АХБОРОТ | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Кун Давомида Энг Сўнги Янгликлар
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг
Reklama: @

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇩🇪🇷🇺 Писториус Россия яқин орада NATO'га ҳужум қилишини истисно этмади

Германия Мудофаа вазири бу ҳақда Fumkr медиа гуруҳига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Агар биз таҳдидни фақат ноқулайлик туғдираётгани учун эътиборсиз қолдирадиган бўлсак, у кичраймайди, аксинча катталашади", — дея огоҳлантирди

Писториуснинг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путин ўз мамлакати иқтисодини уруш ҳолатига мослаб қўйган ва энди Россия бир неча ой ичида Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари бир йил ичида ишлаб чиқарадигандан кўра кўпроқ қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаради.

"2029 ёки 2030 йилга келиб, Путин ўз армиясини шунчалик кучайтириши мумкинки, бунинг натижасида Россия NATO'га зарба бера олади", — дея фикр билдирди Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, яқин йилларда Россия Федерацияси алянс ҳудудининг у ёки бу қисмига бостириб кириш орқали NATO'нинг ҳамжиҳатлигини синаб кўришга уриниши мумкин.

Писториус, шунингдек, Путин Россиясидан Германияга гибрид таҳдидлар, жумладан, инфратузилмага ҳужумлар ва ҳаво ҳудудининг бузилиши ҳақида огоҳлантирди.

https://t.me/uzaxborot


🇮🇷 Эрон электр таъминотида чекловларни жорий қилмоқда ва давлат муассасалари ҳамда корхоналар фаолиятини тўхтатмоқда — The New York Times

"Бунга сабаб — энергетика соҳасидаги инқироз бўлиб, у ноябр ойида Эроннинг заиф инфратузилмаси ва Исроил томонидан уюштирилган газ қувурларининг портлатилиши туфайли юзага келган", деб ёзади газета.

Маълумотларга кўра, энергетика инқирози оқибатида жорий ҳафта давомида Эрон иқтисодиётида ишлаб чиқариш камида 30-50% га қисқарган, зарар эса ўнлаб миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

https://t.me/uzaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туркияда сурияликлар қайтиб кетаётгани сабабли ижара нархлари тушмоқда.

Мулкдорлар нафақат бўшаб қолаётган уйларини, ҳатто ижарачиси бор уйларини ҳам ижара нархларини пасайтирмоқда экан.

https://t.me/uzaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇫🇷Франциянинг Шарл де Голл аэропортида курд YPG/ПКК террор ташкилоти тарафдорлари Туркияга парвозини кутаётган турк ёшларига ҳужум қилди.

Аммо турк ёшлари ҳам бу ҳужумга шунчаки қараб ўтирмадилар ва ПКК террорчиларига муносиб жавоб қайтардилар.

👉 https://t.me/uzaxborot


❗️Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Сурия пойтахти Дамашқда Сурия Халқ инқилоби етакчиси Аҳмад аш-Шара билан учрашди.

Учрашувда Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуҳ Йилмаз, Туркиянинг Дамашқ элчихонасининг Муваққат ишлар вакили Бурҳан Короғлу ва Сурия муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири этиб тайинланган Асаад Ҳасан Шайбан ҳам иштирок этди.

https://t.me/uzaxborot


Novorossiyskda Qizil kitobga kiritilgan oltita o‘lik delfin qirg‘oqqa chiqib qoldi.

Yana ikkita sutemizuvchining jasadi dengizga oqib ketgan. Tanker halokatga uchraganidan keyin dengizda qolib ketgan mazut delfinlar uchun halokatli - agar u oshqozonga tushsa, hayvonlar bo'g'ilib qoladi.

Qora dengizda delfinlarning 3 turi mavjud: Qora dengiz shishasimon delfin, oq qirrali delfin va Azov delfin. Ularning barchasi Qizil kitobga kiritilgan.

