🌹 Hayotiy Hikoyalar 🥀


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


📚Канал: https://t.me/xayotiy_xikoyalari
👥 Группа: https://t.me/xayotiy_xikoyalarii
🏙️: NAMANGAN
👉 Adminga: @Otabek_U7008
👉 🌹Hayotiy Hikoyalar🌹 Hikmatli so'zlar, chiroyli she'rlar, manoli gaplar barchasi bizning kanalda! zerikmaysiz.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Майлими сизни 1-марта фақат,
1-марта хеч ким йўқ жойда, ҳеч
кимга билдирмасдан, бир умрга
унутилмас қилиб, кўзингизни аста
юмиб, 1-лаҳза ўзлигимни унутган
ҳолда, лабингизни ёнидаги
юзингизга, чиройли қилиб 1-та
шапалоқ туширсам🤭

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

742 0 8 16 25

​​✒️ХАССА.

Ўғлим, ишдамисан?
– Ҳа, дада, тинчликми?
– Ўзим, ёнингга бормоқчиман…
Ўғилнинг пешанаси тиришиб кетди. Бугун текширувга катта одамлар келиши керак. Уларнинг ёнида қалтираб, ҳассасига суяниб кириб келаётган дадасини кўз олдига келтирди. Телефонни қулоғига босганча шоша-пиша ташқарига чиқди.
– Дада, мен ишдамасман, ҳозир анча узоқдаман, иш билан кетгандим, нега эди ўзи?
– Ҳа, майли, унда болам, ишингдан қўймай, ўзингни эҳтиёт қил, болаларингга салом айт. Бугун келасанми?
– Оббо дада, яқинда бордим-ку! Майли, мени чақиришяпти.
Ўғил аслида ҳеч ким чақирмаган бўлса-да, "ҳозир” дедию тугмачани босди. "Мени бекорчи деб ўйлашади, шекилли…”
Чол гўшакдан эшитилаётган қисқа товушларга бир муддат қулоқ тутиб турдию хўрсинганча босиб қўйди. Айтолмади. Нима ҳам десин? Ўғли катта жойда ишлайди, югур-югури кўп, ёдидан чиққандир-да. Ҳа, майли… Рости озроқ пул сўрамоқчи эди. Керак эди-да бугун. Керак вақтда топилмайди ўзи.
Чол қалтироқ қўллари билан дафтарчани титкилаб, кенжасининг рақамларини терди.
– Ҳа, дада, тинчмисиз? Шу сизга телефон олиб берган кундан буён тинч ўтирмайдиган бўлдингиз-да...
Ҳол-аҳвол сўрашни ҳам насия қилган кенжасидан бироз дили ранжиган бўлса-да, сездирмади. "Бола-да…”
– Менга… Ҳалиги, озгина пул…
– Дада-ей, уйда ўтирган одамга нимага пул керак? Ҳар ой рўзғорни бутлаб қўйсак. Кеча акам ҳам қарз сўраганди. Бойнинг боласи бўлсам экан… Иннайкейин пенсияни шиқирлатиб олаётган бўлсангиз, нима қиласиз яна пулни?
Ўғил дадаси билан тезгина хайрлашдию гўшакни қўйиб қўйди. "Телефонларига пул ташлаб берган мен аҳмоқ, сал нарсага безовта қилаверадилар… Нима, мен буларга пул заводимидим?”
Чолнинг чап кўксида нимадир ғижимланаётгандек бўлди. Пенсия… Икки кун олдин хотини келиб, "Набирангизнинг контрактини тўламасак, ўқишдан ҳайдаб юборади”, деб пенсияга қўшиб ўлимлик пулларини ҳам олиб кетганидан хабари йўқмикин? Балки унутгандир. Пул-ку майли, лекин бугунги кунни қандай унутган бўлиши мумкин?
Чол дафтарчанинг сарғайиб кетган варақларидаги қизининг рақамларига бироз термилиб турди-да, секингина нари сурди. "Тушган жойида тиниб-тинчиб ўтирса бўлгани…”
Чол дарвозадан ташқарига чиқди-ю, қаерга боришини билмай жовдиради. Умрида бировдан қарз олмаган бўлса. Бунинг устига Фалончиевнинг дадаси қўшнидан қарз сўраб чиқибди деган гап ўғлининг шаънига тўғри келмайди. Катта жойда ишлайди ахир…
Чол узоқ муддат кўча тентиради. Бозорнинг ёнидан ўтаётиб чўнтагига қўл солди. Бели букилавериб адо бўлган беш юз сўмлик пулни ушлаб-ушлаб қўйди. Нимага ҳам етарди бу?.. Кўнгли тўлиб кетди.
Сал наридаги эски-тускилар сотиладиган растага кўзи тушди. Эгасига хизматини адо этиб бўлгач, кераксизга айланган, энди янги эгаларини мунғайганча кутиб турган буюмларга, ўзи ҳам анча "эскириб” қолган қари сотувчига кўз ташлаб, ҳассасини дўқиллатганча ўша томонга йўл олди.
Чол ялтироқ қоғозга ўралган нарсани бағрига босганча тошбақа юриш қилиб келар, ўқтин-ўқтин ўрамнинг бир четидан кўриниб турган ерига қараб кулиб қўярди. "Яхши бўлди, кўнглимдагисидан олдим…”
– Қаерларда юрибсиз? Одамни хавотирдан ўлдирдингиз-ку? Саҳарлаб қаёққа чиқиб кетгандингиз?
Дарвоза олдидаги ўриндиққа ўтириб олиб йўл қараётган момонинг хиралашган кўзлари чолини аранг таниб, ўрнидан қийналиб қўзғалди.
– Ишим бор эди-да, кампир! – деворга суяна-суяна бир амаллаб етиб келган чол кампирининг ёнига чўкиб, нафас ростлади.
– Вой ўлай, ҳассангиз қани?
– Сен борсан-ку, ҳассани нима қиламан? – чол жилмайиб, қўйнидаги қоғозга ўроғлиқ нарсани кампирига узатди.
– Нима бу буваси?
– Туғилган кунинг билан аяси! Бахтимизга соғ бўлгин илойим…
Кампир ёшланиб кетган кўзлари билан бир эллик йиллик жон йўлдошига, бир қўлларида товланиб турган яп-янги рўмолга қараганча ҳаяжонланар, ингичка, серажин лаблари титраганча "Вой, вой, ўзим ўргилай-а”, деб қўярди.
Ўғиллари, қизлари, ҳаттоки кампирининг ўзи ҳамунутиши мумкин бўлган бу кунни унутмаганди чол, ҳеч унутмасди…

