Migratsiya agentligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали
☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282
📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй
Website: www.migration.uz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⛔️ Наркотик савдоси ва қимор ўйинларига аралашиб қолманг!

Хорижда вақтинча ишлаб юрган ҳамюртларимиз орасида ҳам ёмон иллатлар гирдобига тушиб қолаётганлар оз эмас.

Шу боис огоҳлантириб қўйишни жоиз билдик, бир марталик мўмай даромад илинжида ўзингизни панжара ортига отманг!

Танимаган, шубҳали шахслар билан ишлаётганингизда эҳтиёт бўлинг!

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
🌐@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#миграция_матбуот_анжумани

Матбуот анжуманида таъкидландики, диверсификация натижасида илк бор - Польша, Хорватия, Бельгия, Словакия, Черногория, Болгария, Саудия Арабистони, Қатар мамлакатларига - 10 минг фуқаро ишга жойлаштирилди.

@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#миграция_матбуот_анжумани

Агентликнинг асосий мақсади - шаффофликни таъминлаш, эскича ўрнашиб қолган стереотипни бузиш!

❗️Кўчадагиларнинг - "Агентликда танишим бор, агентлик орқали...", деган сўзларга алданиб қолманг


@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#миграция_матбуот_анжумани

Миграция агентлиги 2025 йилда...

Ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари ва буюртмаларидан келиб чиқиб 40 минг фуқарони хорижий тилларга, 60 минг фуқарони эса касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.

@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪Германия меҳнат бозори учун оғир юк машиналари ҳайдовчилари Ўзбекистонда тайёрланади!

Миграция агентлиги, Германиянинг SBH West GmbH ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотлари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Икки давлат миграция соҳасида илк бор амалиётга тадбиқ этилаётган бу келишув натижасида 700 нафар ҳамюртимиз юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчиси сифатида Ўзбекистон ҳудудида немис тилига ўқитилиб, “Ватанпарвар” ташкилотида касбий қайта тайёрлов курсларида малака оширади ва Германияга тўғридан-тўғри ишга юборилади. Ойлик маошлари ойига 2400 - 2600 € ташкил қилади.

Ҳозирги кунда бир гуруҳ тингловчи онлайн дарсларда иштирок этмоқда, яқин кунларда янги гуруҳлар очилади ва кенг миқёсли ўқишлар бошланади.

Мурожаат учун: Миграция агентлиги 1282, 71 202-33-55 (10/17).

@uzmigration


#матбуот_анжумани

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар - 2024 йил бошига 1,9 млн. кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда улар сони 1,34 млн. кишини ташкил этмоқда (аксарият ҳудудларда хориждан қайтган фуқаролар сони ошди).
Хисобот йилида 162 минг фуқаромиз Миграция агентлиги ҳамда хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижий давлатларга ишга юборилди, кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 4 бараварга ўсганлиги кузатилди.

@uzmigration


#матбуот_анжумани

Ташқи меҳнат бозори эҳтиёжлари ва буюртмаларидан келиб чиқиб, 2025 йилда 40 минг фуқарони хорижий тилларга, 60 минг фуқарони эса касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.
Жумладан, Республикамиз ҳудудидаги 14 та тиббиёт техникумида Германия стандартлари асосида ўқитиш йўлга қўйилади ва 3 йиллик таълимдан сўнг битирувчиларга
B2 сертификати, халқаро диплом берилади, бу эса Германиянинг тиббиёт соҳаларида ишлаш истагидаги юртдошларимизга янада қулайлик туғдиради.

@uzmigration


#матбуот_анжумани

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг "Миграция соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар, жорий йилга белгиланган режалар" мавзусидаги матбуот анжумани бошланди.

💬Анжуманни "Ўзбекистон" ва "Узрепорт" телеканали ҳамда қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

👉жонли эфир

@uzmigration


Ҳурматли, ОАВ вакиллари!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция Агентлиги барчангизни "Миграция соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар, жорий йилга белгиланган режалар" мавзуидаги Матбуот анжуманига таклиф қилади.

Анжуман 17 январь соат 12:00 да Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар агентлиги (АОКА)да бошланади.

Тадбирда Миграция агентлиги мутасаддилари, Хусусий бандлик агентликлари вакиллари иштирок этади.

@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇯🇵"Shimizu Corporation"да ишлаш учун танловдан кимлар ўта олди?

Яқинда Миграция агентлиги томонидан Японияга ишга юбориши тўғрисида эълон берилган эди. Xorijda ish платформасидан рўйхатдан ўтган ва талабларга мос келадиган номзодлар орасидан 24 нафари саралаб олинди ва иш берувчилар билан суҳбат ташкил қилинди.

Натижада 12 нафар номзод кунчиқар мамлакатнинг йирик қурилиш компанияси - "Shimizu Corporation"да ишлайдиган бўлди.


Shimizu Corporation
— 1804 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг етакчи қурилиш ва муҳандислик компанияси ҳисобланади.


Танловгача бўлган жараён ҳақида уларнинг ўзларидан эшитамиз.

Маълумот учун, 2024 йилда Миграция агентлиги томонидан 55 нафар ҳамюртимиз Японидаги бўш иш ўринларига жойлаштирилган.

@uzmigration


🇬🇧Жорий йилнинг 10 январь куни Буюк Британиядаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун очилган рўйхатдан ўтиш натижалари Hops Labour Solutions томонидан бир ёқлама бекор қилинганлигини билдирамиз.

Ушбу қарор Hops Labour Solutions томонидан қабул қилинган ва Миграция агентлигида уни ўзгартириш ваколати йўқ.

Масала юзасидан савол ва эътирозларингиз бўлса HOPSнинг hello@hopsls.com, complaints@hopsls.com электрон почтасига рус ва инглиз тилларида мурожаат қилишингиз мумкин.

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
🌐@uzmigration

62.3k 5 1.3k 1.8k

🇮🇱Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Исроилнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди

Дастлаб, дипломатга янгидан ташкил қилинган Агентлик фаолияти, миграция географияси ҳақида маълумотлар берилди.

Элчи жаноблари алоҳида қайд этдики, Исроилда кўплаб тармоқларда ишчи кучига талаб юқори. Айниқса, тиббиёт, хизмат кўрсатиш, қурилиш соҳалари бу рўйхатнинг бошида турибди.

Шу боис учрашувда тиббиёт ва қурилиш йўналишларида Исроил технологиялари асосида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Агентлик раҳбари, асосий мақсад хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларимиз учун хавфсиз, яъни, кам харажатли, юқори маошли, ижтимоий ҳимояланган, коррупциядан холи миграцияни ташкил қилиш эканлигига эътибор қаратди.

Томонлар, миграция соҳасида биргаликда ишлаш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга келишиб олишди.

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
🌐@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇰🇷Кореяга янги йилдаги илк 100 лик!

Кореянинг EPS-Topik тест имтихонларини муваффаққиятли топшириб, SPAS (Special Point Allocation System) иш изловчилар электрон базасида тасдиқланган ва иш берувчилар томонидан танланган 100 нафар юртдошимиз 2025 йилдаги илк парвозни амалга оширди.

Улар Кореянинг турли шаҳарларида ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятларини олиб борадилар.

@uzmigration


Хорижий тиллар ўқитувчилари қанисиз, бизда сизга ёқадиган таклиф бор!

📣Миграция Агентлиги томонидан ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича курслар ташкиллаштириш режалаштирилган.

Қўшимча даромад топиш истагидаги малакали ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.

▪️Ўқув курслар ташкил қилинадиган чет тиллар: рус тили, немис тили, корейс тили, япон тили.


Аризани тўлдиринг ва сиз билан боғланамиз👇
https://forms.gle/ADnJv1qH6AXWj2aWA

Миграция агентлиги фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази.

☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (ички рақам-32 )


@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪Германиянинг "Aachen" Университети клиникаларида яна бир гуруҳ ҳамюртларимиз вақтинча меҳнат фаолиятини олиб боради!

Миграция агентлиги ва "Globogate Concept AG" ҳамкорлиги доирасида Nordrhein-Westfalen ерида жойлашган клиникада юртдошларимиз ойига 2300 евро даромад топиш билан бирга, тиббиёт соҳасида юқори малакага ҳам эга бўлишади.


