Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Ахборот 24 | Ўзбекистон Кимберли жараёнинг сертификатлаштириш схемасига қўшилди
🇺🇿Ўзбекистон "KIMBERLEY PROCESS" — Халқаро ишлов берилмаган олмослар савдосини тартибга солиш ташкилотига 60-давлат сифатида аъзо бўлди. Бу тарихий воқелик жорий йил 14 ноябрь куни Дубай шаҳрида Кимберли жараёнининг 21 йиллик ялпи мажлисида эълон қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Кимберли жараёнига қўшилиш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–104-сон Фармони билан мувофиқлаштирилмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

💎 Кимберли жараёни – халқаро ҳукуматлараро ташаббус бўлиб, унинг асосий мақсади ноқонуний йўл билан қазиб олинган, “қонли” ёки “можароли” деб аталувчи олмосларнинг жаҳон бозорига кириб келишига қарши курашишдир. Ушбу ташаббус бундай қимматбаҳо тошлардан тушган маблағларнинг минтақавий низоларни ва халқаро террористик гуруҳларни молиялаштиришга йўналтирилишига қаршилик кўрсатишни кўзлайди.