Rassom Tuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Shock content


ТУЗ номи билан танилган рассом ва ëзувчининг кундалиги.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Сурхондарёда чақалоғини 62 млн сўмга сотмоқчи бўлган она қамалди

Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.


9 май куни Тошкентда СССР байроғи остида юриш ўтказиладими?


МАРҒИЛОН ҲОКИМИ ХОДИМЛАРНИ БАЙРАМ КУНЛАРИ ИШЛАТДИ


Фарғона вилояти Марғилон шаҳри МФЙда ишловчи ҳоким ёрдамчилари номидан ёзмоқдамиз.

Бизда ноҳақликлар кўпайиб кетди. 8-9-10-март кунлари Президентимиз томонидан дам олиш куни этиб белгиланган бўлишига қарамай, биз солиқ йиғишимиз, ноқонуний қурилишларни буздиришимиз тўғри келди Бундай кўз бўямачилик дам олиш кунларининг нима кераги бор?


Бизнинг жамоада атиги 6 нафар аёл ишлайди. Шаҳар ҳокими смс тарзида бўлса ҳам 8-март билан табриклаб қўйгани йўқ.

Лекин солиқ ва бошқа топшириқларни беришдан тинмади. Бу Марғилон шаҳар ҳокимини йиғилишида қатнашган одам билади.

Фақат ҳақорат, уятли сўзлар, дағ-даға... Қачонгача давом этади?




Қудрат Бобожон: Исёнкорлик қонида бор, ҳақиқат қаламида

Қудрат Бобожон – ўзбек журналистикасида ўчмас из қолдирган шахс. Унинг қалами ҳақиқатни ҳимоя қилган, сўзи жоҳилликка қарши маърифат нурини ёйган. Исёнкорлиги, адолат йўлидаги жасорати кўпчиликка маълум ва мана, ёрқин хотиралар билан йўғрилган туғилган кун табриклари:

🔹 Elmurod Jusupaliev:
Қудрат ака, олтмишдан ошиб, етмишни еталаб, Саксонии шарбати билан тўқсонни тўқалаб, юзни кўринг!

🔹 Zafarbek Solijonov:
"Қудрат ака – талант! Жуда ҳурмат қиламиз. "Кутилмаган" автоҳалокатга учрамасин, қалами синмасин!"

🔹 Shahira Hamro (курсдоши):
"Қудратнинг исёнкорлиги унинг қонида бор эди. Совет даврининг охирги ўн йиллигида, биз ҳали тушунмай туриб ҳам, у ҳақиқатни изларди. Чўлпон ва Фитрат ҳақида илк бор ундан эшитганмиз..."

🔹 Нозим Сафарий:
"Бобожоновлар сулоласи тарихда ўзбек журналистикасининг оталари сифатида қолади!"

Қудрат Бобожонни чин қалбимиздан табриклаймиз! Хақиқат йўлида сиёҳингиз қуримасин, умрингиз узоқ бўлсин!


Ватаний вазифа ҳақида ëки бизни қутқарадиган айлана борми?
Сурияда жангарилик қилиб юрган ўзбеклардан бири ўз ваъзида ватаний мақсади йўқлигини писанда қилди.
Салафийлар глобализми нуқтаи назаридан қаралса ватан тушунчаси йўқ бир нарса.
Шу боис бугун ватанпарварлик ҳақида ëзгим келди.
Сталин чизиб берган ҳарита ичини ватан дея улуғлаш орзуим йўқ.
Турфондан бошланиб ëйиқ дарëсигача ястанган ерлар менинг ватанимдир.
Кекса Ҳеродот қадим деб атаган Хоразм менинг туғилган юртимдир.
Тажан¸ Исмомут қирлари Пирнавҳос ва Гандимиëн боғлари менинг Фирдавсул иқболимдир.
Ватанпарварлик ўрнагини менга ота бобо бўлган икки улуғ олимда кўрдим.
Улардан бири Паҳлавон Маҳмуд.
Тасаввуф оламида танилган шоир¸ файласуф.
Паҳлавон Маҳмуд Ҳиндистон шохига харбий кўмак бериб унинг марҳаматига нойил бўлди.
Тила тилагингни ботир деди¸ шоҳ.
Тилагим Ҳиндистонда қул бўлиб юрган хоразмликларни озод қилиш деди Паҳлавон Маҳмуд.
Майли бир ҳўкизнинг терисига қанча қул сиғса шунчасини олиб кетавер деди шоҳ.
Паҳлавон Маҳмуд пўстиндўз эди. У бир ҳўкизнинг терисидан пичоғи билан қирқиб узун бир камар ясади.
Бир ҳўкиз терисидан ясалган камарни катта бир майдонга айлана қилиб ëйди.
Бу айлана ичига Ҳиндистондаги минглаб хоразмлик қуллар сиғди.
Паҳлавон Маҳмуд уларни озод қилди ва орқасидан эргаштириб Хоразмга олиб келди.
Озод бўлиб ўз ватанига келган қуллар миннатдорлик сифатида Хива ўртасидан оқадиган катта канални қазиб беришди.
Полвон ëп деб аталадиган бу канал бугун ҳам сувга тўла.
Ўз ҳамюртларини зулмдан озод қилиш Паҳлавон Маҳмуд учун ватаний вазифа эди.
Озод инсонларнинг ўз юртини обод қилиб канал қазиши ҳам ватаний вазифа эди.
Ўтган ҳафта Туркия президенти Туркманистон турмасидан бир муаллимни қутқариб ўз учоғида иззат қилиб мамлакатига қайтарганида ҳам оддий ватаний вазифани адо этган эди.
Кўп ҳолларда сўфий нақшбандийларини ўз ичига қамалган маҳдуд кишилар дейишади.
Аммо бу тасниф Кубро учун эмас.
Темучин Хоразмга бостириб келганида улуғ устоз Нажмиддин Куброга истисно ўлароқ омонлик ҳадя этди.
Нажмиддин Кубро босқинчининг ҳадясини олмади. Ҳазар қилди.
Боз устига Кубро ўз ватани Хоразмни қўлида қилич билан ҳимоя қилди ва жанг майдонида ўлди. Ўларкан икки қўли билан мўғул байроғини ғижимлаб ерга отди.
Шу тариқа тасаввуф гиганти Кубро ватаний вазифани адо этди.
Навоий “кўк юзига осилган қандил” деб тарифлаган Ғаззолийдан иқтибос:
“Аниқ билдимки, сўфийлар Худой таоло йўлининг ошиқу соликлари экан ва уларнинг сийратлари сийратларнинг энг яхшиси ва уларнинг йўли энг тўғри йўл ва ахлоқлари энг покиза ахлоқдир.”
Ватанпарвар оталарим ҳақида Ғаззолийдан ҳатлаб бир нарса дея олмайман.
Байт будур:
Эй фарзанд, амалда беамал бўлма. Сўфийлар зикридан бесамар бўлма!




Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри суди ўтган йили октябрь ойида Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган Жафарова Ҳадича Мусаевнага узил-кесил 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 27 млн 856 минг сўмлик жарима жазоларини тайинлаган ҳамда маҳкумнинг кекса ёшини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли жазога алмаштирган.


"Айбинг шуки онанг сени чиройли туққан" Актрисса Зарина Йўлдошева шилқим эркак тахдидига учради. Икки соатда етиб келган ИИБ ходими эса актрисани ўзини айблади.


ФАРҒОНАДА БИЗНЕС УЧУН КРЕДИТ ОЛМОҚЧИ БЎЛСАНГ – “ОТКАТ” БЕР!

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз!

Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш учун фаолият юритаётган банк раҳбарларининг қонунсиз талаблари тадбиркорларни чуқур қийноққа солмоқда.

Аниқроқ қилиб айтсак, “Бизнесни ривожлантириш банки” раҳбарларидан бири кредит олмоқчи бўлган тадбиркорлардан ажратиладиган маблағнинг 10 фоизини банк раҳбариятига бериш шарт эканини очиқчасига таъкидламоқда!

• Агар “улуш” берилмаса, тадбиркорларнинг кредит аризалари “тепада” рад этилади.
• Агар 10 фоиз “тўлов” қилинса, кредит масаласи тез ҳал бўлади.


Бу қандай адолат? Қачонгача бундай коррупция ҳолатлари тадбиркорларнинг йўлига ғов бўлиб туриши керак?

Биз ҳақиқий масъул раҳбарлардан бу ҳолат юзасидан жиддий чоралар кўришларини талаб қиламиз!

