Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Linguistics


Ушбу каналда ўзбек тилида кўпчилик йўл қўядиган турли хатоликлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида сўз боради.
Лотин алифбосида: @xatoliklar_lotin
Имло бўйича саволлар: @xatoliklarbot
Админ: @nuqtavergul
Моддий қўллаб-қувватлаш: t.me/xatoliklar/1059

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Linguistics
Statistics
Posts filter


Қўрқинчли хатоми?

Бунақа ҳолатлар унчалик ҳам катта хато ҳисобланмайди, чунки унга саводсизлик туфайли эмас, шунчаки теришда шошқалоқлик ва эътиборсизлик туфайли йўл қўйилган.

Матн билан ишловчи мутахассис сифатида айта оламан: ҳар қандай кучли муҳаррир/мусаҳҳиҳ ҳам баъзида хатоларни ўтказиб юбориши, керакли жойларни кўзи илғамай қолиши мумкин. Чунки у инсон — толиқади, диққати тарқайди, кўзи хиралашади.

Умуман, инсон омили бор жойда камчилик бўлади. Шунинг учун ҳеч толиқмайдиган, бирорта ҳарфни эътибордан четда қолдирмайдиган технология имкониятларидан ҳам фойдаланиб туриш керак. Масалан, Tahrirchi'дан.

@xatoliklar


Сал аввалроқ жўнатишган экан. Телевидениедаги хатоларга одам ўрганиб ҳам қолди. Лекин келиб-келиб “президент” сўзида ҳам адашадими?

Президнет ❌
Президент ✅

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar

5.1k 1 52 20 128

Сўзнинг заволи ҳақида икки оғиз сўз...

Тилнинг миллий табиатини ҳис этмаган одам нимани таржима қилмасин, аслият тили жодусига берилиб, “аслига тўғри” қилиб ағдариб кетаверади.

Русча “принимать” — энг кўп қўлланадиган, аммо ҳамиша хато ўгириладиган сўзлардан бири. Ҳа, унинг илк маъноси — “қабул қилмоқ”дир. Аммо исталган ўринда эмас-да.

“Мы приняли решение” деган калима ўзбек тилида “Биз шундай қарорга келдик” бўлади, “Биз шундай қарор қабул қилдик” эмас. Ахир қарорни кимдан қабул қилиб оламиз? Шу тариқа “Парламент принял закон”ни тили бузилмаган ўзбек “Парламент қонун чиқарди” дейди, “Указ, принятый Президентом” жумласи “Президент чиқарган фармон” бўлади. Чунки давлат раҳбари фармонни бировдан қабул қилиб олмайди, акс ҳолда, фармон берган эмас, бажариш учун қабул қилган бўлиб қолади.

Манба: Таржима ва тил, Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ
@xatoliklar

7.8k 0 30 31 114

🟡 Йил сарҳисоби (2024)

“Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, ўтган йил сарҳисобини қилиб қўйсак. 2024 йилда (ўзим ва кичик жамоам) эришганларимиз мен ўйлаганчалик катта бўлмади, аммо ютуқларни умуман йўқ ҳам деб бўлмайди. Баъзиларини санаб ўтсак:

▪️ «Тўғри копирайтинг» муаллифлик курсим ўқувчилари сони 400 га етди.
▪️ Saber Publisher таҳририяти билан ҳамкорликни йўлга қўйдим.
▪️ 4 та агентлик билан ҳамкорликни давом эттирдим, булар: Minim Design, McCann Tashkent, Wunder Digital (Samsung), Web Promotion.
▪️ Oyina платформаси учун интервью бердим.
▪️ Ўзим истаган BYD E2 электромобилини олдим.
▪️ Экран диагонали нақ 12.4 дюйм бўлган кучли планшет олдим.
▪️ Ёшлар ишлари агентлигининг 1000kitob лойиҳаси доирасида Стюарт Расселнинг “Инсонга мос сунъий интеллект” китобига муҳаррирлик/мусаҳҳиҳлик қилдим.
▪️ Отабек Маҳкамовнинг “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” номли китоби қайта нашр этилди, у учун қайта таҳрир/тасҳиҳ қилинди.
▪️ @xatolik_bot конвертация ботимизни такомиллаштириш устида ишладик, тез орада янги талқинда ишга тушади.
▪️ Ғиёсиддин Юсуф ва Надия Рамазон муаллифлигидаги “Солиҳалар гулшани” китобига мусаҳҳиҳ бўлиш насиб этди.
▪️ oncogid.uz сайтини ўзбек тилига ўгирдик.
▪️ Яна тиббиёт, тадбиркорлик, қурилиш, маркетинг, публицистика ва бошқа йўналишларидаги бир қанча лойиҳалар учун копирайтинг, таржима, таҳрир ва тасҳиҳ хизматларини кўрсатдик.

