Nargiza USANBOYEVA


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz!

Реклама учун мурожаат:
https://t.me/+F0YojgSDN9FkZGIy

Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин:
@Usanboyeva_aloqabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


#қаро_кўзим

47-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Карим ака кароватни айланиб ўтиб, Васила опанинг оёғини чимчилаб кўрди:
- Сезяпсизми?
Васила опа “йўқ” дегандек бош чайқади. Карим ака қўрқиб кетди.

💞 💞 💞

Ҳар доимгидек тонгги жонли эфирни Лазокат жўшқинлик билан олиб боряпти:
- Эслаб кўринг, бугун қайсидир яқинингизнинг таваллуд айёмидир? Табриклашни унутгандирсиз? Яхши тилакларингиз аяманг, ундан. Шунчаки, шунча яқинингизга қўнғироқ қилиб, “бугунинг яхши ўтсин, сени яхши кўраман, ўзингни эҳтиёт қил”, десангиз ҳам бўлаверади. Мен ҳам сизларни яхши кўраман, бугунингиз ажойиб ўтсин. Сиз билан Лазокат Салимова бўлади. Ёқимли таронадан сўнг, сизни севимли бошловчингиз Али Мансуров қарши олади. Биздан узоқлашманг.
Унинг овози пасайиб, мусиқа уланди. Лазокат қулоқчинини ечаётганда эшик секин очилиб, Али кириб келди.
- Ассалому алайкум, яхшимисиз? – деди Лазокат кўзлари порлаб. - Гули қалай? Ўзига келдими?
- Во алайкум. Йўқ ҳали. Боя қайнотамдан сўрагандим, ўзгариш йўқ, деди. Эфирдан чиқиб бораман энди. Ишга бораман деб, кеча уйга келгандим. Кечадан буён кўрмадим, қора кўзимни...
- Кофе дамлаб берайми?
- Йўқ, ичгим йўқ.
- Биринчи марта рад этишингиз...
- Ҳа, негадир, одатларим ҳам ўзгариб кетяпти, - деди Али хомуш.
- Ўтинг бўлмаса, микрофон олдига...
Али қулоғига наушкникни тақди. Жонли эфирга тайёр бўлди. Лазокат чиқиб кетаркан бир қараб олди Алига. Қўшиқ тугаб, Али кайфиятсиз гапира бошлади:
- Ассалому алайкум, мени соғинганларни мен ҳам соғиниб микрафон олдига келдим. Соғ-омонмисиз? Омонликнинг қандай неъмат эканлигини...
Али гапира олмай қолди, жим тураркан, “қулт” этиб ютинди. Сўнг зўрға ўзини қўлга олиб гапирди:
- Гоҳо билмаймиз, қадрламаймиз... Кутилмаганда...
У яна ўзини йўқотиб, гапира олмади. Оғир ютинаркан деди:
- Кечиринг... Мени кечиринг. Яхшиси... дардларимизга гўзал тарона малҳам бўлсин...
Али овоз режиссёрига “қўшиқ қўй”, дегандек имо қилди. Жонли эфирга қўшиқ уланди. Али уҳ тортаркан, қулоқчинини ечди. Шу пайт хонага Лазокат кириб келди.
- Оборолмайман, - деди Али унга қараб. - Мени мажбурламанглар, илтимос...
- Билдик, - деди Лазокат уни тушуниб. - Ёзиб олинган эшиттириш кетадиган бўлди. Ҳижолат бўлманг. Лекин барибир чалғишга, ишлашга ҳаракат қилишингиз керак.
- Бугун Гули уйғотди, тушимга кириб. Шунга тинчим йўқ. Бориб кўрсам, тинчланиб қоларман.
- Айтганча, мен уйингизга кўчиб ўтдим. Бугун уйингиздан келдим.
Алининг чеҳраси бироз ёришди:
- Йўғе, яхши-ку.
- Хоналари кенг-кенг, жуда яхши уй берган экан давлат, - мақтай кетди Лазокат.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!


@usanboyeva

2.4k 0 3 121 411

#қаро_кўзим

46-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Али қовоғини осиб, кайфиятсиз қаради. Гули бўлса, “Шоҳ Султон” ҳақидаги мультфильмдаги оққушга тақлид қилиб гапирди:
- Салом, эй ўктам ўғлон,
Нечун ҳолинг паришон?
Ва нега кўнглинг нохуш?
Боқишларинг ҳам хомуш?
Али Гулига ҳайрат билан қаради. Ниманидир эслашга урингандек тикилиб турди. Кейин сўради:
- Сен комада эдинг-ку!
Али жойидан сакраб турди. Атрофга аланглади. Гули йўқ. Туш кўрганини англади. Тез-тез нафас оларкан, пешанаcидан тер чиқиб кетди:
- Гули... Сен аниқ шу ерда эдинг... Сенга нимадир бўлдими? Мени уйғотишга уриндингми?
Али эшикка қараб отилди.

💞 💞 💞

Комил ака хомуш кофе ичиб ўтирибди. Дилором опа чашкада ўзига ҳам кофе дамлаб, эрининг ёнига ўтирди:
- Дадаси, катта келинингиз энди одам бўлмаса керак. Дўхтирларам ҳар нарсага тайёр туринглар деяпти. Бугун вақт топиб, Алининг уйини йиғиштириб келишим керак. Тўзиб кетгандир? Айтиб бўладими, бирдан ота-онаси олиб кетмаса, уйидан чиқарамизми?
Хотинининг гапидан Комил ака ичаётган кофесига туюлиб қолди. Дилоромга ёмон қараб деди:
- Нималар деяпсан? Яхши ният қил-ей! Тавба, тавба. Индамаса, келинни ўлдириб, ота-онасига бермай уйидан қабристонгаям чиқарворасан-ей!
- Бор гапни айтаяпманда. Комадаги одам қачон ўзига келган? Йиғиштириб қўйсам, зиён қиладими?
Комил хотинига бироз қараб турди-да, кесатди:
- Ҳа, зиён қилмайди. Чорсуга бориб кафанлик ҳам олиб келиб қўй. Бирдан Чиғатойга тушиб, қабр ҳам кавлат. Аҳмоқ! Қандай тилинг борди, шу гапни айтгани, бефаросат?
Дилором опанинг жаҳли чиқди:
- Тўғри гап туққанингга ёқмайди-да. Айтиб бўладими, деяпман. Йиғиштириб қўйсак ҳеч нарса қилмайди-ку. Али йиғмаса, бир ҳафтадан буён нима бўлса, бўлиб ётгандир, уйи?
- Йиғиштирсанг, тўғриликча йиғиштир. Бир бечорага гўр кавламай... Тузалади ҳали, қизим... – Комил аканинг овози титраб кетди. - Умри узун бўлсин. Али адо бўлади, бўлмаса... Ундан кўра дуо қил...
Дилором опа уҳ тортаганча кофесини хўплади.

💞 💞 💞

Шифохона. Васила палатада, ўз ўрнида ётибди. Шифокор Карим ака кириб келди.
- Ассалому алайкум, дўхтир. Гули яхшими? – жонланди Васила опа ва ўрнидан турмоқчи бўлди.
- Қимирламанг, сизга қимирлаш мумкин эмас!Волайкум. Қизингиз яхши.
- Ўзига келдими?
- Ҳолати стабил. Ўша-ўша.
Васила опа хўрсиниб қўйди.
- Қани? Текшириб қўяйчи... - Карим ака Васила опанинг қовоғини кўтариб кўзига қаради. Қон босимини ўлчаб кўрди. - Яхши. Қон босимингиз ҳам жойида. Чап қўлингиз билан ўнг қўлингизни тинмай массаж қилинг. Нервларни уйғотишимиз керак. Оёғингиз яхшими?
- Оёғим ғалати-да.

Давоми бор

Ёндирмачоқ бу – меҳр! Албатта, босинг!


@usanboyeva


#ҚАРО_КЎЗИМ


МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА


Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!


ҚАРО КЎЗИМ


Сериал-қисса


46-ҚИСМ



@usanboyeva


Али доктордан хотинининг аҳволини билгач, ёнидаги аёлни тутиб қолди. Лазокат ўта маст бўлиб қолганидан Алининг қўлига осилди. Али уни ётоқхонасига олиб  кирди:
- Мана ухласангиз бўлади.
Лазокат эса кўзларини сузиб Алига қаради. Унинг юзини силади:
- Бирам меҳрибонсиз... Сиздек эркакни бир умр орзу қилдим... Орзум ушалармикан?
Али бироз довдиради, аммо жунбушга келган эҳтиросларини бошқара олмай қолганидан қўли Лазокатнинг белидан икки қўллаб тутди. Бундан эриган Лазокат унинг бўйнидан қучоқлаб олди:
-  Орзумга қандай етказасиз?
Али пайтдан фойдаланиб...




Aсарни биринчи қисмидан ўқиш учун кўк ёзув устига босинг

«ҚAРО КЎЗИМ» биринчи қисм


Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


@usanboyeva


Малика ўғлини ухлатиб, телбавор ҳолда ошхонага ўтди. Ошхона шкафини очиб, сирка турган жойга қаради.
Мана, ҳаммасини нуқта қўядиган ўша нарса. Кўтари, сипқоради ва ҳаммаси тамом. Эри, эрининг атрофидаги ўша гўзаллар, онасининг дашномлари ҳамма-ҳаммасидан қутилади. Малика сирка устидаги ёзувга ҳам аҳамият бермади. Қопқоғини очди-ю, қултиллатиб, юта бошлади.






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БАРАКАНИНГ САБАБИ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!

@usanboyeva

6k 0 58 3 21

😳🍷Шароб ичиш асли ҳаром, аммо шундай жой борки у ерда ичиш ҳалол ❗️

У қаерлигини биласизми?

Жавобни билиб олинг👇


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БОЛАМ,  ОНАНГ  ҚАРИЯПТИ...
(...Айрилиққа тайёр тур... )

🎙Фарида Афрўз


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!

@usanboyeva

9.1k 0 242 5 65

TURMUSH OʻRTOQNING SEVGI ENERGIYASIGA ULANISH amaliyoti.

💁‍♀  Bu amaliyot orqali:

➕ Turmush oʻrtoqning mehriga muhabbatiga sazovor boʻlasiz.
➕ Turmush oʻrtoqning sovuq munosabatidan halos boʻlasiz.
➕ Er xotin munosabatlarni garmoniyaga keltirasiz.
➕ Intim munosabatlarni garmoniyaga keltirasiz.
➕ Turmush oʻrtogʻingizning sevgi energiyasiga ulanasiz.

‼️ Goʻzal xonimlar turmush oʻrtogʻingizni sevimlisiga aylanishni istasangiz, qani tezda oʻtib olingchi!

https://t.me/+qrZnrgnHldlkMmIy
https://t.me/+qrZnrgnHldlkMmIy
https://t.me/+qrZnrgnHldlkMmIy


Ким билан дўст бўлсанг бўл. Лекин асло ўзинг билан, ўз нафсинг билан дўст бўлма!

Aқлингни йиғ!
Сен ўзингдан, ўз нафсингдан қочиб қутил. Сенинг асл даҳшатли душманларинг ана ўшалардир.

- Жалолиддин Румий

@usanboyeva


• Erkaklar unga to'yishmaskan❗️
• Ayollar ham to'ymas ekan 🙁
• Uni na ichib bo'lmaydi.. 🤔
- na yeb bo'lmaydi 😨

SAVOL : U NIMA ?


😢Фарзандларим улғайган сари гапга кирмайдиган, қайсар ва инжиқ бўлиб бораётгандек эди.

😩Баъзида иштахаси йўқ, тузук овқатланишмасди.

🤒Тез тез касал бўлиб қолишини айтмаса ҳам бўлади.

🤳Тасодифан телеграмда Фарзандим_учун каналига уланиб қолдим ва барча муаммоларимга ечим топдим.

💯Ҳозир менда фарзандларим билан ҳаммаси яхши.

💯Сизларга ҳам шу канални тавсия қилмоқчиман


МАХСУС ТАВСИЯНОМА

«Ҳар бир муслима аёл махсус тавсияномага эга. Унда “Бас, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар!” дея ёзилган.
Ушбу тавсияноманинг муҳр ўрни: “Муҳаммадур Расулуллоҳ” дея муҳрланган.
Онангизни кўрсангиз, жаннат унинг оёқлари остида эканини эсланг.
Аёлингизга қарасангиз “Яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхшиларингиздир”, ҳадисини эсланг.
Қизингизга қарасангиз, қиёмат куни у сиз учун дўзахдан парда бўлишини эсланг.
Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шу васиятларини ҳамиша ёдингизда тутинг».

Шайх Аҳмад ибн Али

Манба:
mehrob.uz

@usanboyeva




Ассалому алайкум! Азизлар, “Қаро кўзим” асарини ёпиқ каналга жойлашни бошладик. Асар жуда катта бўлгани учун ҳозирча 87-қисм жойланди. Ҳар куни жойлаб борилади.
Асарни олдинроқ ўқимоқчи бўлганлар
https://t.me/adm_usanboyeva шуни босиб, мурожаат қилишингиз мумкин.
Ёпиқ канал пуллик. 15.000 сўм.
Танлов ихтиёрий.
“Қаро кўзим” асари ушбу катта каналда ҳам ҳар куни жойлаб борилади.

20 last posts shown.