"Ўсмат ота" масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


29. Савол: рўзадорнинг кўзига дори қуйилса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
ҳанафий мазҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари «рўза очилади» дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби халқумга йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

———

30. Савол: сақич чайнаса рўза очиладими?

Жавоб:
рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


26. Савол: касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб:
Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

———

27. Савол: рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб:
истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истин-жони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

———

28. Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?

Жавоб:
ҳапдори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ, ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
"Ўсмат ота" масжиди
Канали👇
@usmat_ota


23. Савол: ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб:
шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

———

24. Савол: суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб:
рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсалар-нинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

———

25. Савол: рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб:
сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


📚 @usmat_ota


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари
🗓 Милодий  2025  йил 10-март куни тақвими⌚️
🌙  Ҳижрий 1446 йил 10-Рамазон  куни


⬇️ Ў С М А Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 05:19 🕰
🌅  ҚУЁШ - 06:42 🕰
🏞  ПЕШИН -12:40🕰
🌇  АСР - 16:46 🕰
🌆  ШОМ - 18:38 🕰
🌃  ХУФТОН - 20:01🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Ўсмат ота жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!

⏰  БОМДОД - 06:05 فَجْر

⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر

⏰  АСР - 16:55+¹⁰ عَصْر

⏰  ШОМ - 18:38 مَغْرِب

⏰  ХУФТОН - 20:01+¹⁰ عِشَاء
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉
@usmat_ota


20. Савол: тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб:
рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

———

21. Савол: ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб:
рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

———

22. Савол: эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


17. Савол: қулоқ ёки киндикка сув киргизилса, рўза очиладими?

Жавоб:
киндикка сув киргизиш билан рўза очилмайди. Қулоққа ғусл пайтида сув кириб кетса ҳам рўза очилмайди. Лекин қасддан киргизилса ва мия тарафга етиб борса, рўзанинг очилиш-очилмаслигида ихтилоф бор. Хулоса шуки, қулоққа дори то-мизилса рўза очилишига, сув кирса очилмаслигига иттифоқ қилинган.

———

18. Савол: сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?

Жавоб:
сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни ис-теъмол қилиш билан рўза очилади.

———

19. Савол: рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?

Жавоб:
рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


Forward from: "Ўсмат ота" масжиди
РЎЗАНИ БУЗАДИГАН ВА БУЗМАЙДИГАН АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР

14. Савол:
нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
томоқдан ичкарига ўтган ҳар бир нарса рўзани очади. Аэрозоль сепилганда ҳам дори ичкарига ўтади, шу сабабли рўза очилади. Шунинг учун бундай касалликка дучор бўлганлар қишнинг қисқа кунларида аэрозоль ишлатмасдан рўза тутишга қодир бўлишса, қазосини тутиб беришади. Агар қиш кунида ҳам аэрозоль ишлатмай тура олишмаса, рўза тутиб, эҳтиёт юзасидан ҳар кунига фитр миқдорича, яъни икки килограмм буғдойни ёки унинг қийматини фидя қилиб бериб турганлари афзал.

———

15. Савол: милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?

Жавоб:
агар қон томоғидан ўтиб, ичкарига етса, рўза очилади. Тишлари орасидан қон чиқиб, халқумида қолса, ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Агар халқумдан ичкарига кетса, қон миқдори тупукдан кўп ёки тенг бўлса ёки қоннинг таъми сезилса, рўза очилади. Қон тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди.

———

16. Савол: ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттиқ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзадорлигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———

"Ўсмат ота" масжиди
Канали👇
@usmat_ota


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари
🗓 Милодий  2025  йил 9-март куни тақвими⌚️
🌙  Ҳижрий 1446 йил 9-Рамазон  куни


⬇️ Ў С М А Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 05:20 🕰
🌅  ҚУЁШ - 06:44 🕰
🏞  ПЕШИН -12:40🕰
🌇  АСР - 16:45 🕰
🌆  ШОМ - 18:37 🕰
🌃  ХУФТОН - 20:00🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Ўсмат ота жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!

⏰  БОМДОД - 06:05 فَجْر

⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر

⏰  АСР - 16:55+¹⁰ عَصْر

⏰  ШОМ - 18:37 مَغْرِب

⏰  ХУФТОН - 20:00+¹⁰ عِشَاء
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉
@usmat_ota


📚 @usmat_ota


11. Савол: халқ орасида олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди, деган фикрлар бор. Бу тўғрими?

Жавоб:
бу нотўғри фикр.

———

12. Савол: баъзилар қуёш ботди деса, бошқалар ботмади деса, қуёш ботди деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган киши қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорат лозим бўладими?

Жавоб:
қазо лозим бўлади, каффорат эмас.

———

13. Савол: саҳарлик вақти тугай деб қолган пайтда жунуб ҳолатда уйғонган киши аввал саҳарлик қиладими ёки ғусл қиладими?

Жавоб:
саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, саҳарлик қилади. Субҳи содиқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзага путур етказмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


9. Савол: саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми?

Жавоб:
саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга қўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради.



10. Савол: бир шаҳарда бўлатуриб баландликда турган киши билан ерда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?

Жавоб:
рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганига боғлиқ. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақат ердаги кишилар учун-дир. Шунинг учун баланд уйларда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очишмайди, балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очишади. Самолётда кетаётганлар ҳам соатга қараб эмас, балки қуёшнинг ботганига қараб оғиз очадилар.
Минора каби баланд жойда турган одам қуёш ботганини кўрмай туриб ифторлик қилмайди. Лекин шу шаҳар аҳли учун қуёш ботган заҳоти ифторлик қилиш жоиз бўлади. Саҳарлик қилиш ва бомдод намозини ўқишда субҳи содиқ киришига қараш ҳам худди шундай йўл тутилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


7. Савол: масжидда ифторлик қилса бўладими?

Жавоб: масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади:

а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
б) Масжидни покиза сақлаш.
Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алиюл Қорийнинг «Мирқотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.



8. Савол: аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?

Жавоб: оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.

عَنْ أَبِي عَطِيَّةَ، قَالَ: دَخَلْتُ أَنَا وَمَسْرُوقٌ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، فَقَالَ لَهَا مَسْرُوقٌ: رَجُلَانِ مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ ﷺ، كِلَاهُمَا لَا يَأْلُو عَنِ الْخَيْرِ، أَحَدُهُمَا يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ، وَالْآخَرُ يُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ، فَقَالَتْ: مَنْ يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ؟ قَالَ: عَبْدُ اللهِ، فَقَالَتْ: هَكَذَا كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ يَصْنَعُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кир-дик. Масруқ унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша: «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди
Муслим ривоят қилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


5. Савол: ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?

Жавоб:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ ﷺ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ صُمْنَا، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْنَا، فَتَقَبَّلْ مِنَّا، إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, биз-лардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ، إِنْ شَاءَ اللهُ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар.
Байҳақий ривоят қилган.



6. Савол: нималар билан ифторлик қилиш суннат?

Жавоб: пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса од-дий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.

عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ، فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَعَلَى مَاءٍ، فَإِنَّهُ طَهُورٌ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар.
Табароний ривоят қилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


3. Савол: саҳарликнинг охирги вақти қачон?

Жавоб: субҳи содиқ кириши билан саҳарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ.



4. Савол: халқ орасида юрадиган «оқ ип билан қора ип ажрама-гунча», «кесак отса кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?

Жавоб: ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласида одамлар ўйлаганидек ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки «кун билан тун» назарда тутилган. Бир саҳобий бу ҳақда сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканини айтганлар.
Кесак отса кўриниш-кўринмаслиги туннинг ёруғ ёки қоронғулигига боғлиқ. Лекин ҳозирги кундагидек барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқ кирган-кирмаганини бу каби йўллар билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


Forward from: "Ўсмат ота" масжиди
САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

1.
Савол: саҳарлик қилиш қандай амал?

Жавоб: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

———

2. Савол: билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?

Жавоб: йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
@usmat_ota


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ro‘za eng maxfiy ibodat

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz
👉@usmat_ota


Duoning ma`nosi:
«Allohni Robb deb, Islomni din
deb va Muhammadni Rasul
deb rozi ‌‎boʻldik».‎

📚 @usmat_ota


РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ИНСОН УЧУН ФОЙДАЛАРИ ЖУДА ҲАМ КЎП

1 – Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади. Аллоҳ рўза оятининг охирида: “Шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Аллоҳнинг “шоядки” дегани “албатта” маъносидадар.

2 – Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади. Бир вақтлар худосизлар рўзани соғлиқ учун кони зарар деб, одамларни мажбурлаб рўзасини очирган бўлса, бугун барча бир овоздан рўзанинг соғлиққа фойдалари ҳақида гапиряпти. Россия олимлари рўза йўли билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилган эди. Натижа ҳайратлантирадиган даражада муваффақиятли якунланди.

3 – Рўза ҳавои нафсни синдиради. Рўза тутган киши иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиш билан ҳавойи нафсини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олади.

4 – Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади. Шайтони лаин инсонни ёмонликки буюриши маълум. Инсон рўза ва шунга ўхшаш ибодатлар туфайли шайтонга қарши бориб, унга қаҳр қилади.

5 – Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади. Рўза туфайли инсон доимо Аллоҳни ҳис қилиб туради. Бу эса киши қалбини мусаффо қилади. Унинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади.

6 – Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади. Бу маълум ва машҳур ҳақиқатдир.

7 – Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади. Маълумки емаслик, ичмаслик, жинсий яқинликдан тийилиш, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир.

8 – Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.

9 – Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради. Рўзадор ихтиёрий оч қолиб, бева-бечора, камбағалларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиб, доимо уларга яхшилик қилиш кераклигини ҳис қилиб туради.

@usmat_ota


🗓 🕌  #Намоз_вақтлари
🗓 Милодий  2025  йил 8-март куни тақвими⌚️
🌙  Ҳижрий 1446 йил 8-Рамазон  куни


⬇️ Ў С М А Т ⬇️

🏙  ТОНГ - 05:22 🕰
🌅  ҚУЁШ - 06:45 🕰
🏞  ПЕШИН -12:40🕰
🌇  АСР - 16:45 🕰
🌆  ШОМ - 18:36 🕰
🌃  ХУФТОН - 19:58🕰

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Ўсмат ота жомеъ масжидида шу куни ўқиладиган намоз вақтлари!

⏰  БОМДОД - 06:10 فَجْر

⏰  ПЕШИН - 13:00 ظُهْر

⏰  АСР - 16:55+¹⁰ عَصْر

⏰  ШОМ - 18:36 مَغْرِب

⏰  ХУФТОН - 19:58+¹⁰ عِشَاء
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
👉
@usmat_ota

20 last posts shown.