Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Эшмуродов томонидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Агентлик директори ва ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Ўзбекистон стандартлар институти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Ўзбекистон аккредитация маркази раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этишди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Агентлик ва унинг тизимларида коррупция, бюрократия ва суиистеъмолчилик каби салбий ҳолатларни олдини олиш, уларга қарши муросасиз курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ходимларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслик, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки содир этишга тайёргарлик кўрилаётган қонунбузилишлари ҳақида белгиланган тартибда хабар бериш шартлиги таъкидланди.
Шунингдек, Бош прокуратура билан ҳамкорликда техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан сертификатлаштириш соҳасини рақамлаштириш ва инсон омилини қисқартириш орқали коррупцияни олдини олиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook