🟦🟦🟦
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси бош мутахассиси Шоира Содиқова 70 ёшни қарши олди.
“Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси, Фармацевтика фанлари номзоди Ш. Содиқова Наманган вилояти дорихона бошқармаси назорат таҳлил лабораториясида химик-аналитик, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида етакчи мутахассис, Ўсимлик моддалари кимёси институтида катта илмий ходим каби қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.
Фурсатдан фойдаланиб Шоира Содиқовани ушбу муборак ёш билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, халқ саломатлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ишларида ривож тилаймиз.
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази жамоаси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube