O'zLiDeP - Andijon


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Andijon viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞Murojaat uchun:
+998 74 223-25-38

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


ЙИЛ САРҲИСОБИГА БАҒИШЛАНГАН
ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 2024 йил якунлари ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Кенгаш аъзолари, шаҳар, туман Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари ва фаоллар қатнашдилар.
Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Ў.Ахунов очиб, бугун дунё ҳамжамиятида кечаётган мураккаб жараёнлар, мамлакатимиз ва дунё иқтисодиётидаги ўзгаришлар, шунингдек, бошлаган 2025 йилдаги кўзланган улкан мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. Жумладан, халқаро демократик тамойилларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда O’zLiDePнинг муваффақият қозонганлиги, партиямиз сайловолди дастурида ўз олдига қўйган 5 мақсад, 500 вазифалар ижроси, “Ўзбекистон- 2030” стратегиясининг жорий йилда бажарилиши бўйича белгиланаётган режалар хусусида тўхталиб ўтди. Бу эзгу мақсадларнинг рўёбга чиқишида мамлакатимизда етакчи бўлган O’zLiDePнинг ўз ўрни ва салоҳияти борлиги, бунда партия фаоллари ва таянчларининг саъйи- ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этиши фаoллар томонидан таъкидланди.
2024 йилда вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар сарҳисоби юзасидан O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Х.Хасанхонов сўзлади. У ўз ҳисоботида партиянинг ташкилий, кадрлар ва БПТлар билан ишлаш, БПТлар, депутатлар, партия гуруҳлари ва сиёсий таълим билан ишлаш, Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлаш, Жамоатчилик билан алоқалар, ахборот сиёсати ва мафкуравий ишлар, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимларининг ҳамда 2024 йилнинг молиявий ҳисоботлари тингланди. Йиғилишда иштирок этган партия фаоллари O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг ўтган йилда амалга оширган ишлари ҳисоботини бир овоздан қониқарли деб ҳисобладилар.

https://t.me/uzlidep_andijon




Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова Асака ҳамда Шахрихон туманларида сайловчилар билан мулоқотда бўлди.

✔️ Депутат ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, даволанишда бўлган бемор кексалар холидан хабар олиб, керакли дори-дармонлар, ижтимоий ёрдам қутиси ҳамда болажонлар учун совғалар улашилди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚀 Ўқув-семинари қизғин тарзда давом этмоқда

#uzlidep #matbuot_PR

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Балиқчида аҳоли хонадонларига детекторлар ўрнатилди

😎 “Огоҳ бўлинг – ис гази!” акцияси доирасидаги навбатдаги тадбир OʻzLiDeP Балиқчи туман Кенгаши фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Қобулов ва ҳамкор ташкилот мутахассислари иштирокида ўтказилди.

✔️ Ҳудуддаги аҳоли вакилларига бундай хавфсизликни таъминлайдиган ускунанинг афзалликлари батафсил тушунтирилди.

#uzlidep #ijtimoiy_aksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партия ҳудудий Кенгашлари матбуот котиблари учун замонавий мобилография йўналишида 3 кунлик ўқув-семинарини бошлади.

Жараённи биз билан бирга кузатинг.

#uzlidep #matbuot_PR

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Андижон шаҳридаги “Баркамол” МФЙ ҳудудида 5 -Андижон вилоят сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Сайдулло Азимов, Екатерина Смесова ва O’zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши бўлим мудири Одинахон Турғуновалар иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилди. Тадбир ҳудудда жойлашган 43- умумтаълим мактабида ташкил этилди. Мактабга маҳалла ҳудудидаги аҳоли вакиллари , кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар , мактаб ўқитувчи ва ходимлари таклиф этилди.
Сайловчилар даврасида ўтказилган очиқ мулоқотда ёрдамга муҳтож аҳоли қатламига тегишли тартибда ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича тавсия ва кўрсатмалар бердилар. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларга ис газидан ҳимоя қилувчи детектор ускуналарини топширдилар.
Ўз навбатида депутатлар сайловчиларнинг саволларига жавоблар бердилар. Тадбир давомида хонадонбай усулида аҳоли муаммолари ҳам ўрганилди.








Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова Асака туманидаги “Файзобод” МФЙда бўлиб, сайловчилар билан мулоқотда бўлди.

Мулоқот давомида депутат томонидан мамлакатимизда ҳозирги даврда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларнинг бориши, қабул қилинган янги қонун ва мавжуд қонунларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар уларнинг мазмун - моҳияти ҳақида тушунчалар берди.
Учрашув жараёнида кўриб чиқилган масалалар юзасидан фуқаролар ўз фикрларини билдириб ва таклифлар беришди ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди бир қанча муаммоли масалалар ўз ечимини топди.

Шундан сўнг ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, даволанишда бўлган бемор кексалар холидан хабар олинди. Депутат томонидан керакли дори-дармонлар, ижтимоий ёрдам қутиси ҳамда болажонлар учун совғалар етказиб берилди.

https://t.me/uzlidep_andijon




БАЛИҚЧИДА АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА ДЕТЕКТОРЛАР ЎРНАТИЛДИ
OʻzLiDeP ташаббуси билан республика бўйлаб мутасадди ташкилотлар, партия фаоллари, маҳаллий депутатлар ва ҳомийлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда ис газидан заҳарланишни олдини олувчи детектор ускунасини тарғиб қилиш ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар хонадонларига бу ускунани беғараз ўрнатиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.
“Огоҳ бўлинг – ис гази” акцияси доирасидаги навбатдаги тадбир OʻzLiDeP Балиқчи туман Кенгаши фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Қобулов ва ҳамкор ташкилот мутахассислари иштирокида ўтказилди.
Дастлаб тумандаги “Кўл” МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларига бундай хавфсизликни таъминлайдиган ускунанинг афзалликлари батафсил тушунтирилди. Тадбир давомида маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турувчи И.Мирзаахмедова, О.Ахмедова ва Ж. Мадатовалар хонадонларига ис газидан заҳарланишни олдини олувчи ускуналар ўрнатиб берилди.
- Партия ташаббуси билан ис газидан ҳимоя қилувчи ускунани бизга олиб келиб берганлигидан жуда хурсанд бўлдим. Бу бизнинг хавфсиз яшашимиз учун жуда керакли анжом экан. Жуда яхши ташаббус бўлибди. Партия раҳбарлари ва ташкилотчиларга катта раҳмат, -- деди уй бекаси Ж.Мадатова.
Тадбирда ФВБ туман бўлими бошлиғи Р.Ғайбуллаев, “Hududgazta’minot” Балиқчи туман бўлими ходими Д.Рустамовлар иштирок этдилар.
Жараёнларда фуқароларга ўз хонадонларига ис гази чиққанда заҳарланишни олдини олувчи детекторларни ўрнатиш, ускунанинг афзалликлари, ундан фойдаланиш қоидалари батафсил тушунтирилди.



14 last posts shown.