Forward from: O'zbekistonning O'shdagi Bosh konsulxonasi
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда 2024 йилда эришилган асосий ютуқлар ва 2025 йилга мўлжалланган улкан режаларни муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ҳурматли ҳамкасбим, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан икки қардош халқларимиз ўртасидаги келишувларни амалга ошириш борасида фикр юритиб, илиқ ва самарали суҳбат ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Телефон орқали мулоқотимиз 2024 йилда эришилган асосий ютуқлар ва 2025 йилга мўлжалланган улкан режалар ҳақида бўлди. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги яқин дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, барча учун порлоқ келажак сари йўл очишга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик".
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram | Instagram | Facebook