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bitta bilganim sochingdagi bitta tolanga zarar tegishini istamayman.❤️

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari




🌸Нега Бахорни кутябсан,
Чунки унда 🕌Рамазон бор.🌙

🕋Аллохга Шукур шу кунларга йетказганига.🌙

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​Маҳмуджон қайтиб келаверди. Шуларни ўйлаб: ”Ҳар қанча қий­налсам-да акамга айтмайман. Янгамнинг таънаю дашномини эшитгунча…” деган қарорга келди.
Ҳожал буви тўнғичини йўқлаб, у келса айтадиган гапларини хаёлида пишитиб қўйди:” Мен ҳаёт бўлатуриб, ака­-ука келиша олмаяпсизлар. Отанг даргоҳидан оёғинг узилиб қолди… Акаям отадай. Жигарингни ёлғизлатма. Кунора, бўлмаганда ҳафта сари кириб тур”.
Шом аралаш Зайниддин келди. Бир лаҳза ака­ука тахланган ғиштни, қурилажак уй ўрнини кўздан кечиришди. Сўнг буви турган хонага киришди. Она-­бола кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашишди. Буви тўнғичини анчадан бери кўрмаган эди. Шунданми ўғлини бағрига босаркан, кўзларига қуйилиб ёш келди: “Нега йиғлайсиз она?» деди Зайниддин овозини баралла қўйиб:
–­­ Келинингиз бувим келсин дептилар деса, тобингиз қочдими деб, роса хавотирландим. Отдай бардамсиз-ку! Нега ўтакамни ёрдингиз? Келаман, она, қелиб тураман. Ахир, нима қилай? Бир ёғи хизматчилик, бола­-чақа ташвиши…. Хўп, бўпти, мен кетдим. Яхши ўтиринглар.
Зайниддин кўчага чиққач, бир-­икки қадам юрдида, сўнг бирдан тўхтаб, орқасига бурилди: “Маҳмуд, онамизга яхши қара, парвариш қил. Онамизни сенга топширганмиз. Бир гап бўлса… хабар қил… уқдингми?!»
«Уқдим ака, уқдим».
Бечора буви. Тўнғичининг совуқ муомаласию, кўн­гилга ботадиган сўзларидан ўйлаб юрган гап­ларини унутди. Аниқроғи, айтгиси келмади. Ундан дили оғ­ри­ди. Ўз фарзандидан бегонасирагандай бўлди.
Баҳор, сўнг ёз ҳам ўтди. Куз келди. Бувига атаб солинаётган уйни битказишга Маҳмуднинг қурби етмади. Бировдан қарз олса, эрта бермоғи бор. Қиличини яланғочлаб қиш келади… Маҳмуджон билан аёли Гулчаман хавотирга тушдилар: “Афсус, уй битмади. Онамизнинг олдиларида уятли бўлдик. Нима ҳам қилардик. Осмон узоқ, ер қаттиқ”.
Йўқ! Осмон узоқ, ер қаттиқ эмас экан. Кечки пайт Маҳмуджонни маҳалла раиси йўқлади. Борса, фаоллар жамулжам. Маҳалла раиси ҳол­-аҳвол сўради, бувининг соғлигини суриштирди. Сўнг:” Эртага уйда бўлинг. Усталар боришади. Лозиматини ўзимиз етказамиз. Фаолларнинг қарори шундай”,­­ деди.
Ҳафта ичида ҳашар билан уй битди. Онахон бу ерда уч ойгина яшади. Сўнг бандаликни бажо келтирди. Она тобутини кўтариш Зайниддинга насиб этмади. У ўша кунлар олис шаҳарда ўз ташвишлари билан юрарди. Абдулла Аҳмад. “Ёшлик” журнали, 2014-йил, 11-сон.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


✒️Ёт...
(ҳикоя)

Ҳожал буви ётиб қолди. Боши айланиб, кўзи тинади… Шу маҳал бувининг кўнглидан нималар ўтмайди… Келин бўлиб тушибдики, тинганини билмайди. Турмуш ўртоғи Элмурод ака хўжаликда бригадир эди. Эрининг ёнига кириб, ғўза чопди, сув тутди. Пиллачилик звеносини бошқарди. Рўзғор бутунчилигини кўзлаб, ўзини ўтга, чўққа урди. Эрим бригадир деб қараб турмади. Қандайин юмуш бўл­са, жон­ дилдан бажарди.
Бугун нафақада… Хаёл дарёсига ғарқ бўлиб, шаддод дугоналари билан далани бошларига кў­таргудай хандон отиб кулганлари, ким ўзарга пахта терганларини орзиқиб, соғиниб эслайди. У кунлар оқар сувдай ўтди­-кетди. Энди ­мадори кетган… Вужуди хаста.
Кичик ўғли Маҳмуджон шаҳардаги шифокорга кўрсатди. У: “Ҳечқиси йўқ, тузалиб кетасиз”­­ дея бир талай дори ёзиб берди. Маҳмуджон шу кунлар камхаржроқ. Дорига қаердан пул топсам деб боши қотди. Лекин бувига сездирмади.
Кенжасининг хаёлидан нима ўйлар кечаётганлигини Ҳожал буви сезиб турарди. Бир кўнгли: “Нега бунча ўй сураяпсан, болам!. Акангга айтармиз, қа­рашиб юборар” демоқчиям бўлди. Лекин айтишга тили бормади. У пайтлар болаларининг ота­си Элмурод ака ҳаёт эди. Зайниддин билан Маҳмуджонни уйлантиришгач, улардан қай бирини ҳовлига чи­қа­риш ҳақида гап борди. Шунда Ҳожал бувининг укаси Абдумалик тоға: “Зайниддин эс­-ҳушини таниб, анча мустақил бўлиб қолди. У чиқса бўлар” девди. Бу гап Элмурод акага ҳам маъқул келди.
Кўплашиб, иморатни битказишди. Зайниддин кўч-кўронини ортиб чиқиб кетди. Олдинлари тўн­­ғичи ўтган­-кетганда ота уйига тез-­тез кириб турар, баъзи юмушларни бажаришда ёрдамлашарди. Энди қаёқда… Келсаям, қош-­қовоғи солиғлиқ. Ўн гапга бир садо чиқмайди. Нимадандир қуруқ қолгандай, тумшайгани­-тумшайган. Ўзи чиқиб, ота уйида Маҳмуд қолганидан норози. Буни сиртига чиқармайди. Хатти-­ҳаракатлари, тагдор, пичингли сўзлари сездириб қўяди. Ҳожал буви буни билади. Шунинг учун тўнғичига ёрдам бер, деб айтгиси келмади. Маҳмуджон ишхонасидан қарз олиб, дориларни келтирди. Бу орада буви касалхонада ётди. Тузалиб чиққач, қувват иниб, эшик орага кириб чиқадиган бўлди.
Майнинг ўрталари. Кунлар исиб, қиш бўйи диқ­қинафас бўлган одамлар ўзини ташқарига урадиган пайт. Томчилаб бошланган ёмғир жалага айланди. Қани тинақолса. Боғлар сувга тўлди. Ариқлардан тошган сув кўчаларни босди. Жаладан сўнг кучли шамол турди. Шамол илинган нарсани чирпирак қилиб учирди. Дарахтлар қулади. Шохлари қар­силлаб синди. Омонат деворлар йиқилди. Деразаларнинг ойнаси чил­-чил синди.
Яхшиям жала бошланмай Ҳожал бувини бош­қа хонага олиб ўтишгани. Эрталаб қарашса, буви аввал яшаб турган хона қулаб ётибди. Шу уй қу­рилганигаям ўттиз йилдан ошди. Ўша пайтлар Элмурод аканинг қўли калталик қилиб, уйни амал­тақал билан қурганди. Пойдевори паст. Оқибатда деворидан дарз кетиб, тутдай тўкилди.
Маҳмуджон шошиб қолди. Нима қилса бўлар­кин? Буви тинчгина ўтиришни хуш кўради. Набираларининг чув­-чуви толиқтириб қўяди. Онасининг уйи­ни тезроқ битказиши лозим. Лекин қандай қилиб? Иморатга ғишт керак, болор… тахта, шифер дегандай. Хомчўт қилди. Анча маблағ кетади. Бисотида дадасидан қолган кўҳна “Москвич”дан бўлак ҳеч вақо йўқ… У бир кун юрса, уч кун бузуқ.
Қараб турган билан иш битмайди. Ўйчининг ўйи битгунча, таваккалчининг иши битади. Шуни ўйлаб, Маҳмуджон билан хотини Гулчаман ғишт қўйишга киришдилар. Гулчаман сув очди. Маҳмуджон лой қор­ди. Бири лойни зувала қилса, бири қолипга солди.
Маҳмуджон фабрикада боғбон. Ғишт қўйиб бўлингач, “кўриниб келай” деб ишхонасига кетди. Хотини нами қочган ғиштларни тахлади. Ғишт битди. Қолгани­-чи? Маҳмуджон ўйлаб, ўйига етолмади. “Москвич”ни сотай деса, бу матоҳга харидор йўқ. Икки марта бозорга олиб тушди. Ҳеч ким сўрамади. Чиптага куйди.
Ёрдам сўраб акасига бормоқчи бўлди. Янгасининг бир пайтлар айтган сўзи ёдига тушиб, шаштидан қайтди… Маҳмуджон ҳайдовчилик курсида ўқирди. Тўловига пул зарур бўлиб қолди. Акаси миқ этмай бир даста пулни укасининг олдига ташлади. Янгаси Анзират: “Сиз ота уйидан уч қоққан кунжутдай чиққан бўлсангиз, яна укангиз сиздан ёрдам сўраганига ўлайми?”­­ деганича қовоқ уйиб, ўрнидан туриб кетди. Акаси хотинини бир-­икки тарсаки урди.


Ишониш қийин эмас,
лекин ишонадиган одамни
топиш қийинроқ...!

