Urgut live 24 | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Adult


Ургут туман бўйича бўлаётган янгиликларни бизнинг каналда кузатиб боринг
Ургутда бўлаётган қизиқарли воқеалар ходисаларни гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг ( Сиз ҳеч қайерда айтилмайсиз 💯)
Мурожат учун : @urgutonline_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Adult
Statistics
Posts filter


САЛОМАТЛИК ВА УМРА САФАРИ – БИРГА!

“AiderMed” клиникасида Рамазон ойида БЕШТА СЮРПРИЗ!

✅ 15% чегирма – даволанишингиз мумкин!

🎁 5 нафар омадли беморга – 100% БЕПУЛ даволаниш имконияти!

🕋 Энг катта совға – УМРА САФАРИ!

💪 Грижангизни чегирма асосида даволанг ва соғлом ҳолда мутлақо бепул Умра сафарига йўлланма ютиб олинг! (5 нафар ғолиб аниқланади)

🚀 Шошилинг! Жойлар сони чекланган!

☎ Маълумот ва ёзилиш учун: +998995583545

👉 Яқинларингизга улашинг – соғлиқ ва хайрли сафар ҳаммага насиб қилсин!


🤓🤓🤓

8-март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

– 8-март (шанба) — Хотин-қизлар куни;
– 9-март (якшанба) — дам олиш куни;
– 10-март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

–21-март (жума) — Наврўз байрами;
– 22-март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
– 23-март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади - дейилади хабарда.


✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


🚨🚨🚨❗️❗️❗️

“ONIX” ва “TRACKER 2”ларни бугундан 50% тўлов эвазига сотиб олишингиз мумкин бўлди.


“UzAuto Motors” бошланғич 50% тўлов ва қолган 50% эса 30 ойга бўлиб тўлаш билан машиналарни сотишни эълон қилди.

Ўзингизга маъқул машина олдиндан 50% тўлов нархини ва қолган 50% эса ойига неча пулдан тушишини билиб олинглар.

Бу маълумотни яқинларга ҳам биринчилардан бўлиб юбориб қўйинглар.👇👇

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


Ургут туманидан ўтувчи асосий йўлларда сурункали ёғингарчиликлар натижасида ҳосил бўлган чуқурлар ва нотекисликларни бартараф этиш мақсадида, ямоқли ва картали таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, автомобильларнинг хавфсиз ҳаракати таъминланди.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


⚡️Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳудудларда қурилиш ишлари бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар билан танишди.

Жумладан, Ургут туманида қурилаётган темир йўли тармоғи ёқасидан, темир ва ёғоч ҳамда нефть омборхонасини қуриш, Гўс аҳолисини зичлигидан келиб чиқиб, ушбу ҳудуддан кўп қаватли турар жойлардан иборат янги шаҳарча барпо этиш лойиҳаларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


#subsidiya

⚡️⚡️⚡️Бугун 3 март, субсидия аризаларининг биринчи босқичи соат 9:00 дан бошланади

🔷 Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?

🔷 Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


❄️ Эрта тонгдан, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қум-туз арашмаси сепиб чиқилмоқда.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


ДХХ АДВОКАТНИНГ КОРРУПЦИОН ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙДИ

Жорий йилнинг февраль ойида Самарқанд шаҳридаги “Шафқат” адвокатлар ҳайъати адвокати 1996 йилда Ургут туманида туғилган О.Ҳ фуқаро М.М. дан алимент ундириш билан боғлиқ масаласини МИБдаги танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ҳамда унинг таниши М.М. раҳбарлик қилиб келаётган “Боғизағон томорқа хизмат” МЧЖга нисбатан солиқ идораси томонидан қўлланилган 94 млн. сўмлик солиқ тўловларини иқтисодий суддаги таниши орқали камайтириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари, жами 1,4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси ва  ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир давомида, О.Ҳ. 1,4 минг АҚШ долларини фуқаро М.М.дан олаётган вақтида ашёий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


Жомбойдан Ургутга темир йўл қурилади

Самарқанд вилояти Жомбой туманидан Ургутга янги темир йўл қурилишига старт берилди. Узунлиги 50 километрлик темир йўл линияси Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланади. Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларида бекатлар ташкил этилади.

Тожикистон билан чегарадош бўлган Ургут туманининг “Жартепа” чегара божхона пости яқинида бекат қурилиши тожикистонликларга ҳам темир йўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


Бугун 2-март куни эрталабдан Ургут шахри марказидан кесиб ўтувчи сойда катта ҳашар ўтказилди.

Хашарда жами 75 нафардан ортиқ фаоллар ва фуқаролар ҳамда сой атрофида жойлашган маҳалла раислари иштирок этди.

Хашардан асосий мақсад аҳолини аллоҳ берган нематимиз, зилол сувга чиқиндилар ташламаслик, эколгогиямизни тоза ва озода сақлаш, келгуси авлодларга ҳам зилол сувимизни етказиб беришдан иборат.

Шунингдек хашар давомида сойга ташланган чиқиндилар хашарчилар томонидан йиғиштириб олинди.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


ДХХ ГИЁХВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ АЙЛАНМАСИГА ЧЕК ҚЎЙДИ

Жорий йилнинг февраль ойида ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир давомида 1998 й.т., Ургут туманида яшовчи И.Р, қайнотаси – 1969 й.т., Ш.Ж билан жиноий тил бириктирган ҳолда, Тайлоқ туманида яшовчи фуқароларга 1 кг. “опий” гиёҳванд моддасини 11 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида, далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Дастлабки суриштирув давомида, юқоридаги шахслар ушбу наркотик моддаларни 1984 йилда Ургут туманида туғилган С.Ю.дан олганлиги аниқланиб, бу шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.

Мазкур ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилиб, И.Р, Ш.Ж ва С.Юга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


🎞 Жомбойдан Ургутга темир йўл тармоғи тортилади.

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24


🇸🇦 Саудия Арабистони пул бирлиги риалнинг долларга нисбатан миқдори:

1986 йил: 1 доллар = 3.75 риал
2025 йил: 1 доллар = 3.75 риал

🇺🇿 Ўзбекистон пул бирлиги сўмнинг долларга нисбатан миқдори:

1994 йил: 1 доллар = 25 сўм
2025 йи: 1 доллар = 13 000 сўм

✈️Бизни кузатишда давом этинг
@Urgut_live_24
@Urgut_online24

13 last posts shown.