Фарғоналик тадбиркорлар номидан




Ассалому алайкум.
Биз Қибрай тумани, Парвоз маҳалласи, “Сабзавот-сити” номли қурилиш бўлаётган жой атрофидаги маҳалладан мурожаат қиляпмиз.
Биз олдин ҳам шу шикоятимиз билан мурожаат қилган эдик, аммо муаммо нафақат ҳал бўлмади, балки баттар бўляпти. Энди маҳалламиз ёнидаги 18 гектар боғда юзлаб катта арчалар бир кунда кесилди, 2 қаватли коттеджлар эмас, 4 қаватли домлар қурилмоқда. Бунга маҳалла аҳолиси норози. Уйимизга чатишган, ҳамда боғ атрофида катта зовур ва ариқ бор, уларнинг тепасига девор қуриб, унда биз ариқни тозалаш ишларини ҳам қилолмаймиз. Бу деворларни ҳам зудлик билан олиб ташлаш керак.
Қурувчи фирмага арчаларни кесмаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш берилган эди, лекин улар бунга риоя қилмади. Биз мурожаат қилган биронта давлат органлари чора кўрмаяпти!
Қурилаётган кўп қаватли уйларга олиб келадиган йўл ҳам жуда тор, агар уларга аҳоли кўчиб келса, бизни тор кўчаларимиздан босиб ўтади ва унда тор кўчаларимизда юриб бўлмайди.
Қурилишни тўхтатишни талаб қиламиз.


Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 675 млн сўмга «HYUNDAI AUTO ASIA» автосалонидан бир дона автомобил харид қилмоқда.

Мазкур давлат харидида автомобил модели аниқ кўрсатилмаган, бироқ нархи ва техник характеристикасига қараганда, бу «Hyundai Staria» люкс минивэни бўлиши мумкин.

Бизнес-класс учун мўлжалланган, юқори даражада жиҳозланган люкс минивэн қандай мақсадда сотиб олинаётгани номаълум. Ҳар ҳолда, бу талабалар ёки профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш учун мўлжалланмаган бўлса керак-а?






Бугун Элтузнинг юзи ва саси бўлган журналист¸ сиëсий фаол ва шоир Қудрат Бобожон олтмиш ëшга кирди. Табриклаб ташанглар оғангизни. Бугун саккизинчи морт Қудрат оғони ўртага торт. Қанот қоқиб ўйнасин. Кейинги бир ой Қудрат Бобожон троллар хужумига нишон бўлди. Лекин бу троллар Қудрат Бобожоннинг бир терминатор каби бардошли зирхга эга эканлигини билмайди. Оққан дарë оқаверади. Чунки ўзан бор. Элтуз жамоаси бугун шаклланмади. Бу жамоа сардори Қудрат Бобожон ҳали СССР бор пайтда "Эркин сўз" деган газета чиқарди. "Муносабат" деган илк мустақил газет ва "Эрк" нашрида ишлаб тобланди. Мухолифат оғалари элдан қувилган пайтда Қудрат Бобожон Тошкентдан минг км узоқдаги она юрт бағрига қайтди. Ака укалари билан қўшилишиб Ўзбекистондаги илк мустақил телеканал Эй ЭЛ Си телекомпаниясини очди. Телекомпания 4 марта ҳукумат билан сўтлашди. Икки марта ютди. Икки марта ютқазди. Бу канал 1999 йил декабр ойида ватан хоини Ботир тумсо деган замҳоким қўли билан ëпилди. Қудрат Бобожон Швецияга келиб "Исëнкор" ва "Пона" деган интернет нашрлари очиб режим тобутига пона қоқди. 2015 йилда эса Элтуз деган кўп тармоқли мултимедиа платформасини ташкил қилди. Терминаторнинг бир парчаси омон қолса бутун гавдасини тиклагани каби Қудрат оға йиқилган еридан бир қисм тупроқ олиб ўрнидан турди. Чунки Қудрат Бобожоннинг бир акаси ва икки укаси журналист. Чунки унинг отаси Ражаббой Бобожон республикадаги энг обрўли радиожурналист эди. Чунки унинг тоғаси Эгам Рахим шоир ва газета мухаррири эди. Чунки унинг аммаси Шодмонжон Бобожонова закий филолог эди.
Қудрат Бобожоннинг 1983 йил ëзган шеъри эса мана бу:
Бугун жангдан енгилиб қайтдим
Қиличимни синдириб қайтдим
Эртанг жангга кираман яна......
Сал олдин Элтуз сайти ўткан асрнинг тўқсонинчи йилларидаги ТВ АЛС ижодкорлари томонидан яратилган кўрсатувларни интернетга қўяди. Бугун томоқ йиртаëтганлар горшокда ааа қилиб ўтирган пайтда Қудрат Бобожон оқ арғумоқ устида қилич сармаб ўша давр матбуот жабҳасида чопарди. Одил Ëқубов хотиралар китобида ëзишича 1990 йилда президент Ислом Каримов унинг Дўрмондаги уйига ўзи келиб Қудрат Бобожондан шикоят қилган. Бугун ўша шикоят қилган одамни қурт қумурсқалар аллақачон еб бўлган. Қудрат Бобожон эса хануз дулдул от устида. (Бу гапларни Қудрат оғанинг курсдошларидан бирининг илтимосига кўра ëздим. Ҳукумат амалдори бўлган бу курсдош Қудрат Бобожонга ташланган троллар хужумидан маюс бўлибди)
Мақола охирида эса Қудрат Бобожонни хурмат қиладиган хопиз Жахонгир Отажонов қўшиғини ичимизда хиргойи қиламиз. Хеппи бўрстдей ту ю аааа¸ хеппи бўрст дей ту ю ааааааа.




