O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


"O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА" газетасининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Юнусобод тумани тиббиет бирлашмаси куп тармокли марказий поликлиникада жорий йилнинг 13 март куни касаба уюшма ташкилотининг 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши хисобати хамда 5 йиллик хисобат - сайлов йигилиши булиб утди.


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦🟦

Мавсумий аллергия, жумладан, поллиноз касаллигининг қўзғалишига нималар сабаб бўлади?

Ушбу хасталик қандай белгилар билан намоён бўлади?

Поллиноз қайси усулда ташхисланади ва даволанади?

➡️ Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Гулмира Разикова жавоб беради.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

❗️Ўзбекистон – Франция: Мақсадлар аниқ ҳаракатларга айланмоқда

🇺🇿🇫🇷 Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи қизғин давом этаётган айни паллаларда ушбу мамлакат билан кўплаб соҳалар қатори, тиббиёт йўналишида ҳам манфаатли келишувларга эришилмоқда.


📍Хусусан, ташриф арафасида Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми доирасида Франция соғлиқни сақлаш вазири Янник Нойдер мамлакатимиз соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

🟣 Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

🏥 Маълумотларга кўра, Франция соғлиқни сақлаш тизими аҳоли саломатлигининг юқори даражаси, тиббий хизматлардан фойдаланиш осонлиги, даволаниш учун навбатлар йўқлиги ва бутун аҳоли малакали тиббий хизмат билан қамраб олинганлиги каби мезонлар бўйича ЖССТ рейтингида юқори ўринларни эгаллайди. Шу маънода, мазкур давлат билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш фойдалидир.


✍️ Вазирлар ўртасидаги учрашувнинг энг муҳим қисми икки томонлама аҳдлашув декларацияси имзоланиши бўлди.

💬 Франция соғлиқни сақлаш вазири Янник Нойдер қайд этганидек, бу декларация ўзаро ҳамкорликнинг биринчи институционал босқичи бўлиб, мақсадларни аниқ ҳаракатларга айлантиради.


📌 Ушбу ҳужжатда тиббиёт мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш, касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволашда юқори технологик ечимлар, чунончи, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш каби масалалар акс этган.

🔎 Шунингдек, делегациямиз сафар доирасида Франциянинг етакчи соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди. Хусусан, улар Париж шаҳри яқинидаги Сюрен шаҳарчасида жойлашган нотижорат ўқув шифохонаси — Фош госпиталида бўлди.

📍 Бундан ташқари, вакилларимиз онкологик касалликларни даволашга ихтисослаштирилган, ўз йўналишида Европада етакчи, дунёдаги энг яхши тиббий муассасалар ўнталигига кирувчи Густав Русси институти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

📹 ССВ Матбуот хизматининг Франциядан шу ҳақда тайёрлаган видеолавҳаси яқин соатларда эътиборингизга ҳавола этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Чақалоқларда юқори технологик операциялар самараси

ВБКТТМда болаларда очиқ юракда кардиохирургик ва чақалоқларда юқори технологик операциялар мувафақиятли амалга оширила бошлагани вилоят тиббиётининг галдаги ютуқларидандир.

Бугун туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган икки нафар 3 ёшли болаларда очиқ юракда мураккаб кардиожарроҳлик операцияси бажарилди. Ушбу операциялар марказимизда фаолиятини бошлаган кардиожарроҳлар, перфузиологлар ва махсус таёргарликдан ўтган ҳамширалар бригадаси томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Эндиликда туғма юрак нуқсони бор беморларни бошқа марказ клиникаларига юбориш зарурати бўлмаса, бошқа клиникалардан мутахассис таклиф қилишга эҳтиёж камайди.

2025 йилдан бошлаб 20 нафар чақалоқда мураккаб туғма сийдик танносил органлари ва ошқозон-ичаклар тракти нуқсонлари (Ледда синдроми, ҳалқасимон ошқозон ости бези, ичаклар атрезияси, туғма гидронефрозлар) билан боғлиқ операциялар юқори даражада бажарилди.

М.ОЧИЛОВ,
БВБКТТМ матбуот котиби


https://t.me/buxoroshifokori


Forward from: MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар
​​ОИТСга қарши курашишга барчамиз масъулмиз

Сирдарё вилоятида ОИТСга қарши курашиш мақсадида муҳим тадбирлар давом эттирилмоқда. Жорий йилда Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан аҳолининг ОИВ инфекцияси бўйича хабардорлигини ошириш ва ОИВ инфекциясини эрта аниқлашга қаратилган муҳим акция ташкил этилди. Бу акция "Биз ОИТСга қарши курашамиз" шиори остида, Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасида ўтказилди.

Акцияда Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари билан бирга, терапевт ва гинеколог каби бир қатор соҳа мутахассислари иштирок этишди. Уларнинг кўмагида, аҳолига тезкор тест орқали ОИВ инфекциясини текшириш имконияти берилди. Шунингдек, тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳолининг соғлиқ билан боғлиқ муаммолари ўрганилди.