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


​​Банданинг боши — Оллонинг тоши. Аёл қуёш тафтида эриётган қордек қобоқлари милдираб, чиройли лабларига тиш босиб ўз қисматини сўзлай бошлади. Ҳар замонда келиб кетувчи Қурбоннинг харидорлари унинг сўзларини бўлиб қўяр эди. Исми Наима экан. Ота-онадан икки фарзанд бўлиб, укаси Қурбон яшайдиган шаҳарчага кўчиб кетгач, бефарзандлиги боис алал-оқибат тоқ ўтаётган Наима бугунга келиб ёлғиз жигарининг уйига ҳам сиғмай қолибди. Укаси Бердиёр дурадгор уста бўлиб, кун бўйи ўз иши билан юради, кечқурунлари гоҳо маст бўлиб келади. Шунда ҳам хотини билан валақлашиб ўтираверади. Опасига кўҳна уйга қарагандек бепарво қарайди. Лекин шу баҳорда ўттиз иккига кирадиган, ўн йилки, ўз уйида яшаб, болаларига онадек меҳрибон бўлган бу муштипарининг кўнгли билан сира иши йўқ. Хуллас, Наима келиннинг қош-қовоғига қараб яшаш жонига теккач таваккал қилиб бозорга йўл олган. Укаси бунга ҳам ҳеч бир муносабатини билдирмаганки, аёлнинг юрагидан кетмайдигани ҳам шу бўлди. Бозорни ҳам укасининг шу ерда савдо қиладиган қўшнисининг ундови билан бошлаб юборди. Ургутдан келадиган ҳар хил қақир-қуқурларни қўшни аёлнинг растасида сотишига кўмаклашади. Қўшнининг айтишича, ҳали Наиманинг ўзига ҳам алоҳида жой олиб беради. Бугун еттинчи кунки, Наима савдога келяпти.
— Гўё илон чиққандек, зада бўлдим ўша уйдан, — аёл шундай деркан бегона эркакка дардини достон қилаётганини шу чоғда сезгандек, бирдан жимиб қолди. Қурбон ҳам буни ўз вақтида англади шекилли нигоҳини ундан узди.
Қурбон эрталаб Ғиёс акани излаб топди. Салом аликдан сўнг аста гап бошлади.
— Ғиёс ака, уйимиз синган биласиз. Шунга бир маслаҳатингиз… ёрдамингиз керак…
— Эй, Қурбонбой. Кўзим уч кунлик меҳмоннинг кўзидай бўлиб қиш бўйи оғзингни пойладим, миқ этмадинг. Аввал-кейин таниш бўлмасак, бозорда нима кўп, ота безори кўп. Ўзим бўлса ботинолмадим. Ҳа, мўлжал борми…
— Энди ака…
— Чайналманг, ука… эркак одамни тушунаман. Бирорта кўзбости қилганинг борми?
— Бор…
— Бўлди!
Баҳорнинг илк эпкинлари дов-дарахтдан то одамларнинг кўнглигача кириб кела бошлаганда Наимани Қурбоннинг уйига олиб келишди. Ғиёс аканинг машинасида Наиманинг укаси хотини билан бирга келдилар. Ҳарҳолда, аёли вафот этгач бегона аёлнинг остонага қадам босиши ғалати бўлди. Қурбон худди бозорга илк чиққан кунидагидек елка қисиб қолди. Қолаверса, бирови икки, бирови уч яшар фарзандларининг “Дадам янги ая олиб келди” деган беғубор шовқини Қурбоннинг кўнглини титратиб ўтди. Болаларга бу гапни уқтирган ҳам қўшни Ҳабиба хола бўлди. “Бошга тушганни кўз кўрар, ука. Болалар ҳали ёш. Уларга она керак”. Холанинг шундай дея Қурбоннинг хатти-ҳаракатини қувватлаб айтган сўзи ҳам эркакка далда бўлди.
Наима Қурбоннинг уйига келганидан сўнг бозорга чиқмади. Уйда, болалар билан андармон бўлиб вақтини хуш ўтказади.
Қурбон бозордан шомга яқин қайтаркан чироғи ёниб турган уйи деразасига яқинлаб тўхтади. Ичкаридан “ғунг-ғунг” товуш келар эди. “Собиржон, ўғил бола овқатни кўп-кўп емаса полвон бўлмайди. Ма, шуни е, сўнг ухлайсан. Ҳозир дадажон келади…”.
Қурбон беихтиёр елкасини деворга тираб суянди. Кўзига марҳум аёли кўрингандай, у ҳам унинг бу ишидан розидек туюлиб кетди. Кўнгли озиб ёноқлари жимирлаётганини ҳис қилди. “Ҳей, аёл. Аёлжон, бир пиёлани икки бўлиб, синиғида сув ичиб бўлмас экан. Сенсиз бут бўлмас эканман…”. Қурбон шу сўзларни ич-ичидан калимадек қайтараркан, унинг бу илтижоси кимга аталганини ўзи-да англаб етмасди. Кўзмунчоқдек икки гўдакни туғиб, бевақт кетган аёлигами ёки уйининг эмас, умидининг, кўнглининг чироғини ёқиб ўтирган манов муштипаргами — билиб бўлмас эди.
Абдулла Аҳмад.
Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 2012-йил, 15-сон.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