Bir hafta oldin Kerch bo'g'ozida ikkita tanker halokatga uchradi - dengiz neft mahsulotlari bilan ifloslangan. Tonna mazut qirg'oqni qopladi, yana bir qismi dengiz tubiga joylashdi. Ekologlarning fikricha, ushbu ekologik ofat oqibatlarini bartaraf etish uchun kamida ikki yil kerak bo‘ladi.

👉 https://t.me/uzaxborot


🇺🇸🇺🇦 ️Доналд Трамп Зеленскийга ўт очишни тўхтатиш ва барча йўқолган ҳудудлардан воз кечиш ҳақида ўйлашни бошлаш ҳақида аниқ ишора берди, El Pais

👉 https://t.me/uzaxborot




🇺🇦🇷🇺 Келгуси йил ҳал қилувчи бўлади, биз 2025 йилни "Украина учун адолатли тинчликка эришиш йили" қилиш учун қўлимиздан келган барча чораларни кўришимиз керак — Украина президенти Володимир Зеленский.

👉 https://t.me/uzaxborot


🇺🇸🇵🇦Трамп Панама каналини олиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда

Янги сайланган президент Панама ҳукуматидан “кулгили даражада юқори” тарифларни тартибга солишни талаб қилди.

Трамп, акс ҳолда Панама канали АҚШ назорати остига ўтиши билан таҳдид қилди.

◾️Панама канали Атлантика ва Тинч океанларини қисқа йўл билан боғловчи инсоният тарихидаги йирик ва мураккаб транспорт лойиҳаларидан бирига айланган.
◾️АҚШ асосий фойдаланувчи бўлиб, умумий юк ҳажмининг тахминан тўртдан уч қисмини ташийди.

👉 https://t.me/uzaxborot


🇪🇸Испания расман тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда.

Ҳафталик иш соати 40 соатдан 37,5 соатгача қисқаради.

Белгиланган вақтдан ортиқча ишлаганлик қўшимча иш соатлари ҳисобланиб, қўшимча ҳақ тўлади.

Талабни бузган компанияларга ҳар бир ходими учун 10 минг евродан жарима ёзилади.

👉 https://t.me/uzaxborot


🇮🇷Эронда оммавий электр энергиясида узилишлар бўлмоқда - New York Times

Мамлакатда деярли барча корхоналарда ишлаб чиқариш тўхтаган бунга асосий сабаб Ноябрь ойида Исроил томондан газ қувурларига берилган зарбалар дейилмокда. Зарарнинг умумий миқдори 15 млрд долларга етиши мумкин дейилган манбада

👉 https://t.me/uzaxborot


🇹🇷Туркияда вертолёт шифохона биносига урилиб қулаб тушкани айтилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлган.

👉 https://t.me/uzaxborot


Дарахтларнинг йўқолиши ва болалар таълимининг таназзули ҳақида

Яқинда АҚШда ўтказилган тадқиқот дарахтларни кесиш мактаб ўқувчилари таълимининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатишини исботлади. Юта университети олимлари Чикаго шаҳридаги мактаб ўқувчилари ўқиш давомати ва уларнинг баҳолари бўйича таҳлил ўтказишди. Чикагодаги шумтол дарахтлари зарарли ҳашаротлар ҳужуми оқибатида оммавий равишда йўқ бўлган.

Тадқиқот натижаларига кўра, дарахтлар фаол кесилган ҳудудларда имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчилар сони 1,22% га камайган. Бу, бир қараганда, кичик кўрсаткичдек туюлиши мумкин, лекин шаҳар миқёсида бу жуда катта рақам. Бошқа томондан, “яшил” ҳудудларда йил якуни бўйича яхши баҳолар олган ўқувчилар сони анча юқори эканлиги қайд этилди.

Олимлар бундай ҳолатнинг асосий сабабларини аниқлаб беришди. Улар дарахтларнинг йўқолиши оқибатида:
• Табиий соя ва иссиқдан ҳимоя йўқотилгани;
• Ҳаво сифати ёмонлашгани;
• Ўқувчиларда психологик барқарорлик пасайгани каби омиллар болаларнинг билим олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлашди.

