#банк #пластик #узкард #хумо
Банклар томонидан битта жисмоний шахсга эмиссия қилинадиган карталарнинг максимум сони белгиланди
Маълум бўлишича, Марказий банк томонидан “жисмоний шахсларга банк карталари очиш” бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган ва тижорат банкларига ижро учун жўнатилган.
Тартибга асосан, банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилган.
Вақтинчалик тартибни амал қилиш муддати 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар этиб белгиланган.
Аввалроқ, Марказий банк юқоридаги масала кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди.
Шунингдек, банкларга жисмоний шахснинг банк карталарида (жумладан виртуал картасида) 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган бўлса, ушбу карталар блокланиши ва карта эгасига хабар берилиши вазифаси ҳам юклатилган.
🌐 Манба: bankmijoz
🔻
👉 Обуна бўлинг
@xabarlar_ob_havo_dollar