— Бирон нарса сотасиз, шекилли?
Аёл бир Қурбонга, бир қор ташлаб турган осмонга қараб қўйдию индамади.
— Совқотибсиз. Манов жойга киринг… тортинманг.
— Совқотганим йўқ, керакмас.
— Шамоллаб қоласиз!
— Ўрганиб кетганман.
Аёл гарчи киришга унамаётган бўлса-да, уйчага бир-икки қараб қўйди. Мижжаларида ёш қалқигандек бўлди. Ёки Қурбонга шундай туюлдими, ҳарҳолда бошқа бозордаги аёллардан нимаси биландир ажралиб тургандек, бу аёлни шу дамда Қурбон ўзига яқин олди. Фақат у бегона эркак ёнида истиҳола қилаётир. Шуни ўйлаб, Қурбон бир қарорга келди.
— Мен кетаётгандим, калитни қолдирай. Сиз ўтираверинг бемалол. Эшик тепасига қўярсиз калитни, — Қурбон шундай дедида, калитни узатди. Аёл қимтина-қимтина уни олди. Занжирли совуқ калитни оларкан Қурбоннинг кафтига бир зум қуш қўнгандек бўлиб, аёлнинг бармоқлари беихтиёр тегиб кетди. Шу лаҳзада аёл кишини бу қадар яқинидан кўриб, не бир ҳисларни туюб, дил тубидан тотли бир туйғу кечганини беихтиёр чуқур англади. Шу кеча қалин қор ёғди. Қурбоннинг эса бозорга обборгудек айтарли нарсаси ҳам йўқ. Бир кун чиқмаса чиқмас. Лекин анови аёл нима бўлади? Шуни ўйлаб, боши қотди. Калитнинг жойи-ку аён. Лекин билмаган кишининг жойига кирармиди. Сираям. Тани музласаям кирмайди. Қурбон қайтаётганида ҳам калитни сиқимлаб паришон қолган эди. Оёғини зах сўради, устиям юпун. Палтосининг ҳам оҳори кетган. Музлаб қолса-я?! Э, йўқ-йўқ… Шу лаҳза бирдан Қурбоннинг кўзига аёздан ғужанак бўлиб, қўлларига «куҳ-куҳ»лаб турган аёл кўриниб кетди. Кейин телевизорга қараб-қараб нонушта қилаётган иккита мунчоқдек фарзандларига нигоҳи тушди. Уларнинг кўзлари тубидаги сокин тафтдан эти жимирлади. Совуқда қолган нотаниш аёл эмас, Қурбоннинг ўзидек титраб кетди. Бир муддатлик бу тушуниксиз кайфият Қурбонни элитиб қўйди.
— Дадажон, бозорга бормайсизми? — Қурбонни қизининг саволи ўзига келтирди.
— Бораман, она қизим, бораман, — Қурбон шундай деркан, ўзининг жавобидан ҳам ҳайрон бўлди. Ва кўниккан одатича, қўзғалиб кийина бошлади. Бир неча дақиқадан кейин у бозорга жўнади. Йўлда жадаллаб бораркан, қорни кураш, уйчани иситишни кўнглига тугди. Муваққат уйчага яқинлашгани сайин Қурбон ҳар кунги бозорчага эмас, нотаниш аёлга яқинлашаётганини ич-ичидан ҳис қилиб, вужуди қизиди. Ҳаллослаб юриб, уёқ-буёққа кўз ташлади. Атроф қарийб бўм-бўш. Бозорга ин қурган ўзи каби уч-тўрт сотувчидан бўлак зот йўқ. “Келмаслиги мумкин эмас, — дерди қандайин бир ички овоз Қурбонга. “У шу ерда. Қайсидир панароқ жойда қор тинишини, э, йўқ, сенинг… келишингни кутяпти”. Аммо аёл йўқ эди, тополмади. Қурбон негадир у барибир келади деб ўйларди. Лекин келмади. Шундаям Қурбон қараб туролмади. Совуқсираб келиб қолса, қўлларини иситар, пойафзалини қуритиболар дея иситгични қўшди.
Ўтиб қолса, кўрмай қолмай деб, дарича пардасини ҳам кўтариб қўйди. Кутди. Савдо ҳам бўлмади ҳисоби. Кутди… сўнг тушга яқин юз-кўзлари совуқдан увишиб уйга қайтди.
Кейинги куни ҳаво бироз юмшаб, офтоб кўриниш берди. Эрув бошланди. Қурбон бозорга келса, не кўз билан кўрсинки, аёл сумкасини билагига илганча ўйчан турибди. Қурбонни кўриб, эшитилар-эшитилмас паст товушда салом берди. Чеҳраси қизаргандай бўлди. Қурбон ҳам алик олди. Ўзи ичкарига кирса, аёл тағин тортиниб кириши даргумон. Ўз ҳолига қўйса, эриётган қор сувидан тургулик жойнинг ўзи йўқ.
 Қурбон беихтиёр севиниб кетди. Худди кўҳна қадрдонлардек унга яқин бораётганидан ўзи ҳам ҳайрон бўлди. Аёл ҳам ўзини жуда бегона тутмаётгандек туюлди эркакка.
— Ассалом-алайкум, — деди аёл кўзини ерга олиб.
— Валайкум… сиз кеча кўринмадингиз?
— …
— Мен ўйлабман, сизни бошпанаси…— Қурбон тутилиб қолди. Аёлнинг унга адл боққан нигоҳлари унинг сўзини бўлиб қўйди. Шу топда кап-катта эркак ва аёл бир-бирига бегона бўлган ёш болакайларга жудаям ўхшардилар. Балки, дунёдаги аёл ва эркак бир-бирлари олдида доимо ёш боладир, эҳтимол.
— Келинг, бизнинг дўконни бир кўринг, — Қурбон иложи борича ўзини эркин тутишга уриниб, ўзининг муваққат уйчасини дўкон, дея атади. Аёл унинг гапларидан, чеҳрасидаги тортинишдан эркакнинг кўнглида не гаплар ўтаётганини англагандек бўлди. Улар дўконга киришди.


✒️Умид чироғи.
(ҳикоя)