— Бу каби тадбирларни нафақат Боёвут туманида, балки вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказяпмиз. Мақсадимиз – инсон ҳаётига таҳдид қиладиган, жамият тараққиётига зиён етказадиган хавфли касалликни эрта аниқлашдир. Бунинг натижасида, касалликнинг янада кенгайишини олдини олиш мумкин, дейди Сирдарё вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази эпидемиологи, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор Худойберди Файзиев.

Тадбир давомида 100 дан ошиқ фуқароларнинг соғлиғи текширилди. Ҳар бир иштирокчига тезкор тестлар ўтказилиб, натижаларга кўра турли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, тадбирда ўқув-семинари ҳам ташкил этилди, у ерда ОИТС касаллиги, унинг профилактикаси, даволаш ва олдини олиш усуллари ҳақида тиббиёт ходимларига маълумотлар тақдим этилди.

Бундай тадбир жамиятда ОИТС ҳақидаги билимларни, аҳолининг ушбу турдаги касаллик бўйича хабардорлигини оширишга, хизмат қилишлиги билан аҳамиятли бўлди.

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

📲Telegram |facebook|Faceboo


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

🇺🇿🇫🇷 Париж шаҳри мезбонлик қилган “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми муваффақиятли якунланди.

❓ Хўш, ушбу нуфузли тадбирда кимлар иштирок этди?

❓Қайси масалалар муҳокамалар марказида бўлди?

❓Қандай истиқболли келишувларга эришилди?

📹 ССВ Матбуот хизматининг Париж шаҳридан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 ✏️✏️✏️✏️✏️

🇺🇿🇫🇷 Париж шаҳри мезбонлик қилган “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми муваффақиятли якунланди.

❓ Хўш, ушбу нуфузли тадбирда кимлар иштирок этди?

❓Қайси масалалар муҳокамалар марказида бўлди?

❓Қандай истиқболли келишувларга эришилди?

📹 ССВ Матбуот хизматининг Париж шаҳридан тайёрлаган видеолавҳасида шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: platforma.uz
Барча вазирлик ва идоралар бинолари сотилади

Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади. Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда.

@platformauzb


Forward from: Бухоро тиббиёти
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухорода кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

➡️ Бухоро тиббиёти


Forward from: Бухоро тиббиёти
Бухорода тиббиёт ходимлари ўртасида футбол турнири бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Бухоро вилоятида спорт мусобақалари мунтазам ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тизимда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ўртасида футбол бўйича "Бухоро соғлиқни сақлаш бошқармаси кубоги" турнири бошланди. Ушбу мусобақада вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида фаолият олиб бораётган врачлар иштирок этмоқда.

Мусобақа доирасида иштирокчилар ўз жамоалари билан ғалаба учун кураш олиб боришмоқда.

Ушбу турнир тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ва жамоавий бирдамликни кучайтиришга хизмат қилади.

Мусобақа ғолиблари Наврўз байрами арафасида тантанали равишда тақдирланади.

➡️ Бухоро тиббиёти


Forward from: Бухоро тиббиёти
Бухоро шаҳрида кенг кўламли тиббий кўрик ўтказилди

Бугун Бухоро шаҳридаги О.Хўжаев маҳалласида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида кенг кўламли сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасалар ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи 15 нафар малакали мутахассис иштирок этди. Фуқаролар мобил офтальмологик поликлиника, мобил проскан аппарати ва мобил донорлик бригадаси имкониятларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, ижтимоий ётоқхонада ўтказилган тиббий кўрик давомида мутахассислар хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг яшаш шароити ва тиббий-ижтимоий ҳолати яхшиланишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тадбир доирасида 980 нафар аҳолининг 327 нафари тиббий текширувдан ўтказилди. Уларнинг 232 нафари 18 ёшдан катта шахслар, 7 нафари 1 ёшгача бўлган чақалоқлар, 88 нафари эса 18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этди. Шунингдек, 191 нафар туғруқ ёшидаги аёллар ҳам тиббий текширувдан ўтказилди.

Текширув натижаларига кўра, 325 нафар беморда жами 391 та турли хил касалликлар аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича беморлар назоратга олиниб, уларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур чоралар кўрила бошланди.

Шунингдек, тиббий кўрик давомида 20 нафар беморга ташкилотчилар томонидан бепул дори-дармонлар топширилди. 4 нафар бемор эса имтиёзли жарроҳлик амалиётига йўналтирилди.

Мазкур тиббий кўрик аҳолининг саломатлигини яхшилаш ва касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бундай тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, тиббий кўрик эртага ҳам шу манзилда давом этади.


➡️ Бухоро тиббиёти



12 last posts shown.