Xatib.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Раҳимберди домла Раҳмоновнинг xatib.uz веб саҳифасининг телеграм канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Зулҳижжа рўзаси фазилати!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
- “Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир.
(Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)

28 май (эртага) Зулҳижжа ойининг илк куни ҳисобланади!

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


28 Май 2025й.
01 Зулҳижжаа 1446й.
Чоршанба куни тақвими

Тонг - ⏰ 03:14
Қуёш - ⏰ 04:54
Пешин - ⏰ 12:25
Аср - ⏰ 17:31
Шом - ⏰ 19:50
Хуфтон - ⏰ 21:24

Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


Forward from: Muslim/podcast.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#xotira

БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИГА ДАФН ЭТИЛГАН ОЛИМ

Муфтий ҳазрат Раббимқул домла ҳақида

Марҳум Раббимқул домла 1997 йилдан буён Тошкент шаҳридаги “Оқ тунукали”, “Иброҳим ота”, “Имом Термизий” ҳамда “Ракат” жоме масжидларида имом хатиб лавозимида хизмат олиб бордилар.

Бугун Мадинаи Мунавварадаги Масжиду Набавийда жаноза намози ўқилиб, "БАҚИЪ" қабристонига дафн этилди.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Эй Аллоҳим Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин”, деб дуо қилганлар.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум олимни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!

🤲 Олимнинг аҳли оиласи, фарзандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

Telegram: https://t.me/Muslim_Podcast_uz


Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
"Мусулмон учун 30 ваъз".

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади!










Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#haj2025
#xotira

🗣 Муфтий ҳазрат Раббимқул домла ҳақида

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


27 Май 2025й.
29 Зулқаъда 1446й.
Сешанба куни тақвими

Тонг - ⏰ 03:15
Қуёш - ⏰ 04:55
Пешин - ⏰ 12:25
Аср - ⏰ 17:31
Шом - ⏰ 19:49
Хуфтон - ⏰ 21:23

Тошкент шаҳрида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#haj2025

😎 АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЧЕКСИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: MuslimShosh.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤝 РАББИМҚУЛ ДОМЛАНИНГ ЯҚИНЛАРИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРИЛДИ

🕌 Бугун, 26 май Мадинаи Мунавварадаги Масжиду Набавийда жаноза намози ўқилиб, "Бақиъ" қабристонига дафн этилган марҳум устоз Раббимқул домла Муҳаммадиевнинг хонадонларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайх, муфти Нуриддин Холиқназар ҳазиратларининг таъзияларини етказиш учун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда шаҳар имом-хатиблари ташриф буюрдилар. Улар марҳумнмнг яқинларига ҳамдардлик билдириб Устоз Раббимқул домланинг дин йўлида қилган хизматларини, эзгу амаллари ва фазилатларини эслаб ўтдилар. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳум устоз ҳақларига бағишланди.

🔥Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

✔️  Улашинг | @MuslimShosh


ТАЪЗИЯ

Юртимиз уламоларидан бири, Тошкент шаҳар «Ракат» жомеъ масжидининг имом-хатиби, устоз Раббимқул домла Муҳаммадиев фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Шу муносабат билан «Ҳўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов бошчиликларидаги xatib.uz жамоаси Роббимқул домланинг оила аъзолари, ёр-дўстларига ва шогирдларига чуқур таъзия ва ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз

Аллоҳ таоло фазлу марҳамати ила Ислом учун қилган хизматлари ва чеккан дардлари туфайли у кишини ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин, мақомларини улуғ қилиб, пайғамбар алайҳиссалом ва асҳобларига қўшни қилсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.



Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMx


Менинг онам эканликларини Роббим билади...

Бир шифокор аёл ҳикоя қилади:
"Муҳаммад исмли ёши тахминан ўттизларда бўлган бир йигит қабулимга келди. Унинг ёнида онаси бор эди — у ундан қочмоқчи бўлар, у эсa уни бағрига босарди.
Онаси рўмолини улоқтирарди, у эса қайтадан жойига тўғирлаб қўярди. Унинг қўлларини тишлар, тирнарди, юзига туфларди — у эса жилмаярди.

Онаси шифохонага кирди-ю, рўмолини улоқтириб, ақли йўқ мажнун одам каби кулиб, шифокорнинг столи атрофида югуриб айлана бошлади.

Шунда мен сўрадим:
— Бу ким?
— Онам, — деди у.
— Унга нима бўлган?
— Улар шу ҳолларида, ақлсиз туғилганлар, — деди у.
— Ундай бўлса, сиз қандай туғилгансиз?
— Бобом уларни отамга олиб берган эканлар, шояд фарзандли бўлар деб. Отам бир йилдан сўнг уларни талоқ қилган эканлар. Бу вақтда онам менга ҳомиладор бўлган эканлар. Сўнг мен туғилганман.

— Қачондан бери уларга қарайсиз, парвариш қиласиз?
Ўн ёшимдан бери. Уларга овқат тайёрлайман, қарайман. Ухламоқчи бўлсам, чиқиб кетиб қолсалар қидириб юрмайин деб оёғимни оёқларига боғлаб ухлайман...
— Нега бугун бу ерга олиб келдингиз?
— Уларнинг қон босимлари юқори, қандли диабет касаллари бор.

Онаси кулиб:
— Картошка бер, — деди.
У берди. Онаси юзига туфлади. У кулиб, юзини тозалади.
Шунда мен сўрадим:
— У киши сизга она эканларини биладиларми, сизни танийдиларми?
Йўқ, валлоҳи, мен ўғлилари эканимни билмайдилар. Лекин Яратган Роббим биладики, у зот менинг онамдирлар.

Онаси қараб туриб:
— Эй ўғлим, сен ёлғончисан! Нега мени Маккага олиб бормаяпсан? — деди.
У эса:
— Пайшанба куни олиб бораман деб айтмадимми, онажон? Пайшанба куни борамиз — деди.
Мен сўрадим:
— Унинг зиммасидан (ақли жойида эмаслиги сабаб) соқит бўлса, Маккага олиб бориш керакми?
У жавоб берди:
— Опа, онам билан Роббимнинг ҳузурига ҳисобда турганимизда: “Муҳаммад, нега мени Маккага олиб бормаган эдинг?” — дейишини хоҳламайман.
Мен Роббимга қарата: “Роббим, мен онамни елкамда опичлаб кўтардим, тавоф қилдирдим, замзам ичирдим, Каъбага қаратиб қўйдим”, дейишни хоҳлайман.
Яна: “Аллоҳим! Гарчи уларнинг ақллари бўлмаган бўлсада, менинг онам эканларини албатта Сен билгувчисан!”, дейишни истайман”, деди.

Мен жим бўлиб қолдим, кўзим ёшга тўлди. Сўнгра унга:
— Онангга кўрсатган бу эҳтироминг учун Аллоҳ сенга ажру мукофотлар ато этсин! Бугунгидай ота-онага яхшилик қилишни кўрмаганман.
У эса жавоб берди:
Мен бу ишимни (куни келиб) фарзандларим ҳам менга шундай муомала қилишлари умидила қилаяпман. Чунки биррул волидайн (албатта қайтадиган) қарздир".

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


Менинг онам эканликларини Роббим билади...







20 last posts shown.