Устоз ўз ўқувчисини камондан ўқ узишга ўргатаётган эди. Ўқувчи камонни ва иккита ўқни олиб, машқ бажаришга шайланди. Бироқ, Устоз унинг олдига бориб, ундан ўқнинг бирини олиб қўйди.
— Нима учун иккинчи ўқимни олиб қўйдингиз? — сўради ўқувчи.
— Мен сендан иккинчи ўқингни эмас, биринчи ўқингни олиб қўйдим, чунки биринчи ўқинг барибир нишонга тегмас эди.
— Аммо нима учун? — ҳайрат билан сўради ўқувчи.
— Чунки ўқ узаётиб, сен захирада яна битта уриниш борлигини англаб турган бўлар эдинг, мана шу хотиржамлик, инсоннинг энг катта душманидир, — деди Устоз.
P.S.: "Ҳали вақт бор" ёки "Кейинроқ имкон бўлади" деб умрингизни беҳуда ўтказиб юборманг! Ҳар бир имкондан охиргиси каби фойдаланинг. Шундагина муваффақиятга эришасиз!
t.me/vodliplus