“Халфа Худойберди” жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Каттақўрғон туман “Халфа Худойберди” жоме масжиди

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Sammuslim.uz
Макка даврининг нечанчи йили Ҳазрати Умар розиялллоҳу анҳу исломга кирганлар?
Poll
  •   Тўртинчи йили
  •   Бешинчи йили
  •   Олтинчи йили
  •   Энди билиб оламан
342 votes


Forward from: Sammuslim.uz
Ҳазрати Умар  ва Ҳазрати Ҳамза розиялллоҳу анҳумолардан қайси бири биринчи иймон келтирган?
Poll
  •   Ҳазрати Умар розиялллоҳу анҳу
  •   Ҳазрати Ҳамза розиялллоҳу анҳу
  •   Иккаласи бир кунда
  •   Энди билиб оламан
335 votes


Forward from: Sammuslim.uz
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаламнинг иккинчи қизлари Руқайя розиялллоҳу анҳонинг нечта фарзандлари бўлган?
Poll
  •   Бефарзанд бўлган
  •   Битта
  •   Иккита
  •   Энди билиб оламан
325 votes


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ БИР ОЯТНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЎҚИШ
Агар имом бир оятни қайта-қайта такрор қилса ва бу такрорлашда бир рукн миқдоричалик вақт кетса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Худди шундай, агар муқтадий (иқтидо қилувчи) имомга қайта-қайта луқма берса ва унда бир рукн миқдорида кечиктириш бўлса ҳам саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Луқма берувчининг намози фосид ҳам бўлмайди. («Раддул муҳтор», 1-ж, 418-б.)

ФОТИҲА ЁКИ ЗАМ СУРАДАН БИРИНИ ЎҚИШ
Агар киши Фотиҳа ва зам сура – ҳар иккаласини ўқиш вожиб бўлган ўринларда фақат Фотиҳа сурасини ўқиб ёки фақат зам сурани ўқиб, рукуъга кетса, иккала суратда ҳам саждаи саҳв вожиб бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 424-б.)

ФОТИҲА ЁКИ ЗАМ СУРАНИ ЎҚИМАЙ РУКУЪГА КЕТИШ
Бир киши санони ўқиб, сўнг янглишиб рукуъга кетди. Фотиҳа сурасини ҳам, зам сурани ҳам ўқимади. Қироат қолиб кетгани кейин ёдига тушди. Бу одам рукуъдан қайтиб, қироат қилади. Сўнг иккинчи маротаба рукуъ қилади. Охирида саждаи саҳв қилиши ҳам вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)


Олимнинг фазли

Доримий Макҳул раҳимаҳуллоҳдан мурсал ҳолда ривоят қилган ва «икки киши» лафзини зикр қилмаган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обидга нисбатан бўлган фазли менинг сизларнинг энг қуйи даражада бўлганингизга нисбатан фазлим кабидир», дедиларда, сўнгра ушбу оятни тиловат қилдилар: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар». Ва (Макҳул) ҳадисни охиригача келтирдилар.

Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олимнинг фазлини баён қилганларидан сўнг сўзларига далил қилиб, ушбу ояти каримани тиловат қилдилар: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (Фотир сураси, 28-оят).
Ушбу оятдан олимларнинг обидларга нисбатан бўлган фазли илм ва маърифат жиҳатидан экани маълум бўлмоқда. Чунки олимлар Аллоҳ таолонинг барча сифатларини яхши биладилар. Аллоҳ таолони танишлик эса, китоб ўқиш, улуғларнинг суҳбатларида бўлишлик, ҳамда Аллоҳ таоло томонидан берилган илм билан юзага келади. Шунга кўра олимлар Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқадилар.

🔗ДУНЁ ВА ОХИРАТНИ ХОҲЛАСАНГ ТАЪЛИМ ОЛ!


ФАРЗАНД УЙҒОТИШ

☝️Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг.
Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг.
Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.

Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот!
Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


​​☝️ ҲАЁТДАГИ ЭНГ МУҲИМ 15 ҚОИДА

✔️ 1.Агарда қўнғироқ қилишга ваъда берган бўлсангиз, албатта қўнғироқ қилинг.

✔️2. Кечикяпсизми? Унда огоҳлантириб қўйиш йўлини топинг.

✔️ 3. Ўзгалар орзулари устидан асло кулманг.

✔️ 4. Сиз ва сизни рад этганларга асло қайта кўрманг.

✔️ 5. Ҳаётдан завқланишни ўрганинг.

✔️ 6. Ота – онангиз билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. Чунки хоҳлаган вақтда улар бўлмай қолишлари мумкин.

✔️ 7. Мулойим бўлишга ҳаракат қилинг. Мулойимлик – қалблар калити.

✔️ 8. Нолиш одатингизни ташланг. Нолийдиган одамлар ҳеч кимга ёқмайдилар.

✔️ 9. Бировни ҳеч қачон ҳақоратламанг. Келажакда ярашиб кетарсиз, аммо бировга айтган гапларингиз хотирада қолажак.

✔️ 10. Рост сўзлашга ҳаракат қилинг. Фақат шундагина ёлғонларингизни эслаб
қолишингизга тўғри келмайди.

✔️ 11. Ҳеч кимга, ҳеч нимада мажбур эмассиз.Ўз хохишингизга биноан яшанг.

✔️ 12. Инсонларни ҳурмат қилишни ўрганинг.
Шунда улар ҳам сизга шу кўз билан қарашади.

✔️ 13. Сизга қадрли бўлган инсонларнинг туғилган кунини эслаб қолинг. Бу саналар жуда муҳим.

✔️ 14. Ҳафтада бир марта ўзингиз ёқтирган одамлар билан, ёқтирган жойингизга бориб туринг.

✔️ 15. Қанчалик банд бўлманг, китоб ўқиш учун вақт топинг. Дунё эшикларини очувчи калит бу – китоб!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


​​🌾 Мол-дунё ва ризқни кенгайишига сабаб бўлувчи амал!

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким ризқи мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм (қариндошлари билан алоқа) қилсин!» (Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
💠 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қариндошларингиз билан алоқа қиладиган даражада насабларингизни ўрганингиз! Зеро, силаи раҳм хонадон аҳлининг муҳаббатига, мол-дунёнинг кўпайишига ва умрнинг зиёда бўлишига сабабдир» (Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 2520).
🌙 Ризқ зиёда бўлиши борасида силаи раҳмнинг фазли каттадир. Инсон  ҳатто фосиқ бўлган тақдирда ҳам, силаи раҳм сабабли ризқи кенгайиши мумкин экан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════


Ким динни маҳкам ушласа, қадри юксалади, ким ҳаққа интилса, фахр-у иззати мукаммал бўлади.

Изоҳ. Оллоҳнинг Каломида шундай оят бор: «Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) Ҳақ Йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалкани ушлабди. Оллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир» (Бақара, 256-оят). Ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқа – диндир. «Албатта Оллоҳ наздидаги (мақбул бўладиган) дин – Ислом динидир» (Ол-и Имрон, 19-оят) – дейди Оллоҳ таоло яна бир оятида. Ростгўйлик, ҳалимлик, ҳушёрлик, закийлик, камгаплик, соддалик, мардлик, шижоат, ҳаё каби феъллар инсонни виқорли қилади. Шунинг учун ҳам шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирган инсон салобатли кўринади. Динни маҳкам ушлаган кишининг қадри юксалиши шундан. Чунки у мудом Ҳаққа юзланган, демакки, юксаклик сари интилган бўлади. Бу мукаммал фахрга лойиқ интилишдир.

“Унвонул баён”дан.


Суфён ибн Уяйна айтади: Ҳеч қачон дуо қилишдан тўхтаманглар! Ўзингизнинг асл аҳволингизни яхши билишингиз ҳам сизларни дуо-илтижодан тўсиб қўймасин! Ахир Аллоҳ таоло энг ёмон махлуқ бўлган иблиснинг дуосини ҳам ижобат қилган! «Менга улар тириладиган Кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер!» деди у. (Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан». (Аъроф сураси, 14-15-оятлар.)


Forward from: Аброр Мухтор Алий | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ЭСЛАТМА

• Шом намозининг вақти!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy


Фақиҳ айтади: сўровчи сўраса: «Агар ота-онаси ўғлига ғазаб қилиб ўтиб кетган бўлса, уларнинг ўлимидан кейин рози қилиши мумкин бўладими?».
Айтилади: «Ҳа! Иккаласини уч нарса билан рози қилиши мумкин:
1. Фарзанд солиҳ бўлиши. Чунки ота-онага фарзанди солиҳ бўлишидан яхшироқ нарса йўқ.
2. Ота-онанинг яқинлари ва дўстлари билан боғланиб туриши.
3. Иккалалари учун истиғфор сўраши, дуо қилиши ва садақа қилиши билан».

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.


Одамлар орасида бўлиш

Баъзи кимсалар беҳуда нарсаларни сўзлаб, сизнинг ибодатингизга тўсқинлик қилиши мумкин. Сизни бефойда, зарарли, ахлоқсиз ишларга бошлаб, Аллоҳдан узоқлаштиради. Авлиёлардан бири шундай ҳикоя қилади: Бир куни бир тўда кишиларнинг ўқ отиб турганини кўрдим. Сал нарида яна бир киши ўз иши билан машғул эди. У билан суҳбатлашиш учун ёнига бордим. У менга:
- Сен билан суҳбатлашишдан кўра, Аллоҳ таолони ёд олмоқ хайрли ва хуш ёқувчидир, - деди.
- Бу ерда ёлғиз ўзингиз зерикасиз, - дедим.
- Роббим ва икки фаришта менга ҳамроҳ.
- Яхши. У ҳолда айтинг-чи, ўқ отиб мусобақалашаётганларнинг қайси бири ютади? - деб сўрадим.
- Аллоҳ қайси бирини мағфират қилса, ўша киши ютади.
- Мен қайси тарафга юрсам тўғри бўлади? - деб сўраган эдим, менга кўкни кўрсатди ва ўрнидан туриб нари кетди. Бошқа мен билан гаплашмади. Ҳикояда кўриб турганингиздай, баъзи кимсалар мўмин кишини вақтини ўғирлаб, ибодатини кечиктиради. Маълумки, зийнат икки хилдир. Бири яратилишдан бўлган зийнат, иккинчиси эришилган зийнат. Юз яратилишдан бўлган бир зийнатдир. Ҳатто гўзалликнинг асл фитна ва фасод манбайи саналишини унутмаслигимиз керак. Эришилган зийнат эса кийилган либос, тақинчоқлар, кўзга сурилган сурмага ўхшаш нарсалардир. Қуръони Карим оятларида аёлларга қайдсиз, шартсиз равишда эркакларга аъзоларини ва зийнатларини очишни таъқиқлайди. Буни ҳаром қилади. Одамлар орасида номаҳрамга ўзини кўрсатиб очиқ-сочиқ юриш муслима аёлга хос эмас. Гўзал кўрингин деб шайтон алдовига учган аёллар камми? Аллоҳ азза ва жалла маъолан шундай буюради: "Ножоиз қилмишлар қилишдан тўсиб қолувчи иймони бор мўминларни иршод қилинг, уларга айтинг: Авратларга номаҳрам аёлларга қараганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирларга, фитнага соладиган дунё зийнатига ва ҳаромга олиб борадиган нарсаларга қарашдан кўзларини пастга туширсинлар ва сақлансинлар ҳамда олди ёки орқа тарафига, бошқа ўринларга ҳаром жинсий алоқа қилишдан, бировга ушлатишдан ва қаратишдан сақланиш улар учун энг покиза ва ниҳоятда яхши ишдир. Нафсни ўзига жалб қиладиган ҳаромни тарк этгани учун амаллари покиза бўлади. Шундай экан, кимки бир нарсани Аллоҳ учун тарк этса, ўшандан яхшироғини Аллоҳ унга беради. Кимки, одамлар орасида гуноҳдан кўзини сақласа, унинг кўзини Аллоҳ мунаввар қилади. Чунки қачон банда ҳаромдан ва шаҳватини уйғотадиган нарсалардан фаржи, кўзини сақлай олса, бошқа аъзоларини ҳам ҳаромдан, гуноҳдан тўлиқ сақлай олади. Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн ал-Муборак (р.а) шундай дейди: "Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Мўминларга айтинг! Кўзларини ҳаромдан сақласин!" Аёл кишининг чиройига қарашимиздан Аллоҳ рози бўлмайди".