Ушбу лойиҳа 39 ёшдан ошмаган, Тиббиёт коллежи дипломига (ҳамширалик иши ва даволаш) эга ва Германияда ишлаша истаги бўлганлар учун жуда қулай бўлиб, лойиҳга қабул қилинганлар немис тилидан B2 даража тил сертификати учун Ўзбекистон ҳудудида 10 ой давомида бепул курсларда тайёрланади. Энг қулай томони иш бошлагандан сўнг оилани Германияга чақириш имконияти мавжуд.

@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇯🇵 Японияга 10 нафар юртдошимиз техник стажёрлик дастури доирасида қурилиш соҳасида ишлаш учун жўнаб кетди

Ҳамюртларимиз 1 ойлик кўниктириш курсларидан сўнг, кунчиқар мамлакатнинг йирик қурилиш компанияси “Shimizu Corporation”да 1 000 АҚШ долларидан зиёд маошга иш бошлашади. Ойликлар ошиб боради ва қўшимча иш учун устама ҳам берилади.

Улар қандай тартибда кетишгани ва япон тилини қаерда ўрганишгани қизиқми? Видеода йигитларимизнинг ўзларидан эшитамиз!

@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради

Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда.

Магистрал йўлларга кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишларини, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришларингизни сўраймиз.

@uzmigration


🇰🇷Бугун Миграция агентлиги раҳбарияти Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбарлигига тайинланган Kim Hyun Sungни қабул қилди

Учрашувда ҳамкорликка доир бир қатор муҳим масалалар кўтарилди. Хусусан, Агентлик раҳбарияти Корейс тили ва касб имтиҳонларини нафақат Тошкентда, балки фуқароларга қулайлик яратиш, ортиқча маблағ ва вақт сарфини камайтириш мақсадида ҳудудларда ҳам ташкил қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Бу бўйича барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, квоталар сонини ошириш, SPAS электрон базасига киритилган номзодларни тасдиқлаш жараёнини тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Агентлик томонидан, мамлакатимиздан борган фуқароларнинг Корея иш берувчилари талабларига бўйсунмасдан ўз иш жойларини сабабсиз ташлаб кетиш ҳолатлари бўйича кескин кураш олиб борилаётгани айтилди.

Барча амалга ошириладиган ишлардан пировард мақсад – Кореяга ишчи кучини юбориш бўйича шаффоф, коррупциядан холи, номзодлар учун қулай тизим яратиш экани қайд этилди.

"EPS" (Employment Permit System) тизими, хорижлик ишчиларнинг Корея Республикасида ишлашини ташкил қилиш учун яратилган механизм.


@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇩🇪Ўзбекистондан борган ёшлар Deutsche Welle нигоҳида!

🇩🇪 Deutsche Welle - дунёнинг энг катта медиа корпорацияларидан бири


“Германия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида имзоланган миграция келишуви доирасида”

Охирги вақтда юртдошларимизнинг Германияда ўқиш ва ишлашга бўлган қизиқиши ортди. Миграция агентлиги ҳам тил ва касб кўникмаларига эга ҳамюртларимизни юқори маошли иш ўринларига жалб қилишда кўмаклашиб келмоқда.

🇩🇪 Deutsche Welle ўз репортажида юк ташувчи автомобилларда ишлаётган ўзбекистонлик ёшларга эътибор қаратган.

Репортажда келтирилишича, ҳозирда Германияда оғир юк ташувчи автомобил хайдовчиларига бўлган талаб 70 000 тани ташкил қилмоқда.

@uzmigration


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Англиядаги мавсумий ишларга рўйхатдан ўтишда фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

⚠️ Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди!

⚠️ Кимгадир паспорт маълумотингиз ва пул бераётган бўлсангиз алданаяпсиз!

One ID
ҳамда xorijdaish.uz платформасидан рўйхатдан ўтиш ушбу видеода кўрсатиб берилган.

Олдин айтганимиздек, Англиянинг рекрутинг компаниялари мавсумий ишларга жалб қилишда Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Миграция агентлиги билан икки томонлама тузилган Битим асосида фаолият олиб боради. Бу ҳуқуқ ҳеч қандай Хусусий бандлик агентлиги (ХБА) ёки консалтинг фирмаларга берилмаган!


@uzmigration

20 last posts shown.