Хотин ҳақлари куни

Саид Аҳмад ҳикояларидан бирининг қаҳрамони моғор ҳиди анқиган ярим қоронғу ишхонанинг тунд ва бадқовоқ хўжайини 8 март куни ўз котибасига атир ва қизил гул ҳадя қилади.

Доимо нос ранг кител кийиб юрадиган бу рангсиз кимса ўз котибасига ишхона деган рутубатхонадан ярим соат олдин кетишга ҳам изн беради.

Хўш¸ 8 март аëлларга исли сув ва қирмизи чечак ҳадя қиладиган кунми.

8 март аëлларнинг ҳақ-ҳуқуқлар байрами эмасми.

Аëллар нафақат тенг¸ балки кўпроқ ҳуқуқга эга бўлсин¸ дейишади Ғарбдаги феминистлар.

Феминист калимасини ҳали билмаган пайтимда бу сўзнинг мазмунини англаганман.

Биринчи феминист

Оллоҳ раҳматига қовушган бувим Марямжон биби мен учун биринчи феминист эди.

Бобом Матназар бува урушдан яримжон бўлиб келиб қазо қилганидан кейин бувим биргина қиз (менинг онам ) билан бева қолди.

Қиз бўйига етиб турмушга берилганида бувим элга ош қилиб беради.

Урушдан кейинги муҳтожлик йилларида тўй - маъракаларда ош авалига эркакларга тортилар¸ эркаклар олдидан қайтиб чиққан сирқинди ош эса аëлларга берилар эди.

Бу ҳолат бувимнинг нафсониятига тегар ва бу ҳолатни мутлақ камситилиш ҳисоблар эди.

Босмахонада ишлаб яхшигина ойлик оладиган бувим онамнинг тўйида икки қозон осади.

Бир қозон фақат аëллар учун эди.

Ошпаз амаки паловни дамлаб капкирни аëллар қўлига беради. "Мана ош ҳам¸ капкир ҳам сизга!" дейди.

Қозондан ҳозиргина сузилган ош насиб бўлган хотинлар бу тадбирнинг қадрини билиб бувимга раҳматлар айтишган. Бизни ҳам одам ҳисоблашар экан¸ бизни-да қадримиз бор экан деб...

Ҳозирги тил билан айтилганида¸ бувим қилган иш хотин-қизлар ҳақларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбир эди.

Бугун 8 март хотин-қизлар ҳақларини ҳимоя қиладиган кун эсимга тушгани қадим туркий мақол бўлди. Ўксиз ўз киндигини ўзи кесади. Хотин қизлар ўз ҳуқуқини ўзлари таниса¸ кейин бошқалар танийди.




