Аёл билан олам мунаввар.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Азиз ва мухтарам аелларимиз учун кизикарли булган турфа мавзуларни каналимиздан топишингиз мумкин. .Cизларга екса , биз узимизни бахтиер сезамиз.🎀💐🌹🌻🌺🥀🦋
Таклиф ва мулохазалар учун @Ayolbilanolam_bot
реклама учун @ayubxon1226

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тун ✨✨✨✨✨✨✨


​​#ибрат

Константинополни Истанбул қилган шоҳ ва унинг отаси ҳақида ажиб хикоя...

Султон Маҳмуд мурғаклигидан шаҳзодаларча зукко ва ақлли бўлса ҳам, унга болаларча шўхлик ҳамда эркалик бегона эмасди.

У муаллими Оқшамсиддинга сабоқлар пайти кўп халақит берар, устозининг жаҳли чиққанини кўрганида эса "мен шоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қила олмайсиз" деганча қувлик қиларди.

Бу ҳолат кўп такрорланавергач, устоз Оқшамсиддин кунларнинг бирида шаҳзоданинг отаси Султон Мурод II га шикоят қилди. Подшоҳ жаноблари бироз ўйлангач, бир тадбир топганини устозга айтиб тушунтирди. Тадбирни эшитган Оқшамсиддин лол қолди, эътироз билдиришга чоғланди, аммо шоҳнинг қарорини ўзгартира олмади.

Навбатдаги дарс пайти шаҳзода яна қилиқ қила бошлади, устози индамай дарсида давом этди. Бир пайт эшик очилиб, султоннинг шахсан ўзи дарсхонага кириб келди. Шунда Оқшамсиддин сапчиб ўрнидан турди-да, эшикни тақиллатмай кириш фаросатсизликдан экани, дарсни бузиш эса беадабликдан нишоналигини қаттиқ-қаттиқ айтиб, жаҳл билан бориб шоҳнинг юзига тарсаки тортиб юборди.

Қолганлар ҳайратдан донг қотиб қолган бир пайти кимсан Султон Мурод аста бошини эгганича ортига тисарилди ва дарсхонадан чиқиб, эшикни оҳиста тақиллатиб қайтадан ичкари кирди. Сабоқни бузгани учун узр сўраб, устоз Оқшамсиддиннинг қўлини ўпиб чиқиб кетди.

Ўша воқеадан кейин шаҳзода Маҳмуд бошқа ҳеч қачон устози билан зиддиятга бормади ва пировардида Фотиҳ Султон Маҳмуд номи билан тарих зарварақларидан жой олди.

Устоз қадри, ҳурмати ва, энг муҳими, раҳбарзодаларни талтайтирмаслик усули ҳақида ажиб хикоя...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ибратли ривоят.


#ибрат

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда харис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат).

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яхшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Охиратни...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Чангюткичингиз яхши тортмаяптими?


Танамиз қандай ишлашини ҳамма билиши керак

6:00 — тананинг тўлиқ тетикланиши учун кортизол даражаси ошади.
7:00 — мелатонин ишлаб чиқарилиши тўхтайди.
9:00 — жинсий гормонлар ишлаб чиқарилиши енг фаол даражага чиқади.
10:00 — ақлий фаолиятнинг енг юқори чўққиси.
14:30 — ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун енг қулай пайт.
15:30 —  одатларни шакллантиришнинг енг яхши вақти.
17:00 — мушакларнинг эластиклиги ва юрак қон-томир тизими фаол ишлайдиган вақт.
19:00 — қон босими ва тана ҳарорати энг юқори даражага кўтариладиган вақт.
21:00 — танани уйқуга тайёрлаш учун мелатонин ишлаб чиқарила бошланади.
22:00 — овқат ҳазм қилиш тизими “тинчланади”, чунки тана уйқуга тайёрланади.
2:00 — енг чуқур уйқу вақти
4:00 — енг паст тана ҳарорати қайд етиладиган вақт.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бола боқишни дадаларга қўйганда...

😂😂😂


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Поездда икки йўловчи суҳбатлашяпти:
— Менинг хотиним фаришта.
— Бахтли экансиз, меники ҳалиям тирик.
😳😜😂


Forward from: Пазанда бека
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Штруделъ.


​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ

У дўстига деди:
– Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада?
Дўсти жавоб берди:
– Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим.
Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади.

Айман Ёғий.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Акажоним😍


🔥ДУО ва ҚАРҒИШ...

Бир сўз бор, ким қандай тушунар билмам,
Ёмонлик кўрганлар, оҳиста айтсин...
Кимгадир бу жумла, қилар кўп алам,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Мушкулимиз осон қилган яхшилар,
Бизнинг қадримизни билган яхшилар,
Кўнглига яхшилик илган яхшилар,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Севгимиз назарга илмаган гўзал,
Ҳаттоки қадримиз билмаган гўзал,
Ошиққа илтифот қилмаган гўзал,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Сўрасам ёрдамин аямаган дўст,
Кибр сўқмоғига йўламаган дўст,
Заррача ёмонлик тиламаган дўст,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Иғво фитналарга ташлаб кетганлар,
Йўлимиз азобга бошлаб кетганлар,
Маҳзун кўзимизни ёшлаб кетганлар,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Чиройли дуоми ёки бир қарғиш,
Ким қандай тушунар ўзи учун иш,
Дўстларим, душманим, бегона, таниш,
Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин...

Зоҳид Зиё


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қишнинг яна бир тонгги муборак. ❄️❄️❄️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#хайрли_тонг

Яна бир янги кун,
янги имконият.
Бўш келманг ва ҳаракатдан сира тўхтаманг!
Арзимас кимсалар
ва бехуда нарсалар
билан зинҳор - базинҳор чалғиб қолманг.
Икки дунё марҳаматига
эга бўлиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат
қилаверинг
Қадрдонларим.
Ин ша Аллоҳ ҳаммаси
яхши бўлади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тун азизлар.
✨💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨💫✨


​​Туя шўр сувни хам ичаверади. Хатто ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради.

Туя тиканларни хам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади.Агар сахрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади.

Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа- шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади.

Туя тана хароратини хам ўзгартира олади.Агар совуқ ерда бўлса,хароратини кўтаради.Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради.

"Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми? "
( Ал-ғошия; 17 оят.)

#Ибрат


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оллох учун имконсиз дейилган нарса йўқ.


Заиф инсонлар ҳамиша кайфият таъсирида бўлади. Кайфият уларни худди бўш қайиқни олиб юрган сув тўлқинларидай олиб юради, қоя ва тошларга олиб бориб уради...

Дмитрий Емец


Шунинг учун кучли бўлишга мажбурсиз. Ҳаётингизда қандай воқеалар содир бўлишидан қатъий назар хаёт давом этади.
Сиз кучлисиз! Агар ҳақиқий мени дўстим бўлсангиз  кучли бўлишга мажбурсиз!!!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жигарларим


✍Хуршид Карим
🎙Шоҳиста Икромаова


Бедана тухумини кунлик истемол меёри қанча

🔴Аёллар — ёшликни сақлаш учун 1-2 та;
🔴 Эркаклар — жинсий функция бузилишининг олдини олиш учун 1 та, даволаниш учун — 2-3 та;
🔴 Ҳомиладор аёллар — 2-3 та қайнатилган ҳолда;
🔴Мактабгача ёшдаги болалар — 1 та;
🔴 Мактаб ўқувчилари — 2-3 та.

Эслатма: қайнатиб истемол қилинганда 1-2 дақиқа қайнатилади, кўп қайнатилганда фойдали хусусияти йўқолади

20 last posts shown.