Сайловчиларнинг мурожаати O’zLiDeP депутати эътиборида
O'zLiDePдан Бухоро шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Жумладан, 8-М.Таробий сайлов округидан сайланган депутат Нодир Ҳамдамов ўз ўрганишлари давомида шаҳардаги Б.Нақшбанд МФЙда бўлиб, “еттилик” тизими ходимлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Депутат Н.Хамдамов 11030 нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётган ушбу махалла худудига қарашли ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш мақсадида 43-умумтаълим мактаби ҳамда 11-сон оилавий поликлиникада бўлди.
Сайловчилар билан ўтказилган юзма-юз мулоқотлари чоғида улар ўз маҳаллалари ҳудудида қўшимча равишда яна 2та чиқинди тўплаш шаҳобчалари қуриш зарурлигини, аҳолиси зич жойлашган А.Темур кўчасида эса болалар боғчасига эҳтиёж сезилаётганлигини маълум қилдилар.
Депутат ўз ўрганишлари давомида шунингдек, ҳудуддаги 43-сонли умумтаълим мактаби гарчи 630 ўринга мўлжалланган бўлсада, бу ерда ҳозирги пайтда 1430 нафар ўқувчи 2 сменада таълим-тарбия олаётганини аниқлади. Ҳолбуки, ушбу билим даргоҳига қарашли бўш турган ер участкасида қўшимча бино қуриш имконияти мавжуд.
Аниқланган барча муаммолар бўйича тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинадиган бўлди.