85-умумтаълим мактаби фаоллар залида Боғишамол ва Истиқлол маҳаллаларида истиқомат қилувчи хотин-қизлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
М.Қобилова, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари
Г.Ҳамдамова, Истиқлол ва Боғишамол маҳаллалари хотин-қиз фаоллари иштирок этишди.
Эрта турмуш, шаръий ва қариндошлар ўртасида никоҳга барҳам бериш ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, оилалар фаровонлигини таъминлашда аёлларимизнинг вазифалари,
Шунингдек, улар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тўй ва маросимларни камхарж ўтказиш, дабдабабозликка чек қўйиш масалари ўртага ташланган давра суҳбатида мутахассислар томонидан бир қатор тавсиялар берилди.
Г.Аблоқулова,
Туман кенгаши депутати.