"Одам-подам бўлмаймиз" шеъри.
Муаллиф:
@habikaturaРақсида: муаллифни кўрсатмайдиганлар.
Ҳалолми, ҳаромми суриштирмай еб,
Ажаб, тиқилмаймиз, ажаб, ўлмаймиз.
Нокасу ношукур, номаҳрамни деб,
Хотам бўламизу, одам бўлмаймиз.
Соққага берилганмиз, соққага.
Отадан тўйганмиз, пулга тўймаймиз.
Ўтган онагамас, кетган чақага
Мотам тутамизу, одам бўлмаймиз.
Амали бор зотлар бизга хўжайин.
"Кул" деса, куламиз, йўқса, кулмаймиз.
Пахталар қўйгувчи юмшоқ ва майин
Ходим бўламизу, одам бўлмаймиз.
Биз учун муқаддас нарса қолмади
Виждон, имон тикиб қимор ўйнаймиз.
Ҳеч бир чора қолмаганда Аллоҳдан
Ёрдам кутамизу, одам бўлмаймиз.