Бугун "Валенсия" ва "Барселона" навбатдаги тур ўйинида тўқнаш келишади.
"Валенсия"нинг ишлари жойида эмас. Жамоа ремонтга келгандек. "Барселона"га эса тушуниб бўлмай қолди. Бир қарасанг "Реал Мадрид"ни йирик ҳисобда ютиши мумкин, бир қарасанг ўртамиёна жамоалар билан дуранг қилади. Бугунги ғалаба жамоани биринчи ўринга яқинлаштиради. Ўрталаридаги фарқни эса 3 очкога қисқартиради.
Жамоада ҳужумда муаммолар йўқ. Назаримда ярим ҳимояда муаммо бордек. Чунки класикони ҳисобламаганда, ҳужумдан ҳимояга қайтишда муаммо йўқ эмас. Ҳимоячилар ва ярим ҳимоячиларда боғлам йўқолиб қолмоқда ва Кубарси орқага қайтишда муаммога учрамоқда. Балки, Ҳусановдек тезкор марказий ҳимоячи керакмиди?)
Ҳуллас, бугун "Реал Мадрид" ва "Атлетико Мадрид" ҳам мухлисига айланадиган "Валенсия" қай даражада қаршилик кўрсатишини кузатамиз.
@xayrulla_hamidov