Пахтачи туманида камбағалликка қарши амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда👍 Самарқанд вилояти Пахтачи туманида
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилди.
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари
Ҳ.Сафаров Пахтачи туманидаги
“Сардоба”, “Мирзаолим”, “Амиробод” ва
“Сарой” маҳаллаларида бўлиб, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ва “маҳалла еттилиги” аъзолари билан учрашди. Тадбир давомида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароити ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
👍Ташриф чоғида “Сарой” маҳалласида 1 гектарлик майдонда боғ ташкил этилди. Шунингдек, камбағал оилаларга кўмак сифатида уларнинг томорқалари мултикултиватор ёрдамида ҳайдалиб, мевали дарахтлар экилди.
Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларга ташриф буюрилиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида масъуллар билан биргаликда амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🕊
Telegram 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
Youtube