Онасини соғинган яқинларимга.Нетай мени соғинч қийнаса,
Изтироблар бағрим тиғласа,
Шу сўз билан юрак йиғласа-
Изларингиз соғиндим онам.
Кўзим кулиб тургани билан,
Шодон қувнаб юрганим билан,
Сездирмасдан турганим билан,
Сўзларингиз соғиндим онам.
Шундай ҳоллар бўлади баъзан,
Товонимга санчилар тикан,
Ёш боладай қучоқлаб мен ҳам,
Ҳидларингиз соғиндим онам.
Ўтаверар умрим бир текис,
Оилам билан қувончим чексиз,
Бироқ ярим бу менга сизсиз,
Кўзларингиз соғиндим онам.
Унутмайман сизни ҳеч қачон,
Суратингиз дардимга дармон,
Боролмайман қабрингиз томон,
Юзларингиз соғиндим онам.
Ташвишлардан тўлиб кетганда,
Дардларимни ичга ютганда,
Кимлар баъзан мени туртганда,
Бир ўзингиз соғиндим онам.
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻https://t.me/+HJvay1IVFe0xNThi