Forward from: WHO Uzbekistan
ЛАБОРАТОРИЯ ЧИДАМЛИ БАКТЕРИЯЛАРНИ EНГИШГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРАДИ
Ўз вақтида ва сифатли диагностика антибиотикларга чидамли инфекцияларга қарши курашишнинг муҳим босқичидир.
Биз Антимикроб резистентликни ўрганиш маркази раҳбари Гулнора Абдухалилова билан антибиотикларга сезувчанликни текширадиган тестлар қандай қилиб ҳаётни сақлаб қолиши ҳақида суҳбатлашдик.
👉 Антибиотикларга сезувчанлик тести (АСТ) нима?
"Бу маълум бир бактерияга қарши турли антибиотикларнинг қанчалик самарали эканлигини аниқлашга ёрдам берадиган ташхис усулидир. Тестни нотўғри ўтказиш ёки натижаларни нотўғри талқин қилиш қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
• Самарасиз даволаш усулини ёзиб берилиши;
• Доза танлашдаги хатоликлар;
• Ўлимга олиб келиши мумкин бўлган асоратлар хавфи."
👉 Нима учун бактериологик диагностика шунчалик муҳим?
"Кўпинча инфекциялар антибиотикларнинг таъсир қилмайдиган вируслар туфайли юзага келади. Нотўғри даволашдан қочиш учун айнан бактериал инфекция мавжудлигини тасдиқлаш муҳимдир."
👉 Аниқ ташхис қўйишга нима халақит беради?
"Кўплаб лабораторияларда синовларни ўтказишнинг ягона стандарти мавжуд эмас, сертификатланган реактивлар ёки сифат назорати қўлланилмайди. Бу эса текширувлар аниқлигига сезиларли таъсир кўрсатади."
Дори воситаларга чидамлилик - бу биз фақат биргаликда еча оладиган муаммодир. Ҳеч қачон шифокор кўрсатмасисиз антибиотикларни қабул қилманг ва доимо тўғри лаборатория ташхисига ишонинг.
📌 Ушбу постни улашинг, токи кўпроқ одамлар антибиотиклардан тўғри фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида билиб олсин!
#WorldAMRAwarenessWeek