2024 йилда сиз қандай ютуқларга эришдингиз?


Савол: ёққанда ёки ёғганда?

Бу саволга жавоб матн қайси алифбода ёзилишига қараб турлича бўлади. Биз ҳануз икки алифбодан бирдек фойдаланаётган давлат бўлиб қолаётган эканмиз, ҳар иккисининг қоидаларини билиб қўйганимиз ўринли бўлади.

— Кирилл алифбосида
Ўзаги ғ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -га, -ган, -ганча, -гунча, -гани каби қўшимчалар қўшилса, талаффузда ҳам, ёзувда ҳам товуш алмашиши (қ + қа) кузатилади:
Тоғ + га = тоққа
Ёғ + ган = ёққан
Оғ + гунча = оққунча

— Лотин алифбосида
Ўзаги g‘ ҳарфи билан тугайдиган сўзларга -ga, -gan, -gancha, -guncha, -gani каби қўшимчалар қўшилса, фақатгина нутқда товуш алмашиши кузатилади (q + qa), ёзувда эса аслича қолаверади (g‘ + ga):
Tog‘ + ga = tog‘ga
Yog‘ + gan = yog‘gan
Og‘ + guncha = og‘guncha

— Талаффузда
Аслида, талаффузда ҳам товушлар ўзгаради: боши оққан томонга кетди, қор ёққанда боққа борамиз.

Аммо сўнгги пайтларда аслича айтиш ҳам урфга киряпти. Балки, бир неча йиллар ўтиб, сўзлашувдаги ҳолат таъсирида ёзилганидек айтилиши (bog‘ga, yog‘ganda...) меъёрга айланиб қолар.



Демак, ёзувда:
Қор ёғганда ❌
Қор ёққанда ✅

Qor yoqqanda ❌
Qor yog‘ganda ✅

@xatoliklar

13.2k 3 128 69 172

Енг шимариб

“Астойдил, жон-жаҳди билан” маъносини билдиради. Бу иборанинг юзага келиши халқимизнинг кийиниш маданияти билан боғлиқ.

Маълумки, аввал енги калта кийим кийиш урф бўлмаган, айниқса, ўзбек аёллари кийимларининг енги, шаръий қоидаларга кўра, қўл бармоқлари бошланадиган жойгача бўлган. Шу сабабли бирор юмуш бажаришдан олдин кир бўлмаслиги, халақит қилмаслиги учун кийим енги шимариб олинган.

Масалан, “Нусратилла почча енг шимариб, ошга қўл узатди” (Мурод Мансур, Жудолик диёри), “Асқаралининг келини енг шимариб таппи ёпарди” (Тоҳир Малик, Девона) гапларида қаҳрамонлар, ҳақиқатан, кийим енгини шимариб ишга киришган. Аммо кейинчалик кийимлар енги қисқаргач, енгил-елпи ишларни бажариш учун, дейлик, кўйлак енгини шимариш шарт бўлмай қолган.

Натижада енг шимариб бирикмаси кўчма маънода қўлланишни бошлаган ва шу кўчма маъноси билан бирга иборалашган.

Масалан: “Бугун, шанба куни, эрталабдан таҳририятга келиб, енг шимариб ишлаб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди”. (А.Мелибоев, Қирқ бешинчи бекат) жумласида бирон-бир юмушни “астойдил, жон-жаҳди билан” қилмоқ маъносида келган.

Ёрқинжон Одилов
@xatoliklar

11k 1 20 63 98

Бир _______ қолди.
Poll
  •   баҳя | bahya
  •   бахя | baxya
4028 votes


Қай бири тўғри?
Poll
  •   Ковламоқ | Kovlamoq
  •   Кавламоқ | Kavlamoq
4566 votes


Тежамкорлик ва эътиборсизлик

Hilton Garden Inn деган анчагина йирик меҳмонхоналар тармоғи ҳақида кўпчилик эшитган, дунёнинг 62 та мамлакатида мингдан ортиқ меҳмонхонаси бор.

Меҳмонхона даражаси бўйича ўрта ва юқори сегмент учун. Расмда кўриб турганингиз — Термиздаги Hilton Garden Inn меҳмонхонаси.

Бу ерда эътиборни матнга эмас, расмга қаратамиз. Одатдагидек, бу ерда ҳам "ҳаммасини ўзимиз эплаймиз, осон-ку" қабилида иш кўрилган — пул тежаб қолинган. Яъни эълондаги расмда Canva'нинг ҳимоя белгиси (watermark) турибди. Бу дегани, “дизайнер” платформанинг бепул версиясидан фойдаланган ва ҳатто ҳимоя белгисига аҳамият бермаган.

Бу худди “Lorem ipsum...” ёзуви билан эълон осишга ўхшайди. Премиум тоифасидаги меҳмонхона тармоғи учун бу анчагина хунук ҳолат.

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar

16k 0 22 26 79

«Ундай эмас, бундай бўлади. Сизлар адашяпсизлар!»

Ижтимоий психологияда Даннинг-Крюгер эффекти деган тушунча бор. Бу нима дегани?

— Бирор соҳада етарлича малакага эга бўлмаган одамда ўзига бўлган ишонч жуда юқори бўлишини кузатганмисиз? Бунақа одам ўзини профессионал, тажрибали мутахассис деб ҳисоблайди. Қобилиятларини юксак баҳолагани боис қилаётган хатоларини кўра олмайди, бошқаларнинг гапларини инкор қилади.

— Ўз ишининг ҳақиқий устаси бўла туриб, қобилиятларини етарлича баҳоламайдиган, ишончсизликдан азият чекадиган одамларни ҳам учратган бўлсангиз керак.

Мана шу ҳодиса Даннинг-Крюгер эффекти дейилади. Соддароқ тушунтирсак, билими оз бўлган одам ўзига катта баҳо беради, билими юз чандон кўп одам эса ўзини ерга уради.

Қизиқ жиҳати, билимсизнинг ўзига бўлган ишончи манманликдан эмас, кўпроқ билимсизлигини билмаслиги туфайли бўлади. Билимли одамнинг ўзини ерга уриши эса камтарликдан эмас, шунчаки ўзига тўғри баҳо бера олмаслигидан бўлади.

Даннинг-Крюгер эффекти деган тушунча яқиндагина — 1999 йилда илгари сурилган бўлса-да, бу ҳақда одамлар минг йиллар аввал ҳам фикр юритган. Келинг, Суқротнинг бир гапини эслаймиз:
— Мен ҳеч нарсани билмаслигимни биламан, аммо бошқалар шуни ҳам билмайди!

Бу ерда "ҳеч нарсани билмаслик" деб мажозий маънода айтилган. Ушбу иқтибосдан бир нечта хулосалар олиш мумкин:
— билимсизлик ўз-ўзидан айб эмас, чунки инсон билиб туғилмайди, ҳаёти давомида билиб боради;
— билимсизлигини билмаслик ва тан олмаслик — айб;
— билмаслигини билиш одамни бошқалардан устун қилади.
____________________________

Нима қилиш керак?

Биринчи тоифадаги одамда ўзига бўлган ишонч шу қадар юқорики, ҳатто хатоларини ҳам ютуқдек қабул қилади.

Агар сиз шундай одамга йўлиқсангиз, у билан ортиқча баҳслашманг, фойдаси йўқ. Ягона ечим — у қайси соҳада ўзини мутахассис деб билса, уни ўша соҳанинг ҳақиқий мутахассислари даврасига тушириб қўйиш. Ҳақиқий мутахассислар қандай бўлиши кераклигини у ўз кўзлари билан кўрсагина унинг шира босган кўзлари очилади, оёғи қайтиб ерга тегади, ўзига бўлган ортиқча ишончи меъёрга келади.

Агар иккинчи тоифадаги инсонга йўлиқсангиз, шунчаки унга:
— у билган нарсаларни ҳамма ҳам билавермаслигини,
— у қилган ишни ҳамма ҳам қила олмаслигини,
— у осон деб ўйлаган нарсалар оддий одамлар учун осон эмаслигини тушунтириш керак.

@xatoliklar

14.2k 2 88 54 168

Қай бири тўғри?
Poll
  •   Қувғин қилинди
  •   Қувғун қилинди
4158 votes

11.4k 1 44 121 197

Қай бири тўғри?
Poll
  •   Жунбишга келтирди
  •   Жунбушга келтирди
  •   Жумбушга келтирди
4358 votes

12.4k 0 52 52 174

Айё ўзи ким/нима?

Аёллар учун алоҳида фитнес клублари бўлиши қувонарли ҳол, лекин айё (ayyo) ким?

