Xatirchi_24_kanali


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Reklama uchun: @Jamshed_xatirchi
Reklama qabul qilamiz
Uy joy sotish va ijara berish
Avto moshina sotish
Telefon va elektironik maxsulotlar sotish

t.me/Xatirchi_Abubakr

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади.

👉 @xatirchi_24_kanali


Ўзбекистон халқ артисти, машҳур мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди

Нафиса Тўхтаева Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилган, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқалар ижрочиси бўлган.

Унинг ижросида «Сарахбори Оромижон», «Қашқачаи Савти Сабо», «Эй Назокат» каби куйлар маънавий мерос дурдоналарига айланган.

👉 @xatirchi_24_kanali


🇺🇸🇺🇿 АҚШдан депорт қилинган ўзбекистонликлар Нью-Йорк–Тошкент йўналиши орқали қайтади

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларининг ўз ватанларига хавфсиз депортациясини таъминлаш мақсадида АҚШнинг тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқаролар ватанга Нью-Йорк–Тошкент йўналиши орқали қайтади.

👉 @xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДИҚҚАТ

‼️2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

@xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚦Светофорда яшил милтилловчи ишора ёнганидан кейин ёнувчи сариқ ишорада ҳаракатни давом эттириш жаримага сабаб бўладими?

👉 @xatirchi_24_kanali


Тез орада ўзингизга кредит ажратишни тақиқлашингиз мумкин бўлади. Қонун Сенатда маъқулланди

Ҳужжатга кўра, жисмоний шахслар ўз номига кредит олишни вақтинчалик тўхтатиб тура олади ва бу амалиёт бепул бўлади.

Қонунда кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри жорий этилиши, шунингдек, фуқаролар номига хабарисиз расмийлаштирилган кредитларнинг олдини олишга қаратилган механизмлар кўзда тутилган.

Мазкур чоралар киберфирибгарлик ҳолатларини камайтиришга йўналтирилган.

👉 @xatirchi_24_kanali


⚡️Россияда доллар рекорд даражада қулади, курс 88 рублга тушди

Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, доллар курси 88 рублга тушди. Бу сўнгги йиллар ичида долларнинг энг паст кўрсаткичи ҳисобланади.
Бугун АҚШ президенти Трамп урушда Украина президентини айблаши ортидан Россияда доллар курси пастлаган.

Энди мигрантларимиз уйларига кўпроқ доллар юборишлари мумкин.

Яқинларга юбориб қўямиз.

👉 @xayirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиянларим меҳмонга келганда бизни уйдаги ҳолат 😂😂

@xatirchi_24_kanali


Apple арзон нархда кучли функцияларга эга iPhone 16e моделини тақдим этди

Тахминларга кўра, янги модель iPhone SEнинг аввалги арзон версияси ўрнини эгаллайди. У iPhone 16 ва iPhone 16 Plus каби А18 чипига эга.

Янги модель 128, 256 ва 512 гигабайтли, шунингдек, оқ ва қора рангли версияларда тақдим этилади. iPhone 16e орқа панелида битта камера жойлашган. Янгиланиш доирасида iPhone SE ва iPhone 14 моделларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.

У iPhone 11га қараганда олти соатгача ва барча авлод iPhone SE`ларига қараганда 12 соатгача узоқроқ ишлайди, дейди Apple.

Нархлар 599 доллардан бошланади.

👉 @xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эндиликда банклар 200 млндан ортиқ омонатларни кафолатламайди.

Агар сизнинг банкларда янги қонун кучга киргунга қадар қўйган муддатли ёки жамғарма омонатингиз бўлса, омонатларингиз миқдоридан қатъи назар тўлиқ кафолатланади.

Агарда пулингиз 200 млн сўмдан кам миқдорни ташкил этадиган бўлса, унда омонатингиз тўлиқ миқдорда кафолатланади.

👉 @xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энг муҳими вадаларни чиройли бериш керак экан 😁

Тўй дабдабали бўлади,тўй кўйлаги худди маликадагидек, ҳаёт бамисоли эртакдагидек

Аммо ҳозир ҳисобимга ПУЛ ташлаб юбор севгилим 😂

@xatirchi_24_kanali


⚡️Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлаги ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

👉 @xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши ҳақида хабарлар асоссиз — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Вазирликнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек, вазирлик ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинишини маълум қилди.

👉 @xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёмон шустрий хотин экан...

👉 @xatirchi_24_kanali


Ўзбекистон Умра бўйича дунё рейтингида кучли 10 таликка кирди

2024 йилда қарийб 461,5 минг нафар ўзбекистонлик Умра амалларини адо этди.

Шу тариқа Ўзбекистон Саудия Арабистонига борувчи зиёратчилар сони бўйича дунё миқёсида 10-ўринни қайд этди.

👉 @xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Eng so'ngi yangiliklar...
@xatirch_24_kanali


#Тезкор

❗️Энди томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларига экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса, қуйидаги чоралар қўлланилади:

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

@xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДИҚҚАТ

⚡️Отаси билан мунтазам ўйнаган болалар ақлироқ тартиблироқ, бахтлироқ, бўлар экан!

Ушбу видеони барча оталарга юбориб қўямиз!

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

🔴@xatirchi_24_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
@Xatirchimuslim


⚡️📆 Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир
!
@xatirchi_24_kanali

20 last posts shown.