💫 ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ЭТАМИЗ: Дмитрий Иванович 84 ёшида вафот этди
Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Дмитрий Иванович Кульбацкий вафот этгани муносабати билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси Дмитрий Ивановичнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Дмитрий Иванович Кульбацкий 1940 йилда Ўзбекистонда туғилган, 1962 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1962 йилдан Ўрта Осиёнинг «Средазэнергосетьпроект» филиалида муҳандис, катта муҳандис, лойиҳа бош муҳандиси, бош мутахассис, Филиал бош муҳандиси ўринбосари, Акциядорлик жамияти директори, «Средазэнергосетьпроект» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган.
У 2016 йил 18 мартдан шу кунга қадар «Средазэнергосетьпроект» акциядорлик жамияти бош директори лавозимида ишлаб келган. Фаолияти давомида у ўзини юқори малакали мутахассис, принципиал ва билимдон раҳбар сифатида намоён этиб, малакасини мунтазам ошириб боради.
Дмитрий Иванович Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимида бир қатор йирик объектларни лойиҳалашда фаол иштирок этади, реле ҳимояси ва автоматлаштиришнинг янги турларини яратишда иштирок этган мутахассис ҳисобланади.
У Ўзбекистон энергетика тизимидаги самарали меҳнати учун «Ўзбекэнерго» АЖнинг бир неча бор Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган, “Ўзбекистон энергетика соҳаси фахрийси” ҳисобланади.
—
💫 ВЫРАЖАЕМ СОБОЛЕЗОВАНИЕ: В возрасте 84 лет ушел из жизни Кульбацкий Дмитрий Иванович
Коллектив АО «Национальные электрические сети Узбекистана» выражает глубокие соболезнования членам семьи и близким Дмитрия Ивановича — ветерана энергетической отрасли Узбекистана, в связи с его уходом из жизни.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати