Узбекистон Ногиронлар жамиятининг расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Узбекистон Ногиронлар жамиятининг 217 дан ортиқ бўлим ва бўлинмаларининг иш фаолияти ва НБШларнинг масалалари бўйича танишув канали. Илтимос Мазкур каналга фақат-фақат НБшларга тегишли бўлган мавзуларда материаллар жойлаштиринг...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Para akademik eshkak eshish sporti bôyicha
17 18noyabr kunlari Toshkent viloyatida joylashgan Tuyabo‘g‘iz suv ombori havzasida para akademik eshkak eshish bo‘yicha yoshlar va kattalar o‘rtasida O‘zbekiston chempionati o‘tkazildi
Nogironlarjamiyati a'zolari faol ishtirok etishyi. Va. Faxrli órinlarni olishdi .


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади


“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-402-сон, 22.11.2024) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

⚡️Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

📝30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

❗️Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

🗓2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобиль ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;

Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;

➖одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;

➖бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.

2025 йил 1 майга қадар:

🔹бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш тизими;
🔹скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


✅ 3-декабр "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан ЎзНЖ Ш.Рашидов туман ногиронлар жамияти томонидан 10 нафар ногиронлиги бўлган шахслар холидан хабар олинди.

❇️ Байрам олдиндан нишонланиб келинади, бундан кейин хам нишонланади. Бу кўмакдан жуда хурсанд бўлган НБШ ларимиз ,давлатимиз рахбари Мухтарам Президентимизга узоқ умрлар тилаб, хамиша ижтимоий химояга мухтож бўлган ногиронларимиз учун жуда қулай шароитлар яратиб келмоқдалигини айтиб дуога қўл очдилар.


#Рейд
⚡️25.11.2024 йил куни Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Оқолтин туман бўлинмаси раиси Ғ. Мамадияров "Автотехсервис" МЧЖ қошида фаолият кўрсатаётган Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасида ногиронлиги бор шахслар иштирокида ногиронлиги бор шахсларга яратилган шароитлар юзасидан рейд ўтказди.
⚡️Рейд жараёнида техник хизмат кўрсатиш шахобчасига кириш йўлакчаси ногиронлар учун мослаштирилган махсус ўриндиқлар мавжуд, навбатсиз хизмат кўрсатиш борасида махсус белгилар борлиги аниқланди
⚡️Рейд давомида техник хизмат кўрсатиш шахобчасига келган ногиронлиги бор шахслар билан сухбатлар ўтказилди.Улар томонидан шахобчадаги шароитлар юзасидан эьтирозлар бўлмади. Ўзб.Респ.Президентининг 18.07.2024 йилдаги   266-сон Қарори юзасидан ногиронларнинг тўсиқсиз харакатланиши учун белгиланган қоидалар юзасидан атрофлича тушунтириш берилди.
⚡️Рейд жараёнида шахобча маьсулларига  ногиронлиги бор шахсларга яратилиши керак бўлган шарт шароитлар юзасидан тавсиялар берилди
Ўзбекистон НЖ Оқолтин туман  бўлинмаси


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#мададдан_беш_дақиқа

⚡️Ўзини ўзи банд қилган шахслар пенсияга чиқиши мумкинми?

Каналга уланиш👇👇👇
📱https://t.me/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
🌐Advice.uz |✈️Telegram | ™️Facebook |🟥Youtube


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади


Ҳукумат Қарори (774-сон, 21.11.2024 й.) билан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

⚡️ Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.

🔰Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.

🗒Қуйидаги жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:

кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);

руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

➖ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

➖жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

✅Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

➡️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:

🔹электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади.
🔹оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.

♻️Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


@ijtimoiyaxborot

🔰Субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ.

Ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.

Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача ва Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/ijtimoiyaxborot



8 last posts shown.