"Обидлар йўли" китобидан.


ЎҚ ҚАРҒИШЛАР

Ота-она қарғиши ўқ дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби, уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас билинади. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз, (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар. Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида бу ҳадисни қуйидагича ривоят қиладилар: «Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Ижобат бўлиш пайтига тўғри келиб қолса, қилган сўровингиз амалга ошиши мумкин». Афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда билмайди. Шу сабабли Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ҳазратларининг «Мажмуатул аҳзоб» (Катта дуо ва зикр китоби) китобидан муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Дуо қилиш бандасидан, қабули эса Аллоҳдандир. Шу эътибордан қуйида ишончли манбалардан олинган ҳадислар асосида дуоларимиз қабул бўлиши учун лозим сабабларни ўрганамиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишига кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Уч дуо шубҳасиз мақбулдир:
1. Мазлумнинг дуоси.
2. Йўловчининг (мусофирнинг) дуоси.
3. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси» (Бу ҳадисни Имом Бухорий «Адаб» китобига олган, бундан ташқари Абу Довуд ва Термизий «Сунан»ларида ривоят қилишган). Ҳар битта ота-она фарзанди ҳаққига албатта яхши дуо қилади. Аммо ҳаётда акси ҳам, афсуски, учраб туради. Ота-онанинг норозилигига сабаб бўларлик қилмишлари туфайли қарғиш, олганлар ва олаётганлар борлиги, оқ падарлар учраши эса сир эмас.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.


Амир Темур болалигиданоқ диний илмларни ихлос билан ўрганган, ёшлигидаёқ Исломнинг бош масдари Қуръони Каримни ёд олган. У уч йил ичида Аллоҳнинг китобини шу даражада ёд олдики, ҳозиргача Амир Темур қилган тажрибани бошқа одам қила олган эмас. Амир Темур ҳар бир сурани бошидан охиригача бехато ўқиганидек, охиридан бошигача ҳам, яъни тескарисига ҳам бехато ўқир эди.

Аҳмад Муҳаммад Турсун "Амир Темур" китобидан.


Садақанинг таъсири катта

Бало ва офатни даф этишда садақанинг ажойиб таъсири бор. Гарчи ўша садақа фожир, ёки золим ва ҳатто кофир кимсадан бўлса ҳам. Албатта Аллоҳ у сабабли турли хил балоларни даф қилади. Садақанинг асорати нафс учун аён-равшандир. Ундан ташқари, садақанинг изи мол-мулкларда, фарзандларда кўринади, шунингдек, балони кетказиш ва фаровонликни жалб қилишда ҳам намоён булади




Ҳазрат Одам Ато алайҳиссаломнинг ҳоли

Эй ғофил банда! Ҳазрат Одамнинг ҳолига қара ва ундан ибрат ол! Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳ таоло уни ўз қўллари билан яратди, фаришталарни Одамга сажда қилишини буюрди. Биргина гуноҳи туфайли Одамнинг бошидан раҳмат тожи, бўйнидан жаннат зийнатларини олиб ташлади. Ўзини жаннатдан маҳрум этди. Одам алайҳиссалом бу гуноҳи туфайли ер юзида 200 йил йиғлаб тавба қилдилар. Гуноҳини мағфират қилмоғи учун Роббисига ёлворди. Шундан сўнг раҳмли Парвардигор Одам алайҳиссаломнинг гуноҳидан ўтди, тавбасини қабул қилди. Биз қилган гуноҳларимизга шунчалик бепарво бўламизки, худди ҳеч қачон ўлмайдигандек. Тавба ҳақида ўйламай қўйган кишилар қанча. Аллоҳнинг азоби ҳақ! Агар тавбага улгурмайдиган бўлсак...

"Обидлар йўли" китобидан.


#саждаи_саҳв_масалалари
🧎‍♂️ ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ЎРНИГА ЗАМ СУРАНИ БОШЛАБ ЮБОРИШ
Агар киши биринчи ёки иккинчи ракъатда Фотиҳа сурасидан олдин зам сурани бошлаб юборса, ёдига тушиши билан зам сурани келган жойида тўхтатиб, аввал Фотиҳани, сўнг зам сурани ўқиб, намознинг охирида саждаи саҳв қилмоғи лозим бўлади. Худди шундай, агар Фотиҳадан илгари зам сурани мукаммал ўқиган бўлса ва буни, яъни Фотиҳани қолдириб кетганини зам сурани ўқиб бўлганидан сунг ёки рукуъда турганида ёхуд рукуъдан қайтганида билиб қолса, Фотиҳа ва зам сурани бошқатдан ўқиб, такроран рукуъни ҳам бажариб, намоз охирида саждаи саҳв қилмоғи вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», -ж, 65-б.)

ФОТИҲАДАН СЎНГ ЎҚИШНИ ИРОДА ҚИЛГАН СУРАНИНГ ЎРНИГА БОШҚАСИНИ ЎҚИШ
Киши Фотиҳадан сўнг бирор сурани ўқишни мўлжалласа, бироқ адашиб бошқасини ўқиб юборса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 65-б.)

ФОТИҲА СУРАСИДАН СЎНГ ТАШАҲҲУД ЎҚИШ
Агар киши биринчи ракъатда Фотиҳа сурасидан сўнг ташаҳҳудни (аттаҳиётни) ўқиса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. Агар ташаҳҳудни Фотиҳа сурасидан олдин ўқиган бўлса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 66-б.)


Кимки саломат экан, бас, саломатлигига зарар етишидан сақлансин. Ким маломатни ёмон кўрадиган бўлса, интилиш-изланишда жидду жаҳд қилсин.

Изоҳ. Берилган неъматга шукр қилиш неъмат қўлда турган пайтда зарурроқдир. Лекин аксар ҳолда инсон неъмат қўлдан кетганидан сўнг унинг қадрига етади. Саломатлик ҳам бир неъмат. Хоҳ аъзои бадан, хоҳ қалб саломатлиги бўлсин, бу неъматнинг шукронаси – неъматни ҳар хил зарарлардан асраш билан адо бўлади. Нарсанинг қадри эътиборсизлик оқибатида уни йуқотиш билан эмас, уни асраб-авайлаш билан ўлчанади.
Хатога бепарво киши маломат эшитишга ўрганиб колади. Бу ҳам бир касаллик. Бу дардга чалинган кимсани тилимизда «лоқайд», «тутириқсиз», «тайинсиз» деган номлар билан аташади. Шариатда уни «фосиқ» дейишади. Маломатни ёқтирмаслик эса саломатликнинг белгиси. Бировнинг маломатига қолмайин десанг, ўз ишингнинг устаси бўл. Бундай инсон лоқайд бўлолмайди, чунки унинг боғланган нуқтаси – севган машғулоти бор, тутириқсиз бўлолмайди, чунки унинг тутган ўрни – эришган натижалари бор, тайинсиз бўлолмайди, чунки унинг белгиланган қарори – мустаҳкам қонун-қоидалари бор.

“Унвонул баён”дан.

20 last posts shown.