Forward from: Kitobxon
#Вақт барчасини кўрсатади.
Тўғриси бу иборани хамма ўзича, ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб тушунади. Албатта вақт ўтган сари инсон хам улғайиб, тоқати тўлиб, куч-қувватдан қолишни аниқ.
Хамма ўз хаёти давомида турли тўсиқ, паст-баландликларга тўғри келади. Бу вақтда унга хамма ўзидан келиб чиқиб маслахат беришади. Бунда танлов хар кимни ўз қўлида бўлади. Барчани эшитиб, ўз хаёт йўлини эртага жавобгарлигини бўйнига олиб танлаш зарур.
Биргина иш фаолиятим давомида ўз жонига суиқасд қилиш билан боғлиқ холатлар бўйича, марҳумнинг оила аъзолари жасадни тиббий текширувга боришига қарши бўлиб, барча нарсага тайёр туришар эди. Менга рахбарлар томонидан ўлим сабабини аниқлаш зарурлиги такидланиб, тиббий текширувга юбориш кераклиги тушунтирилиб келинган.
Энг қизиғи жуда кўп холатларда, ушбу суиқасдлар бўйича текширувлар давомида орадан маълум вақт ўтиб, ўша рухий касал деган оила аъзолари марҳумга кимдур босим қилган деб даъво қилишар эди. Вақт ўтганидан сўнг, хар ким фикрини ўзгартириш мумкинлигига шунда иқрор бўлганман. Ха бу бирор буюм, нарса хақида эмас, инсоннинг охирги манзили хақида анча жиддий бўлган холат.
Мен шундан келиб чиқиб айтаманки, барчасини вақт кўрсатади. Фақат шундай иш қилиш керак деб ўйлайманки вақт ўтгандан кейин хам афсус қилмайдиган, инсонларга зиён етмайдиган қарорлар қабул қилиш керак. Режалар ўхшамай қолса хам яхшилик ниятида бўлишни ўзи қалбни хурсанд қилиш керак.
Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб р.а ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда):
“Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қилишни хоҳлаб, уни адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қилишни хоҳлаб адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан хам кўпроқ яхшилик берур. …….” (Муттафақун алайҳ)
“Риёзус солиҳийн” китобидан 1-боб, 11/11-хадис.
@uslb_kitobhon