#Фойдали_маьлумотлар 🌱
Қулупнай экиш учун йўриқнома1️⃣
Жой ва тупроқ – Қулупнай қуёшни ёқтиради, шунинг учун қуёшли, яхши дренажли ва кислоталиги 5.5-6.5 pH бўлган ерга экиш керак.
2️⃣
Ниҳол ўтқазиш – Кўчатларни 30-40 см масофада экинг. Иллдизлар ёйилган, лекин илдиз бўйни чуқур кўмилмаган бўлиши лозим.
3️⃣
Суғориш ва мульчалаш – Куннинг эрталаб ёки кечқурун қисмида суғоринг. Намликни сақлаш учун тупроқни хас-чўп ёки пахта толаси билан мульчалаш тавсия этилади.
4️⃣
Парвариш – Илк гулларни узиб ташлаш, ҳашаротларга қарши табиий воситалар ишлатиш ва шохларни тозалаш ҳосилни оширади.
5️⃣
Ҳосил териш – Қизил ва тўлиқ пишган қулупнайни эҳтиёткорлик билан йиғинг. Қуёшда пишган мева энг ширин бўлади!
Қулупнайга мўъжаз, лекин самарали парвариш — серҳосил боғнинг калити!
🌳
@uzagromartБизнинг ижтимоий тармоқларимиз!