Buxgalter.uz ўзбек тилида


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Economics


Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар
Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz
Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Economics
Statistics
Posts filter




Ангрен» МИЗ иштирокчиси бўлган корхона асосий фаолият тури - қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича Солиқ кодексининг СК 473-моддасига асосан солиқлар бўйича имтиёзларга эга. Корхонанинг депозитлардан бошқа даромадлари ҳам мавжуд. Имтиёз бошқа даромадларга нисбатан қўлланилиши мумкинми?


Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: https://oml.pw/1id9t1q4d


2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада?

Амалиётдан олинган мисоллар асосида асосий фарқларни «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтириб берди: https://oml.pw/1id9ogblq


Тавсияда:

– солиқ ҳисоби;
– буюртмачи учун амалга ошириладиган геологик изланишлар;
– геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи;
– қазиб олувчи корхоналарда геологик изланишлар учун сарф-харажатлар;
– геологик изланишларнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги фарқ.

Муаллифлар: Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ, «Норма» эксперти ва Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1id9kehh3


⭕️ Buxgalter.uz эслатади:

🔔 25 ноябрь:

✔️ 2023 йил учун тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни (СК 340-м. 2-қ., СК 340-м. 7-8-қ.).

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.
Солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, жорий чорак давомида жами даромади 10 млрд сўмдан ошган бўлса, бундай ошиш юз берган тўлиқ чорак тугагандан сўнг ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар (СК 340-м. 7-8-қ.).


✔️ 2024 йил октябрь ойи учун меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган нафақаларни тўлаш харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни (14.12.2023 й. ВМҚ-661-сон қарорга 1-илованинг 32-б.).


📌 Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлади:

➡️ Фойда солиғини ким тўлайди
➡️
Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади
➡️
Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тузиш керак
➡️ Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди
➡️ Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади


Тавсияда:

– ер қаъридан фойдаланиш спецификаси;
– ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига қўйиш;
– геологик изланишларни ўтказиш учун ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи;
– геология-қидирув учун рухсат берувчи ҳужжатлар;
– ер қаъридан фойдаланувчилар учун тўловлар, имтиёзлар ва преференциялар;
– геологик ахборотга бўлган мулк ҳуқуқи;
– ер қаъридан фойдаланувчиларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш харажатлари;
– геология-қидирув соҳасида давлат назорати органлари.

Муаллифлар:  Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ, «Норма» эксперти ва Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперт. https://oml.pw/1id9fj6ev




⚡️‼️ Солиқ қўмитаси бензин, дизел ёқилғиси ва пропан учун ўлчов бирлиги сифатида «литр»дан фойдаланишга рухсат берди!

Ушбу қарорга келишга сўровнома натижалари ва ушбу ёқилғи турларини сотувчи тадбиркорлар билан махсус ташкил этилган учрашув ёрдам берди.

Учрашув якунида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига бензин, дизел ёқилғиси ва пропанни ЭҲФ орқали реализация қилишда ўлчов бирлиги сифатида «литр»дан фойдаланиш имконияти берилди.

Манбага қаранг > > >


«Корхонада 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган давр учун солиқ аудити ўтказилди. Аниқланган барча камчиликлар бартараф этилди, жарималар тўланди. 2024 йилда текширувчиларнинг ўзини юқори турувчи солиқ органи текширди ва бизнинг корхонамизга онлайн-НКМ чеки берилмагани учун жарима қўлланилмаганини аниқлади. Энди бизга 2,5 млн сўм жарима тўлаш талаби қўйилди.

Солиқ органи солиқ аудити натижалари бўйича текширув далолатномасида бу ҳақда эътироз бўлмаган бўлса, маълум вақт ўтгандан сўнг талаб қўйиш ҳуқуқига эгами?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: https://oml.pw/1id7brhv0


«АЖ (давлат улуши йўқ) таркибида бир нечта унитар корхоналар мавжуд. 2025 йил 1 январгача бундай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар қайта ташкил этилиши керак (08.11.2022 й. ПҚ-415-сон). Улар қандай шаклларга қайта ташкил этилади? 2025 йил 1 январдан амалдаги унитар корхоналарни қандай оқибатлар кутмоқда?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Нурали НУРМУҲАМЕДОВ жавоб берди: https://oml.pw/1id7bmn5q


Тавсияда:

– қуйидагиларнинг бухгалтерия ҳисоби:

➡️  буюртмачи учун ўтказиладиган геологик изланишларнинг;
➡️ геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг;
➡️ қазиб олувчи корхоналарда геологик изланишларга сарф-харажатларнинг;
➡️ эксплуатация разведкаси бўйича сарф-харажатларнинг.

Муаллифлар: Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ, «Норма» эксперти ва Наталья МЕМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1id6oaq3g


Солиқ тўловчи Солиқ кодекси қоидаларига мувофиқ солиқни ҳисоблаган, яъни 365 кундан ортиқ муддатли импорт контрактлари бўйича кредиторлик қарзини солиқ базасига киритмаган. Илгари шунга ўхшаш вазиятда ушбу масала бўйича унга нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирилмаган.

Энди эса солиқ органи Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2024 йилдаги «ХФ» грифига эга 251/4-сон қарорига ҳавола қилиб, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 365 кундан ортиқ муддатли импорт контрактлари бўйича кредиторлик қарзига текин олинган даромад сифатида қаралиши ва фойда солиғи солинишини маълум қилди.

Солиқ тўловчи Солиқ кодексида ва бошқа амалдаги НҲҲларда тегишли нормаларни топмади. Солиқчиларнинг ҳаракатлари қонунийми? Уларга қандай тўғри муносабатда бўлиш керак? https://oml.pw/1id6mnle6




«Ташкилот қурилиш материаллари билан савдо қилади ва шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуряпти (икки турдаги фаолият). У эркин иқтисодий зонага киради ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзга эга. Икки турдаги фаолиятнинг умумий натижаси ҳозирча зарар кўрсатмоқда. Фойда солиғини ҳисоблашда ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин?»

Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: https://oml.pw/1id4kfs4q


Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди.

Бундай битимда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтириш берди: https://oml.pw/1id4i57nc


Тавсияда:

– акциз маркаларини олиш;
– акциз маркалари учун тўлов;
– акциз маркалари ва улар билан боғлиқ харажатларнинг ҳисоби;
– акциз маркаларидан фойдаланиш;
– фойдаланилмаган акциз маркаларини қайтариш.

Муаллиф: Олег ГАЕВОЙ, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1id49bpd7


Тавсияда:

– иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақидан ушлаб қолинадиган суммалар;
– иш ҳақидан ушланмаларни ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
– иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин бўлмаган ҳолатлар;
– ушланмаларнинг максимал миқдори.

Муаллиф: Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1id47kopu


2024 йил 1 декабрдан Литвадан чиқиш, яъни Европа Иттифоқининг ташқи чегарасини кесиб ўтиш учун юк транспорт воситалари электрон навбатда олдиндан рўйхатдан ўтиши керак. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Литва транспорт идорасига таяниб хабар берди.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: https://oml.pw/1id446ted


Ходим 5 кун давомида хорижда хизмат сафарида бўлди. Сафар давомида касал бўлиб, даволанишга 500 АҚШ доллари сарфлади. Раҳбар бу харажатларни қоплашга қарор қилди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди: https://oml.pw/1id4369dr



20 last posts shown.