Uzpharmcontrol


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали
Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


🟦🟦🟦

Дори воситаларидаги аралашмаларни синовдан ўтказиш масалалари бўйича вебинар ўтказилади


АҚШ Фармакопеяси (USP) томонидан ташкил этилаётган ушбу вебинарда дори воситаларидаги аралашмалар, жумладан, нитрозаминлар каби хавфли моддаларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича халқаро талаблар ҳақида маълумот берилади.

Шунингдек, USP томонидан ишлаб чиқилган синов методларининг аҳамияти, фармацевтик маҳсулотларда сифат назоратини такомиллаштириш йўллари ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлиш усуллари муҳокама қилинади.


☑️ Сана: 19 февраль 2024 йил
☑️ Вақти: 13:00 (Тошкент вақти билан)
☑️ Формат: Онлайн (вебинар)

Вебинар USP катта менежери Christian Zeine томонидан олиб борилади. У фармацевтик таҳлиллар, референс стандартларни тавсифлаш ва аралашмалар бўйича халқаро мутахассис бўлиб, кўплаб илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.


Вебинарда иштирок этиш учун қўйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш сўралади.

Қўшимча маълумот учун:
90-020-90-00

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Тадбиркорлар билан навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди

Zoom платформасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда "Nobel Pharmasanoat" МЧЖ чет эл корхонаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 31 номдаги дори воситаси ва “Spring Pharmaceutic” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 10 номдаги маҳаллий дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини бериш бўйича тегишли масалалари муҳокама қилинди.


Онлайн учрашув давомида мутахассислар томонидан дори воситаларининг сифат, хавфсизлик ва самарадорлик мезонларига мувофиқлиги чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, тегишли ҳужжатлар бўйича якуний хулосалар шакллантирилиб, келгуси жараёнлар юзасидан тавсиялар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Чекланган нархлар реестри 07.02.2025.xlsx
1.6Mb
Чекланган нархлар реестри 07.02.2025.pdf
3.6Mb
Чекланган нархлар реестри

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol


🟦🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази ўз фаолиятини давом эттирмоқда


"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ Аккредитация комиссиясининг 2025 йил 7 февраль кунги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.

Унга кўра, Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаштириш илмий марказининг Синов лабораторияси Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ навбатдаги аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Ҳамда 2023 йил 8 сентябрда берилган O’ZAK.SL.0314-сонли гувоҳноманинг амал қилиши тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🟦🟦🟦🟦

Маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш ёки сотиш улгуржи савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, қуйидагилар улгуржи савдо қоидаларини бузилиши ҳисобланади:

🏷 рақамли маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш (сотиш);

🏷 маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);


🏷 нуқсонли (брак бўлган) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобдан чиқариш ёки сотиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқариш талабларини бузиш.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддасига асосан товарларни (маҳсулотларни) сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


🏷 Худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟦🟦🟦

Марказда “MERRYMED FARM” МЧЖ корхонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди


Куни кеча Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “MERRYMED FARM” МЧЖ вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Марказ директори ўринбосари Нозим Бердиев ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Зафар Тухтаев бошчилигида масъул мутахассислар иштирок этди.

Мулоқот давомида корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 68 номдаги дори воситалари бўйича тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, экспертлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан компания вакилига тушунтириш берилди.


Учрашувда муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш, маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш, сифатли ва хавфсиз дори воситаларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро талабларга жавоб беришини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан "Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази" МЧЖ ва Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорликда 2025 йил 10-19 февраль кунлари “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP” бўйича навбатдаги семинар-тренинг онлайн форматда ўтказилади.

Онлайн дарслар тиббиёт фанлари номзоди, фармаконазорат бўйича мутахассис Елена Матвеева томонидан ўтилади.

☎️ Семинарда иштирок этиш истагида бўлганлар (97) 005-0040 ва (94) 001-5005 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ишлаш бўлими ахбороти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экпертизадан ўтказилди.

☑️Таҳлиллар натижасига кўра, тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 1810 номдаги 141 829 ўрам, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган 101 номдаги 11 595 ўрам дори воситалари аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


⭕️⭕️⭕️

Сифатсиз дори воситаларини сотаётган дорихонага чора кўрилди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Чиғатой-Оқтепа МФЙ, Шифокорлар кўчаси, 6/1-уй манзилида жойлашган "DIAMOND MIRJAHON YASMINA MED FARM" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 20 турдаги дори воситаларини сақлаётган ва реализация қилаётган "DIAMOND MIRJAHON YASMINA MED FARM" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.

Ҳамда "DIAMOND MIRJAHON YASMINA MED FARM" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2024 йил 18 мартда берилган 241931-сонли лицензия бекор қилинди.


Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🟦🟦🟦

Ўзбекистон ва Малайзия:
Фармацевтика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров Малайзия Миллий фармацевтика тартибга солиш агентлиги директори Азуана бинти Рамли билан учрашди. Унда томонлар ўз мамлакатларидаги фармацевтика соҳасини тартибга солиш тизими, рўйхатдан ўтказиш, фарминспекция, клиник синовлар, фаолиятни лицензиялаш, фармаконазорат ва постмаркетинг назорати жараёнлари бўйича батафсил маълумот бердилар.

Маълумот ўрнида, Малайзия Миллий фармацевтика тартибга солиш агентлиги (NPRA) – Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тартибга солувчи орган бўлиб, дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва косметика маҳсулотларининг хавфсизлигини, сифатини таъминлаш ва уларни рўйхатдан ўтказиш, постмаркетинг назоратини амалга ошириш учун масъулдир.


Учрвшув якунида томонлар фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш соҳасида ўзаро тажриба ва ахборот алмашиш, янги лойиҳалар ва қўшма дастурлар бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Марказининг Андижон вилоят филиали директори Ж.Куватов тантанали кузатилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон вилоят филиали директори Журъатбек Куватов бошқа ишга ўтиши муносабати билан бугун тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган марказ директори ўринбосари Шоядбек Васиев, Журъатбек Куватовнинг ушбу соҳадаги самарали фаолияти, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ва юксак масъулият билан бажарган меҳнатини эътироф этди.

Унинг раҳбарлигида Андижон вилоят филиали фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш йўналишида муваффақиятли ишларни амалга оширганлиги таъкидланди.

Марказ жамоаси номидан Ж.Куватовнинг келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Ўзбекистон ва Малайзия тиббий буюм ва техникани тартибга солиш тизими соҳасида тажриба алмашади


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Малайзия давлатига расмий ташрифи доирасида бир қатор муҳим учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси таркибида Малайзияга ташриф буюрган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров Малайзия Тиббий жиҳозлар агентлиги (MDA) директори Dr. Muralitharan Paramasua билан учрашди.

Унда Фармацевика соҳасини тартибга солиш тизими, тиббий жиҳозларни давлат руйхатидан ўтказиш, постмаркетинг назорати жараёнлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Тиббий Жиҳозлар Бошқармаси (Medical Device Authority, MDA) – Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги агентлик бўлиб, тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш, сертификатлаш, маҳсулотларнинг сифат назорати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолият олиб боради.


Учрашув давомида тиббий жиҳозлар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Малайзии Анвар Ибрагим провели переговоры в узком составе и с участием официальных делегаций.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


🟦🟦🟦

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 4 февраль санасида Zoom платформасида дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар вакиллари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилди. Учрашувда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Зафар Тўхтаев бошчилигида масъул ходимлар қатнашди.

Мулоқот давомида “Sulton Med Pharm” МЧЖ томонидан (таблетка ва капсула шаклидаги) ишлаб чиқарилган 7 номдаги ҳамда “Ziyo Nur Farm” ХК томонидан ишлаб чиқарилган 3 номдаги маҳаллий дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини бериш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг саволларига маъсуллар томонидан атрофлича жавоб берилиб, маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларини экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


✔️ Внимание, объявление!

Центром безопасности фармацевтической продукции совместно с ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» и Ташкентским фармацевтическим институтом в период с 10 по 19 февраля 2025 года будет проведён очередной семинар-тренинг в онлайн-формате по теме «Надлежащая практика фармаконадзора - GVP».

Онлайн-занятия проведет кандидат медицинских наук, специалист по фармаконадзору Елена Матвеева.

🏷 Основные цели семинара:

✅ Повышение знаний и практических навыков в соответствии со стандартами GVP;
✅ Обсуждение решений по обеспечению безопасности лекарственных средств в соответствии с международными правилами;
✅ Обмен опытом и знакомство с современными подходами в данной сфере.

☎️ Для участия в семинаре обращайтесь по телефонам: (97) 005-0040 и (94) 001-5005.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Чекланган нархлар реестри 04.02.2025.xlsx
1.6Mb
Чекланган нархлар реестри 04.02.2025.pdf
3.6Mb
Чекланган нархлар реестри

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol


Андижон ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Т. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 14 дона “Регапен” ва 8 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан яна 27 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 31 январдаги 2-мажлисида кўриб чиқилган масалалар ҳақида юқоридаги инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дори воситаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари нималарни ўз ичига олади? - Жавоб

🦠 Психотроп моддалар дейилганда қандай моддалар тушунилади? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини шахсий фойдаланиш учун олиб кириш тартиби қандай? - Жавоб

🦠 Дори воситаларининг клиник тадқиқотлари қандай ўтказилади? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


⭕️⭕️⭕️

Сифатсиз дори воситаларини сотаётган дорихонага чора кўрилди


Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Қоратош мавзеси, 2-уй манзилида жойлашган "Dono Trade Farm" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сақлаётган ва реализация қилаётган "Dono Trade Farm" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.

Ҳамда "Dono Trade Farm" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 18 июнда берилган TN 857-сонли лицензия бекор қилинди.


Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

20 last posts shown.