Миллатлараро тотувлик – тинчлик ва барқарорлик омили
Ўзбекистон рус маданий маркази раиси, 1-Чашма Тошкент шаҳар округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Сергей Миронов рус маданий маркази биносида славян халқларига мансуб “Масленница” байрамини нишонлаш маросимини ташкиллаштирди. Байрам дастурига асосан Ўзбекистонда яшаётган миллат-эллатларнинг ашулалари ва рақслари, шеърлар ва ривоялари янграб тадбирга байрамона тус берди. Марказнинг зали ва барча хоналар байрамона расм ва тасвилар билан безатилиб барчага кўтаринки кайфият бериб ҳамда барча меҳмонларга ҳар ҳил пиширмалар ва таомлар улашилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон фуқаролари ва чет элдан келган меҳмонлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Рустам Калонов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раҳбари Р.Курбонов, Ўзбекистондаги “Рус уйи” (Россотрудничество) ташкилотининг раҳбари И.Старосельская, Ўзбекистондаги Россия Федерация элчихонаси ходимлари, Ўзбекистондаги барча миллий маданий марказларнинг вакиллари, Ўзбекистондаги Россия Федерация олий ўқув юртлар ва Россия Федерация Губкин номли университетининг Тошкентдаги филиали қошидаги академик лицей ўқитувчи ва талабалари ҳамда “Ўзбекистон” ва “Дунё бўйлаб” телеканаллар иштирок этишди.
Дарҳақиқат, Мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини янада яхшилаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидалари турмушга фаол татбиқ этилмоқда. Жумладан, 4-модда, Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. Миллатлараро тотувлик – тинчлик ва барқарорлик омилидир.