Қурбонни тун сокинлигида хаёл дарёси олисларга оқизиб кетди. Кечани бедор ўтказди. Ҳар замон-ҳар замонда ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган ўғли Собир билан қизи Гулноранинг устини ёпиб қўяр, сўнг жой четида ўй сурганча ўтирарди. Нима қилсайикин? Манови икки болани боқиш керак. Овқат пишириш, кир-чирини ювиш, йиртиғини ямаш…
Қурбоннинг аёли дунёдан кўз юмгач ҳаётида шундай кунлар бошланди. Яхшиям қўшнилари бор экан, баъзан болаларининг иссиқ-совуғидан хабар олиб туришади. Томоқ йўлидан чиққан мошдеккина яра Боғдагулни бир ойда чўп-устихон қилди. Уч-тўрт кун бир қултум сув ҳам ютолмай, ахийри омонатини топширди. Қурбон шошиб қолди. Болаларни қандай эплайди. Яқин атрофда на ўзининг, на аёлининг қариндошлари бор. Маъракага келиб кетган хеш-ақрабо ҳам ўз калавасининг учини қидириб юрган бандалар-да. Кимга юкинади, кимга бош уради.
Ўйлай-ўйлай шаҳарча марказидаги нотариал идорадаги ишини йиғиштиришга мажбур бўлди. Йўли олис, гоҳо ётиб ҳам қолишга тўғри келади. Бу ёқда эркакнинг ҳаёти ўзгариб кетди. Болаларини боғчага ўзи элтиб, ўзи олиб келади. Уйдаги бор тирикчилик унинг гарданида. Аёлининг маъракаларини ўтказгач Қурбон ишдан воз кечмаса бўлмаслигини англаб етди. Ота қалдирғочга ўхшаб бозор билан уй ўртасида қатнайверди…
Эрталаб Қурбон қараса, ноннинг ҳам, ёғ-ёвғоннинг ҳам таги кўриниб қолибди. Ҳамён ҳам ўзига яраша. Яхшиям йўқни йўндирадиган раҳматли аёли жишлигидан боқиб ўстирган бир катак товуқлар бор. Буни эслаганда эркакнинг ҳасратли қалби бир ўртаниб қўйди. Хуллас, шу товуқлар кунига яради.
Бор тухумни жамлаб, бозорга жўнади. Ҳарна, тухумни сотиб уйга бирор нима кўтариб келади. Бугун ўтсин-чи, эртага худо — подшо.
Шу зайлда Қурбон кунда-кунора бозорга қатнайдиган бўлди. Тухумнинг ёнига оз-оз олмадан ёки беҳидан қўшади. Сотиш иши эса осонмас. Мўъжазгина бозорчада олармондан сотармон кўп. Қурбоннинг обборган ул-булини олса олмаса, харидор ерга ураётгандек туюлаверади. Жаҳли чиқади, аммо кимга жаҳл қилсин. Уйда болалар… Аввалига худди бировлар ундан кулаётгандек елка қисиброқ юрдию кейин кўникди. Жамики одамзод бехато бажарадиган қисмат вазифаси асли шу — кўникиш! Шу зайл икки чақиримдан зиёдроқ наридаги бозорчанинг одамига айланди-қўйди. Олди-сотди касби-корига айланди. Олиб борганини сота солиб уйга қайтади. Ҳамён ҳам бир нави, муҳими кўнгил тўқ.
У бозорга қатнай бошлагач, қўшнилардан бири озгина ёнғоғини, бошқа бирови ярим халта майизини сотиб беришини сўрайдиган бўлишди. Улар ўзларича нарх-навони чамалаб, “Ўзингиздан қолар гап йўқ, қўшни” дейдиган бўлишди. Қурбон ҳам чамалайди, ёнидаги деярли кўзтаниш бўлган сотувчилардан улгу олади. Бир сўм бўлса-да орттиргани ўзиники: она сутдан ҳалол! Бозор маъмури Ғиёс лаққи деган киши билан гапи чиқишиб қолди. У Қурбонга жой олиб берди. Бир-икки марта у Ғиёс ака билан улфатчилик ҳам қилди.
 Қурбоннинг кузда азбаройи иложсизликдан бошлаган савдоси қишда уни чинакам бозорчига айлантирди. Қишда савдо жойини бекитиш учун бошпана қилиб олди. Эски панер, бўлак-бўртик шиферларни қоқиштириб, мўъжазгина, қулфланадиган раста бино қилди, иситкич ҳам ўрнатди.
Ҳаво совуб, қор учқунлаб турар эди. Қурбон кетишга чоғланаркан, ўзидан сал нарида аллақачонлардан бери тўхташ тақиқланган норасмий бекат бўлмиш бетон саҳнида сумка ушлаб турган аёлга кўзи тушди. Ёғаётган қор аллақачон унинг рўмолини оқартириб улгурган. Аёл қўлидаги сумкани ерга қўйди. Пешонасидаги қорнинг эриган томчиларини рўмолча билан артди-да, кафтларига «куҳ-куҳ»лади. Аёл қорга секин-аста ботиб бораётган калишига, рўпарадаги уйчага бир-бир қараб қўйди. Сал ўтиб у эгнидаги уриниброқ қолган палтоси елкаларини қоқди. Қоқдида, ичига бўйнидан қор кирдими ёқасини кўтариб қоқиб олди. Одамлар аёл турган жойдаги йўлакдан бамайлихотир ўтиб-қайтишар эди.
Қурбон эшикни бекита туриб, бирдан тўхтади. Бегона аёлнинг рафторидаги қандайдир маъсумликни Қурбон бир кўз ташлабоқ илғар экан, ҳайронлиги ошди. Бу ҳайронлик унинг қалбида шундай бир жўмард меҳрга айланди-ки, беихтиёр унинг ёнига борди:


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Otalar qizi uchun xamma narsaga tayyor inson...🥰

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


✒️​"Ман ҳаётдан чарчадим..."

Манзура холам, аслида, отамнинг холаси, бувимнинг синглиси. Амакиларим, аммам, биз олти фарзанднинг учтаси—барчамиз шу холамизнинг уйида туриб олийгоҳларни битирганмиз. Холамнинг уйи отасидан— отамнинг бувасидан мерос қолган уй эди.
Манзура холам содда, кўнгли очиқ, фарзандларига ўта меҳрибон, ўта самимий аёл эдилар. Турмуш ўртоқлари қирқ кунлик чақалоғи билан уйдан ҳайдаб юборгач, ота уйига қайтиб келиб, иккита боласини ўзи  катта қилган эди. Кенг-мўл кўйлак кийиб юрар, кўча-кўйда ўзидан катта ёшли чолларга ҳам "болам" деб мурожаат қилар эдилар. Бир куни сабабини сўраганимда бир воқеани айтиб берган эдилар.
"Ошхонада картошка-пиёз тозалайман (бир умр шу ишда ишлаб, нафақага ҳам шу ердан чиққанлар) Ёшман, унинг устига беваман, бирга ишлайдиганлардан  биттаси гап отиб ўтадиган бўлди. Бир индамадим, икки индамадим, учинчи сафар гап отганда қўлимдаги  картошка тозалайдиган  пичоқ билан сапчиб турдим.
—Мани ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта гапирсанг, шу пичоқни қорнингга тиқиб оламан! Пичоқ ўқталиб турган важоҳатим қўрқинчли бўлса керак, ранги бўзариб, эшикдан зўрға қочиб чиқиб кетди...Бева аёлга маҳаллани итиям бошқача қарайди, болам, ўзимдан кампир "ясаб" олишим шундан.

Номоз ўқишни шу холамдан ўрганганман, Аллоҳ рози бўлсин.

Холам жудаям меҳмондўст эдилар. Камтарона яшасалар-да дастурхонларида доим ҳолвайтар, бўғирсоқ, қуш тили бўларди. Уйига келган меҳмонларга ҳаммасини бериб юборар ва яна бошқатдан пиширар эдилар. Турбатга борадиган бўлсалар, эринмай, малолланмай бир қоп биз кукуруз дейдиган  "Ширин маккажўхори қаламчалари" дан олиб борар, кўринган болакайларга улашар эдилар.

Холам авлиёсифат одам эдилар,  дуолари ижобат бўлиб, биз бундан жудаям қўрқар эдик. Масалан, қиш кунлари юпун кийиниб, ёки ялангбош,  ўқишга кетмоқчи бўлсам, остонада туриб олиб
—Айтганимни қилмасанг, тескари потаҳа қиламан, имтиҳондан ўтолмайсан, — дер эдилар., шу гапларидан жуда қўрқардим ва дарров айтганларини бажарардим. Умуман оиламиз орасида (ойим, додам, амакиларим, аммам, адамлар) Манзура холамнинг ижобат бўлган дуолари ҳақида ҳар хил гап-сўзлар юрарди. Холам қалб кўзи очиқ одам бўлиб, йигирма беш ёшларида кафанликларини тайёрлаб қўйган эдилар.Гап орасида Навоийдан, Сўфи Оллоёрдан мисоллар келтириб қўяр эдилар.
Бир куни уйнинг қўнғироғи жиринглади, дарс тайёрлаб ўтиргандим, эшикни очсам ҳеч ким йўқ, бироз туриб яна жиринглади, яна  ҳеч ким йўқ. Холам болалар ўйин қилаётганини сезиб қолдилар. Бироз пойлаб турдилар-да, эшикни шартта очдилар, эшик  қўнғироғини ўйнаб қочаётган болаларни тутиб олдилар,(бу ҳол аввал ҳам содир бўлган, бу болаларга олдин ҳам танбеҳ берган эканлар) кейин уларни уйга опкириб

—Кучук билан ҳўтикни қанча қилма тарбият,
Ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий! Бор, энди кетаверинглар, — дедилар.
Мен ўша пайтда бу сатрлар ҳазрат Навоийники  эканлигини билмаганман, уни холам ўзлари тўқидилар деб ўйлаганман ва роса кулгандим. Билмадим, шу ҳикмат таъсир қилганми, ҳар қалай болакайлар бошқа эшигимиз олдига келмай қўйганди.
Манзура холам ҳаётдан нолимас, ҳаммага ўзини бадавлат кўрсатар, саховат қилар, аммо ёлғиз қолсак "Ман ҳаётдан чарчадим, Феруз", —дер эдилар. Бу гапга ҳам кулардим, тушунмасдим. Энди-энди биламанки, ёлғиз боши билан ҳам ўзининг, ҳам жигарларининг фарзандларига оналик қилиш, унинг масъулиятини бўйнига олиш, рўзғор юритиш... ҳеч бири осон бўлмаган экан. Бир умр ҳалол яшаб ўтган Манзура холам Ҳайит куни, жума куни оламдан ўтдилар.
Дастурхонларидан туз тотганим, ёнида олиб ётиб эринмай кўп ҳикматлар ўргатганим, турмушга  чиқиб кетганимдан сўнг ҳам йўқлаб турганим боладек беғубор Манзура холамни Аллох раҳмат,  мағфират  қилсин.

Феруза Салходжаева.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Инсон қанча эскирар,
Унга шунча эс кирар.

Жалолиддин Румий.

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


✒️Онани хўрлаган фарзанд оқибати...

(Ҳаётий воқеа)

У яна қўпол муомала қилди, онасининг юзига қараб бақирди, уни сўкди, ҳақорат қилди.
Оллоҳ берган куч-қувватни зулмга, ноҳақ бўлса ҳам ўз фикрида туриб олишдек қайсарликка сарфлади.
Онаси унга доим бундай қўпол, зулмкор бўлмаслигини айтиб насиҳат қилар эди. Атрофидаги ҳамма, ҳатто аёли ҳам унинг қўполлиги сабаб қайтиб келмайдиган бўлиб уйига кетган эди.
Ҳурмат-эътиборга муҳтож она гўё ўғлининг хизматчисидек бўлиб қолди.
Она Оллоҳдан ўз жигарбандининг аҳволини ўнглаб, Тўғри Йўлга бошлашини сўраб неча маротаба кўзёш тўкди. Ахир у нима бўлганда ҳам якка-ю ёлғиз фарзанди. Шояд Оллоҳ унга ҳидоят берса. Лекин туғён уни одамгарчиликдан чиқарган эди.

