UzA | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz
@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Хизмат соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685908

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Ўзбекистон-Малайзия: ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига олиб чиқилади

Маълумки, шу йилнинг 4-5 февраль кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташриф билан борди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685823

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


2025 йилда умумий қиймати 259,2 миллион долларлик 6 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Бугунги кунда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ҳамда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан магистрал электр тармоқларини, подстанцияларни ривожлантириш, модернизация қилиш ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685731

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Сунъий интеллект йўналишида парламент ва институт ўртасида меморандум имзоланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалар қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685725

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


8 февраль куни юртимизнинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кундузи бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685749

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди

Сўнгги саккиз йилда 125 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди. Шундан 23 таси хорижий университет филиаллари.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685827

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


“Айритом” халқаро савдо зонасида очилган хусусий клиника ўтган йилни ўзида 15 минг чет эллик фуқарога тиббий хизмат кўрсатди

Ўтган йили “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури бошланди. Жарроҳлик, дерматология, эндокринология марказлари чет эллик фуқароларга хизмат кўрсатишдан 1 миллион долларгача маблағ тушираётган бўлса, 18 та илмий марказда хизматлар экспорти 300 минг долларга етмаяпти.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685819

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун “Умра плюс” турпакети йўлга қўйилади

Ўтган йили туризм хизматлари экспорти 3,5 миллиард доллар бўлди. Лекин, бу имкониятларимизга мос эмаслиги қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685806

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашиши айтилди

Хизматлар кўламини кенгайтириш учун такси агрегаторларидан бири 2 мингта автомобиль кредитига кафил бўлиб, 4 минг одамни ишли қилиш таклифи билан чиққан.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685803

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд йўлга қўйилади

Ҳозирда темир йўл хизматлари экспортининг 50 фоизи транзит юк ташишга тўғри келмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685801

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди

Ўтган йили транспорт хизматлари 8,6 фоизга ўсиб, 145 триллион сўмни ташкил қилди. Лекин юқори иқтисодий ўсиш учун бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685797

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади – Президент

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685793

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Президент: масофавий хизматлар экспортини янги босқичга олиб чиқиш вақти келди

Ҳозирда дунёнинг йирик IT компанияларида ишлаётган бундай юзлаб ёшларимиз бор. Рақамли технологиялар вазирлигига энг аввало шундай ёшлар билан биргаликда стартап лойиҳаларини амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685788

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685783

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди

Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди. Бу борада Рақобат қўмитасининг масъулияти белгиланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685777

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади

Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685764

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


50 та туманлараро йўл инфратузилмаси яхшиланади

Магистрал ва маҳалла ички йўлларига катта эътибор берилмоқда. Лекин хизматлар ривожига катта туртки берадиган туманлараро йўллар масаласи очиқ қолмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685753

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги айтилди

Пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685747

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Давлат банклари онлайн хизматлар кўрсатишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётгани маълум қилинди

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685744

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Охирги уч йилда 3 мингта кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, 38 миллион квадрат метр нотурар жойлар пайдо бўлди

Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди. Улар бу мулкни сотишдан, савдо ва сервис тармоқлари эса ижарага ёки лизингга олишдан манфаатдор. Лекин уларни бир-бирига боғловчи тизим йўқ.

Батафсил: https://uza.uz/posts/685735

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе

20 last posts shown.