Сиз бу расмга ҳайрон бўлманг, чунки google орқали "ayyolar" деб сўров берсам, 24 400 та натижа чиқди. Таълим тизимидами муаммо ёки одамларнинг бефарқлигида (бефарқ одамларда)?

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar


Қай бири тўғри?
Poll
  •   Мутоала | Mutoala
  •   Мутолаа | Mutolaa
4596 votes


Приоритет — “устувор”ми?

Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситалари орқали устувор сўзи ҳамма ерда приоритет, яъни афзал, биринчи даражали деган маънода ишлатиб келиняпти. Бу тилимизга қайсидир маънода ўрнашиб улгурди ҳам.

Бу сўзда бир қарашда ҳеч қандай хатолик йўқдек, чунки устувор ўзбек тилидаги усти сўзидан ясалгандек кўринади. Аммо бу форс-тожик тилидан олинган сўз мустаҳкам, маҳкам, қаттиқ деган маъноларни билдиради, ўзаги эса устун, яъни таянч.

Устун бирор нарсанинг остида бўлади, приоритет эса афзалликни, юқориликни ифодалайди.

Устувор халқаро тилдаги фундаментал деган сўзга мос келади. Шундай экан, приоритет сўзини ўзбекчада устувор (таянчли) дейиш қанчалик тўғри? Қолаверса, ўзбек тилининг изоҳли луғатида устувор сўзи мустаҳкам, маҳкам, бузилмас деб таърифланган.

Приоритет сўзи турли тилларда:
• уйғурчада — ھەممىدىن مۇھىم (ҳаммадан муҳим),
• қирғизчада — артыкчылыктуу (ортиқчилик),
• озарбайжончада — prioritet (приоритет) ёки üstünlük (устунлик),
• қозоқчада — басымдық (бошимлик),
• татарчада — өстенлек (устунлик),
• туркчада — bir öncelik (биринчилик).

Биз буни қайси сўз билан ифодаласак бўлади?
Биз ўзбек тилида приоритет сўзини устунли, устунлик, афзалиятли, афзалиятлик деб айтишимиз ёки, яхшиси, халқаро тилдаги приоритет сўзининг ўзини қолдиришимиз мумкин.

Бу мулоҳазалар бўйича сиз қандай фикр ва таклифлар берасиз?

@xatoliklar


Таржимонларга тавсия

Таржимон луғатдан сўзларнинг тўғридан-тўғри таржимасини топиб қўйиши камлик қилади. Бунда контекст, матн услуби ва оҳанги ҳам ҳисобга олиниши керак.

Расмда таниқли автомобиль бренди "погрузитесь" сўзини "ғарқ бўлинг" деб ўгирган — сўзни шунчаки таржима қилиб қўйгани етмагандай, уни ҳам хато билан ёзган. Яхшиямки "чўкиб кетинг" ёки "кўмилиб қолинг" демабди.

Хуллас, жуда содда қилиб айтадиган бўлсак, сўзни эмас, гапни, умумий маънони таржима қилинг.

🇷🇺 Погрузитесь в безупречный комфорт
🇺🇿 Бенуқсон қулайликка ғарқ бўлинг ❌

Менинг таклифларим:
— Мукаммал қулайликдан баҳраманд бўлинг ✅
— Аъло даражадаги қулайлик муҳитига шўнғинг ✅

Сиз гапни қандай таржима қилган бўлардингиз?

*Расм обуначиларимиздан
@xatoliklar

12.7k 0 51 42 171

Қай бири тўғри?
Poll
  •   Мулоқот | Muloqot
  •   Мулоқат | Muloqat
4283 votes

12k 1 28 3 69

Қай бири тўғри?
Poll
  •   Кўйлак | Ko‘ylak
  •   Кўйнак | Ko‘ynak
  •   Иккаласи ҳам тўғри
4336 votes

13.4k 1 31 41 125

Қай бири тўғри?
Poll
  •   Шарни иширди
  •   Шарни шиширди
4658 votes


Муаллифдан

Кеча ўзбек тили куни эди, аммо каналга ҳеч нарса жойламадим. Вақтим ёки контент йўқлиги учун эмас, шунчаки бошқаларни томоша қилгим келди.

Давлат идораларидан тортиб кўча б/влогерларигача — ҳамма ўзбек тили ҳақида қайғуришини билдирди. Аммо деярли ҳеч бири амалда буни кўрсатиб беролмади. Табиийки, бугун тил масаласи эсдан чиқарилди.

Тил ҳақида фақат бир кун гапирилмайди. Шунинг учун мен шунчаки сукут сақладим.

@xatoliklar

20 last posts shown.