Дарахтлар нафақат ҳавони тозалайди, балки жисмоний ва руҳий соғлик учун ҳам муҳим. Табиатнинг бундай ҳимояси йўқотилганда болалар кўпроқ стрессга учрайди, бунда уларнинг ўқишга бўлган қобилияти пасаяди. Шунингдек, иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати ошиши сабабли ўқувчилар жисмонан чарчаб, диққатини жамлай олмайди.

Тадқиқотчилар ҳукумат ва жамоатчиликни дарахтларни сақлашга ва кўпайтиришга чақиришди. Улар табиат билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш нафақат муҳитни яхшилашини, балки ёш авлоднинг таълими ва келажагига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлашди.

Бундай ҳолат Ўзбекистонда ҳам эътиборга лойиқ. Мактаблар атрофидаги яшил ҳудудларни кўпайтириш болаларнинг саломатлиги ва таълим сифатига ижобий таъсир қилиши мумкин. Дарахтларни асраш ва уларни янада кўпайтириш учун ҳаракат қилишимиз керак.

https://t.me/uzaxborot




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ливанлик тадқиқотчи: ХТШ раҳбари болалигида ўғирлаб кетилган, Моссад томонидан тарбияланган ва Сурияга жўнатилган.

Ливанлик тадқиқотчи Али Ҳамий 2024-йил 7-декабрь куни “Al-Masirah" телеканалида қилган чиқишида Сурия ҳукумати қулаши арафасида “Хайат Таҳрир аш-Шом” етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний исроилликлар томонидан ўғирлаб кетилгани, Моссад томонидан тарбияланган ва кейинчалик Сурияга юборилган бола эканини айтди. Ҳамийнинг таъкидлашича, ал-Жулоний гўёки АҚШ қамоқхонасида бўлганида, аслида у Ироқда машғулот ўтказган.

https://t.me/uzaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 АҚШ, Нью Йорк.

https://t.me/uzaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺🇺🇸 Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошлангани билан ҳеч кимни қўрқитишга ҳожат йўқ — Россия президенти

Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Москва Қўшма Штатлар билан муносабатларни нормаллаштириш истагини ҳеч қачон йўқотмаган.

"Россия муносабатларни йўлга қўйишга тайёр, аммо ўз манфаатларига зиён келтирмайди. Ғарб вазиятни кескинлаштирмоқда, Россия Федерацияси эса ҳар қандай чақирувга доимо тегишли жавоб беради", — дея қайд этди Путин.

👉 https://t.me/uzaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇮🇱 БМТ Бош Ассамблеяси Исроилга қарши учта резолюция қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси Исроил ҳаракатларини қораловчи учта резолюция қабул қилди. Бу резолюциялар ҳисоб бўйича 2024-йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 17 марта Исроилнинг қораланиши бўлди.

1️⃣Биринчи резолюция (137 та ёқлаган, 12 та қарши, 22 та бетараф) Исроилнинг муҳтож бўлган фаластинликларга юборилаётган инсонпарварлик ёрдамига нисбатан масъулияти бўйича Халқаро Суддан маслаҳат хулосасини чиқаришга чақиради.

2️⃣Иккинчи резолюцияда (162 та ёқлаган, 8 та қарши, 10 та бетараф) Исроил Фаластиннинг табиий бойликларини ўзлаштиргани қораланади.

3️⃣Учинчи резолюция (167 та овоз ёқлаган, 9 қарши, 6 бетараф) Исроилдан 2006-йилда Ливан нефт омборларига Исроилнинг ҳужуми натижасида юз берган нефтнинг тўкилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва бундан зарар кўрган мамлакатларга товон пули тўлашини талаб қилади.

👉 https://t.me/uzaxborot



20 last posts shown.