Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг Экинларни парвариш ва ҳимоя қилишни механизациялаш лабораториясида ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериб, донни қаторлаб экадиган FDE-3,6 комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди.
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Мамлакатимизда бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, юқори сифатли уруғлик материалларини тайёрлаш, агротехнологиянинг илғор усулларини қўллаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида ўтказиш ҳисобига кафолатланган ҳосил олинишини таъминлаш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосилдорликка эришишда фермер хўжаликларига қулайлик яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу агрегатга “Ғўза қатор ораларига ғалла экувчи агрегат” патенти олинди. Янги техника 2015 йилда ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар VIII Республика ярмаркасида “Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган эди. Ўтган вақт давомида олимлар томонидан ушбу агрегат такомиллаштирилиб, амалиётда синовдан ўтказилди.
Комбинациялашган агрегатнинг бир қатор афзаллиги бор. Уни қўллаш орқали ғўза қатор ораларига комплекс ишлов бериш, донни қаторлаб ва бир хил чуқурликка экиш мумкин. Шунинг ҳисобига уруғлик, ёнилғи сарфи ва бошқа ҳаражатлар камайиб, ҳосилдорлик ортиши таъминланади.
Ҳозирги кунда “Агрегат заводи” АЖ билан серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
А.Мусаев, ЎзА
Каналга уланиш👇👇👇
http://t.me/uzatsx