Бир куни у онасининг олдига ёмон бир алфозда кириб келиб, унга қичқирди: Ҳалиям кечки овқатни тайёрламадинггизми?
Қарилик, дард ва қайғудан қадди букилган онаизор оёқ-қўли титраганича, кўзининг оқу қораси бўлмиш фарзанди учун овқат тайёрлашга турди. Ўғил таомни кўриб, ёқмагани сабаб ерга отиб юборди ва ғазаб отига минганича онасига деди: Сиз ҳеч нарсани яхши тайёрлай олмайсиз, куним энди сиз – оқсоч кампирга қолди. Билмадим сиздан қачон қутулар эканман.

Она йиғлади: Болам, Оллоҳдан, дўзахдан қўрқгин. Ахир Оллоҳнинг ғазабидан наҳот қўрқмасанг. Ахир Оллоҳ таоло ота-онага оқ бўлишдан қайтарганку, сени қарғашимдан қўрқмайсанми?
Онанинг бу гаплари унинг ғазабини, мажнунлигини янаям оширди ва онасининг кийимиларидан қаттиқ тортганича, ўзи томон буриб деди: Мен сизни насиҳатларинггизга зор эмасман, Оллоҳдан қўрқ деган гапларингизни менга айтманг, деди ва уни итариб юборди. Она юзтубан ҳолда ерга тушди. Ана шу онда унинг йиғиси истеҳзо кулгисига аралашди. Ўғил онасининг истеҳзо аралаш кулаётганини кўриб: Энди мени дуоибад қилар эмиш, худди Оллоҳ унинг дуоларини ижобат қиладигандек, деб онасини масхарлаганича уйидан чиқиб кетди. Дарҳақиқат, унинг қалби тошга айланган эди.

Шундан сўнг ўғил машинасини ҳайдаб кетди. У радиодан таралаётган куйни баланд қўйганича шодон кетар эди. У уйда ғамгин ҳолда қолган мискина онасига қилган ишларини унутган эди.
Ўғлининг бу қилиқларидан онанинг қалби вайрон, дилини алам ўртар, кошки эди, агар у шу фарзандини дунёга келтирмаганида уни дуоибад қилмас, балки Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил, деган бўлар эди.

У машинасида тезликни оширганча кетар экан, тўсатдан рўпарасидан туя чиқиб қолди. У тараддудга тушиб, мувозанатни йўқотди. Ўзини ўнгламоқчи бўлди, лекин тақдирдан қочиб бўлмас эди. Машинанинг синган темирларидан бир бўлаги унинг ичига кириб кетди. У ўлмади. Оллоҳ унга муҳлат берган эди. У бир операциядан иккинчисига кўчиб юраверди. Тўшакка михланиб ётиб қолди. Ҳаракатдан мосуво бўлди. Сўздан қолди. У ўзгаларга ибрат бўлсин учун ана шу ҳолида қолди.

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


💳Картамга пул ташлаб беринг...🥰

Бугун бегим ойлик олар санаси,
Картасига пул ҳам тушган чамаси,
Пул тушмади деганингиз нимаси,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.

Оиламизнинг қўрғонисиз, посбонимсиз,
Юрагимнинг суянгани, султонимсиз,
Ичи тўла, пул тугамас, ҳамёнимсиз,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.

Ажиб кўйлак кўрдим бугун магазинда,
Баланд пошна, қора туфли бор ёнида,
Шуни сотиб олиш фақат ҳаёлимда,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.

Шу кўйлакни ишқида мен парвонаман,
Келинг, олиб берақолинг ёлвораман,
Сотиб юбормасин дея оввораман,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.

Нархи қанча деманг, унча қиммат эмас,
Бир юз эллик доллар сизга пул ҳам эмас,
Аёлига эҳсон қилган ҳеч кам бўлмас,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.

Ёнингизда гўзал бўлсин аёлингиз,
Аллоҳ ҳадя қилган жуфти ҳалолингиз,
Кетса кетаверсин майли пулларингиз,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.

Пул сўрасам жахл қилманг менга зинҳор,
Сиз бермасез кимдан сўрай, ўйланг бир бор,
Тезроқ беринг, қилманг мени кўп интизор,
Картамга пул ташлаб беринг дадаси.


🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Азиз дўстларим, сизларни ҳам эрталаб ширингина, митти фарзандингиз уйғотадими?😊

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


❗️Улғайиб катта бўлишлигимизда бизни юпатиш учун айтилган сўзларни соғиндик!
Ёшлигимизда дорини мева шарбати (сок) деб ичиришарди. Улғайиб дорисиз юролмайдиган бўлиб қолдик.
Бувинг қайтиб келадилар деб Ойим бизни юпатардилар, улғайиб бувимнинг вафот этганларини билдик, аммо соғинч қалбимизда армон бўлиб қолганини билдик.
Улғайиб кўрқадиганимиз қоронғу кечадан ҳам, хаётимизда қўрқинчли қора зулмат ишлар борлигини билдик.
Улғайиб Оналаримиз кулгиси ортида минг бир кўз ёши борлигини билдик.
Улғайиб бувиммизнинг куч қувватлари жойида дердик, аммо касалларини сездирмай юришларини билдик.
Улғайган сари ёшлик эшиги биз учун ёпилганини билдик.
Улғайиб битта ширин қанд билан хурсанд бўлишни унутдик.
Улғайиб ота онамизни қўлларини тутмасдан йўлни кесиб ўтадиган бўлдик.
Улғайиб билдикки хар бир қувончимиз ортида, хар турли хафачилик борлигини билдик.
Улғайиб бу дунёда биз бўлсак ҳам, бўлмасак ҳам Ҳаёт давом этишини билдик.😒

🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


Мен уйда жуда машҳур одамман.
Чунки ҳар 2-минутда исмим тилга олинади😜

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari


ЛАБИНГ ЛАБИМГА ТЕГСА,
ЯШНАБ КЕТАДИ ОЛАМ.
СЕНИ ЖУДА СЕВАМАН,
ПАҲТА ГУЛЛИК ПИЁЛАМ.😜

༺🌺༻🌸༺🌺༻

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

20 last posts shown.