Балиқчи¸ балиқ ва олим ҳикояси

Олимбой шахарда фанлар академиясида ишлайди. Балиқлар ҳақида духтрлик иши ëзиб ўтирибди. Балиқчи Сирдарë этагидаги Аччиқкўлда балиқ тутиб кун кўради. Тожикистонда уруш бўлганда Жирғатолдан қочиб келиб шу ерда документсиз бомж мақомида яшаб қолиб кетган лақай мусопр эди у.

Олимбой Аччиқкўлда фанга номалум балиқ бор деб тахмин қилгани учун балиқчи чолга икки шиша арақ ва бир сумка бозорлик ташаб кетган.

"Мабодо мановиндай болиқ илинса менга хавар беринг" деб бобойни қўлига балиқлар расми туширилган таблицани ҳам бериб кетган.

Хуллас чол кўл олдига келиб кеча ташаган тўрини тортди. Бакра балиққа ўхшаш япалоқ биргина балиқ бор эди тўрда.

Бобой балиқни тўрдан чиқариб қўлига олса балиқ одам тилида гаплаб "Мен сени учта тилагингни бажо қиламан" деди.

"Такси чақириб бер" деди бобой.

Икки минут ўтмай такси келди. Бобой балиқни кленка халтага солиб қўлига овоган.

"Шахарга фанлар академиясга ҳайда" деди бобой.

Шаҳарга юз километрдан кўп масофа бор. Йўлда тўхташди.
Тўхтабой ота деганни ресторани эди бу.

Балиқчи бобой умрида емаган шашлигу норин ҳасиплар пишиб ëтарди.

Бово тўйгунча томоқ еди.

"Емакни пулини тўлаб қўй" деди у балиққа. Официант келиб раччўт деб кетди ва сабойга тугунчаям қиберди ортган этларни.

Такси бобойни шаҳарни ўртасига ташаб кетди. Академия шахарни ўртасида деди шўпр.

Бобой анграйиб турганди бир чиройли қиз келиб "отахон чарчабсиз юринг дам олдираман¸ соати 200 долллар " дея жилвали табассум қилди.

"Қизим мен қариб қолдим. Ундайчикин ишларга ярамайман" деди.

Қиз бўлса "Мен Римдаги Довуд ҳайкалини чукини ялаб турғазганман ҳатто" деб мақтанди.

Бобой бу қизни ортидан эргашиб муюлишдаги домга кирди.

Қизнинг айтганича бор эди. Бобой беҳиштни бу дунëда кўрди.

"Пулини тўлаб қўй" деди бобой балиққа.

200 ни олиб хурсанд бўлган қиз бобойни еталаб фанлар академияси эшигидан киритиб юборди.

Олимбой балиқни кўриб севинди лекин балиқнинг тилак механизми харж бўлганини эшитиб ачинди.

"Оббо отахон бу балиқнинг имкониятини транспорт¸ гастрономия ва энтертейментга харжлаб қўйибсизку. Бориб буғалтерияга картангизни кўрсатсангиз пул ташаберишади" деди Олимбой.

"Картам йўқ мени" деди бобой. Бу ғалати эди. Чунки мамлакатда бомж¸ паразит ва тиланчиларнинг ҳаммасида қўша қўша карта бор эди.

"Кулбам ëниб кетди¸ тузалмас касал бўлдим¸ бошимга ғишт тушди" деб карта қўйиб тиланчилик қилиш мамлакатда эпидемия тусини олганди.

Олимбой чўнтагида қўл тиқиб бир пачка пул олиб бобойга берди. Кейин кулиб жавонда турган китобни берди.

Китоб Пушкиннинг "Олтин балиқ эртаги" эди.

Ўқишни билмайман деди бобой.

Олимбой бўлса жавонни титкилаб аудио эшитадиган эски айподни олди. Айфон чиққач бунақа матохга лузум қолмаган эди.

Олимбой айподга янги батарея қўйиб ичига пушкин китобини юклаб битта янги қулоқчинниям қўшиб бобойга берди.

Балиқ тутганда эшитасиз деди.

Бобой йўл йўлакай олтин балиқ ҳақидаги эртакни эшитиб Аччиқкўлга етганини ҳам билмай қолди.

Яхшиям уйимда кампирим ва тешик тоғорам йўқ деб ўзига тасалли берди.

Олимжон бўлса Эйнштейн ҳақида ўйлаб ўтирар эди.

"Эртак эшитган одамдан олим чиқади" деган эди Эйнштейн.

20 last posts shown.