O'zLiDeP - Toshkent shahar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


☎️Tel: +998 71 281-42-05
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Toshkent shahar Kengashining rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlar:
Facebook:https://www.facebook.com/share/1HWH6vtbsQ
Website: www.uzlidep.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter




Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида маҳалланинг самарали иштироки

Жорий йилнинг 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич томонидан 75-Тошкент шаҳар сайлов округининг Олмазор туманида жойлашган “Иброҳим ота” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрилиб, маҳалла идораси биносининг ичида маҳаллий оилавий поликлиника шифокор ва ходимлари томонидан ўтказилаётган тиббий кўрик ўрганилди. Мазкур тиббий кўрикнинг ташкил қилиниши натижасида 310 та якка тартибдаги ва 718 та кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилувчи 5320 нафар фуқароларга қулайликлар яратилиб, катта ёшдаги фуқаролар, ўзлари билан бирга ёш болаларини ҳам маълум бир масофага олиб бориш оворагарчиликларидан фориғ бўлиб, маҳалланинг ўзида барча йўналишдаги тажрибали шифокорлар қабулидан ўтиб, керакли муолажалар бўйича ташхис натижаларига эга бўлиш имконига эга бўлишмоқда. Шу ернинг ўзида мурожаат билан келган икки фуқаро муаммоси депутат томонидан эшитилди ва маҳалла раиси иштирокида муаммо ижобий ҳал этилди. Ўрганиш якунида, ушбу тиббий кўрикнинг ўтказилишига ташаббус билдирган ва маҳалла идорасида ушбу жараён учун барча шароитларни яратиб берган маҳалла раисига депутат томонидан миннатдорчилик билдирилди.




Маҳалла "еттилиги" фаолияти самарали ташкил этилиши лозим

Жорий йилнинг 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевич томонидан 75-Тошкент шаҳар сайлов округининг Олмазор туманида жойлашган “Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрилиб, сайловчилар билан учрашув ўтказилди. Учрашув бошида йиғилганларга депутат томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси бўйича тушунтиришлар берилди. Ижтимоий дафтарларга киритиш ва улардан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган аниқ механизмнинг аҳолига тадбиқ этиш чоралари бўйича “еттилик” аъзоларининг ахборотлари тингланди, ходимларнинг фаолияти самарали ташкил этилиши лозимлиги депутат томонидан таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, маҳалла идорасига мурожаат билан келган фуқароларнинг мурожаати ҳам депутат томонидан эшитилди, профилактика нозири иштирокида фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.





6 last posts shown.