Mahbubiy | محبوبى


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#kitobdan

Севиш бутунлай бошқа нарса, қолаверса, қалбим менга севма дегани ҳам йўқ, фақат севадиган инсонни Аллоҳ розилиги учун сев ва У ҳам сендан рози бўлсин дейди. Тўғрими гапим, виждонимдан сўраб кўрчи?


— Суҳбат санъат, дебмиз, сукут маҳорат экан..

Қалбинг дарё-дарё сўзларга лиммо-лим бўлган онда сукут қила билишлик - маҳорат экан..

Дилингда аламлар олови тўпланиб, вулқондек отилишга шайъ ҳолда турганда сукут қила олишлик - маҳорат экан..

Руҳинг безовта, тананг зир титраган онда сукут қилишлиг-у, кўзларинг ишқ туфайли намланиб, бутун жонинг куйида соғинч ифори таралган вақтда яна сукут-ла қола билишлик - заҳмат экан..


Сукутлар ичра сўзлашлик - асли фарёд экан.
Нима бўлганда ҳам сукут ҳар вақт энг гўзал чора экан.

Таимаа Саттар


Тушларимга киришинг-ку аниқ, тушларимдан чиқмасликка ваъда бергин.

Усмон Азим


#kitobdan

Бир киши гўзал аёлни кўриб: «Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман» деди.
У аёл жавоб қилди: «Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг».
Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади.
Шунда аёл: «Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз», деди.


Кимса муҳаббат гулшани чирмови, аммо илонсиз,
Ҳар дарсидан ранглар олар, аммо армон бўлмасин.

Алишер Навоий


Бандалик қачон юзага чиқади?
Қаршингизда ҳаром иш, йўл турибди сиз ақлиз билан Аллоҳдан ҳаё қилсангиз у ни тарк қилдингиз, нега чунки ҳаромлигини англадингиз. Шунда ҳайвондан ўлароқ бандалик юзалик чиқади.


Қоида шу:

1. Аввало аёл албатта ўқиган, илмли бўлиши керак.
2. Ва эр эса аёлидан ҳам кўпроқ ўқиган, кўпроқ илмли бўлиши керак.
3. Шундан сўнг эса, ҳар иккиси ҳам Аллоҳдан қўрқувчи бўлиши керак.

Ана шунда бу оила бахтли, саодатли бўлади, ин шаа Аллоҳ!

Йўдошбек Иброҳим

2k 0 59 12 92

Ота-онангга қилган муомаланг - ўз қўлинг билан ёзган китобингдир. Кун келиб уни сенга фарзандларинг ўқиб беришади.


Аллоҳдан ҳаё қилиш?

Бу ҳусусида тафаккурни ишлатмоғимиз керак. Аллоҳ таоло сизга неъмат қилиб ҳамма аъзоларингиз бериб қўйди. Неъматларида нафсингиз хоҳлаганини қилавермасдан Аллоҳдан ҳаё қилинг.

Аллоҳ сизни йўқдан бор қилди, иймон келтирмасдан, куфр келтиришдан ҳаё қилинг!

Ҳаё қилишликка Аллоҳ ҳақлидир. Аллоҳ сизни зоҳирида-ю ботинида ўзи асрайди.

Аллоҳ кўриб турибди, 7 қават пастда ҳам, 7 қават тепада бўлсангиз ҳам Аллоҳ кўриб туради, ҳавотир олманг, бир кун ҳисоби бор. Юзага чиқади. Чуқур ўйланг. Ёлғиз қолганингизда кимлигингиз маълум бўлади.

Баъзида нафсни айтганини қилиб яна гуноҳ қилиб қўямиз, инсон унутувчидир, ҳуддики мунофиқлик сингаридак гап.

Оила даврасида, дўстлар, жамоат жойларида ҳаё қилиб, ёлғиз Аллоҳ билан қолганда ҳаёни бир чекка суриб қўйманг, ёлғиз қолганда уятмасдан қилавермагин. Ваҳоланки, Аллоҳ кўриб турибди. Жамоат жойида ҳаёни кўтариб, ёлғиз қолганда уятмасдан қилаверсангиз билинки, Аллоҳни паст санаётган бўласиз. Аллоҳ ҳам сизни оҳирига қўяди.

Инсонларни қадрлаб ҳаё қилдингиз, ёлғиз қолганда Аллоҳни қадрсиз қиласизми?

Аллоҳ кўриб турибди, билиб турибди. Ушбу сўзларни тафаккур қилмоғиз лозим, такрор-такрор айтиб юрмоқ керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаларга қарата, Аллоҳдан ҳаё қилинглар деду. Саҳобалар - Ё Росулуллоҳ биз Аллоҳдан ҳаё қиламиз дедилар. Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалам, у сиз ўйлаган нарса эмас. Росулуллоҳ алайҳиссалам ўзлари айтдилар: Бошни ва ундаги нарсаларни муҳофаза қиласан, қоринни ва унинг атрофидаги нарсаларни муҳофаза қиласан, дедилар.

Яъни бошда кўз, қулоқ, оғиз, тил, томоқ ваҳоказо.
Қоринда эса, асосан таом ва фарж. Яъни ҳаромдан сақланиш.

Ҳаё қилайлик!

2k 0 33 3 40

Фарз намозларни вақтида ўқимаслик, суннатда қоим бўлмасликдандир.


Forward from: Bexzod Shukurullaev
Sher, yolbars, bori, bular havfli hayvonlar emas…

Havfli hayvon bu - to’viq, o’rdak, g’oz debti chuvalchang bolalariga…

Faqat nimani gapirayotganlariga emas,
Kim gapirayotganiga ham etiborli bo’ling.

2k 0 14 8 62



Қалблар бир-бирига ўхшайди, аммо уларнинг ўртасидаги фарқ поклик бўлиб қолаверади!

Одинахон Муҳаммад Содиқ


Қовуним сен кучлисан, лекин, барибир ўнг елкамга муҳтожсан.


“Сенда” кўринган булут менда ҳам кўринади..


Ёлғон сўзлаганини билсак ҳам, ишонгимиз келаверадигон яқинларимиз бор..


Сиз йўқсиз мен учун

Сиз йўқсиз мен учун
Ўлгансиз тамом.
Йўқолинг, кўзимга
Кўринманг сира.
Сизга айтиш учун
Сўзларим йўқдир
Сизга боқсам кўзларим
Тортяпти хира.

Сиз билан йўлимиз
Бир эмас ҳечам.
Кесишмасин ҳатто
Сўқмоқларимиз.
Мен сой бўлсам агар
Сиз дарё бўлинг,
Ёнма-ён оқмасин
Ирмоқларимиз.

Сиздан жирканаман
Аблаҳсиз рости.
Ҳар гал кўрганимда
Тупургим келар.
Сиз бунча ёмонсиз
Излаб разолат,
Кин уруғин сочиб
Истайсиз нелар?

Жаннатлардан умид
Қилганман мен ҳам.
Пешонамда не бор
Билади Ўзи.

Бир гапни
Сўзласам ишонасизми,
Инсон эмасдексиз,
Бариси сохта.
Сизга нафратларим
Шундай баландки,
Қўшни бўлгим келмас
Ҳатто дўзахда!

Муҳаммад Темур Аъзам


..мен ўзим замонавий жиҳозлардан кенг фойдалансамда, интернет тармоқларидан ҳамиша ишлатсамда ва уларнинг ҳаққини тўлаб қўйган бўлсамда, бу нарсалар мусулмонларники бўлмагани учун уларни ишлатиб яйрай олмайман.

Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

2.5k 0 28 1 114

Forward from: Nuriddin shoshiy
Ovozingiz muhim❗️

Tanlov uchun video rolik ishladik, g'olib bo'lishimiz uchun yordamingiz kerak!

https://t.me/ricomelbeverages/1027
👆🏻👆🏻👆🏻👆🏻
Shu havoladan kirib kanalga obuna bo'lib, 🔴"ЛАЙК" tugmasini bosasiz.

🟡Faqat shu 28-videoga ovoz bering!

📌eslatma: obuna bo'lmasangiz ovoz hisobga olinmaydi!

E'tibor uchun rahmat :)

@Nuriddin_shoshiy


Hozirgiday, ertaga ham sevalab yog’ib tursa yomg’ir..

Juda-a aylanishli bo’latta..

20 last posts shown.