Unutilgan tarix 📜


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


⏳️O'tmishni rasm va videolar orqali yoritib boramiz.
🔍Unutilgan ammo qiziqarli tarix olamiga biz bilan sayohat qiling!
REKLAMA:

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


🎮 Сизлархам ўйнаганми шуни?

@unutilgantarix


👨‍👦‍👦 Қозоқ ҳалқи 100-йил аввал.

@unutilgantarix


🚘 Бентли олдинги ва ҳозирги кўриниши.

@unutilgantarix


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
„Суюнчи“ фильмидан лавҳа.

@unutilgantarix


🚲 Кимни шунақа велосипеди бор эди?

@unutilgantarix


⛴ Хива ва Дашти қипчоқнинг савдо алоқалари.

@unutilgantarix


Каналимиз кайта ишлашни истасангиз олов босинг


1857 йил 10 октябрда Иствудда дунёдаги энг айёр фирибгарлардан бири Кесси Чадвик дунёга келган. Бу аёл 14 ёшидан бошлаб то ўлимигача фирибгарлик билан шуғулланган. Аввалига у банк чекларини сохталаштирган ва ўзини келажакни олдиндан кўра олувчи одам қилиб кўрсатиб, ишонувчан одамларни алдаган. Аммо уни бошқа фирибгарлиги дунёга машҳур қилган. Кесси Чадвикнинг энг муваффақиятли фирибгарлиги бу —миллионер Эндрю Карнегининг қизи ролини устомонлик билан ўйнаганлигидир. У одамларни мультимиллионернинг ноқонуний қизи эканлигига ишонтириш саҳнасини мукаммал ўйнаган. Кейинчалик "отаси"нинг номига қарз ола бошлаган Кессининг фирибгарлиги шу қадар муваффақиятга эришганки, оқибатда у штатдаги энг бой аёлга айланган.

🔎 @unutilgan_tarix


#inform

"Ҳеч нарса ҳақида китоб"

Машҳур инглиз драматурги Бернард Шоудан кимсасиз оролда унга қайси 5 та китоб асқотиши мумкинлиги ҳақида сўрашганида у "бўм-бўш саҳифалардан иборат бўлган китоблар" дея жавоб қайтарган. 1974 йилда ушбу ғоя Америка Қўшма Штатларидаги китоб чоп этувчи нашриётлардан бири бўлган Harmony Books томонидан ҳақиқатга айлантирилган. Улар томонидан нашр этилган "Ҳеч нарса ҳақида китоб" 192 та бўш, ёзувсиз саҳифадан ташкил топган. Ажабланарлиси шундаки, ушбу китобга ҳам харидорлар топилган ва кейинчалик китоб бир неча марта қайта нашр этилган.

🔎 @unutilgan_tarix


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Усмонли турк императори Абдул Хамидхон II қурдирган Дамашқ-Мадина темир йўли. 1900-1908 йй.

Аслида, режа бўйича бу йўл Маккагача тортилиши керак эди. Аммо қурилиш ишлари, I Жаҳон уруши бошланиши ва Британия бошчилигидаги араблар уюштирган диверсиялар туфайли амалга ошмай қолган ва ҳозирда мана шундай ташландиқ кўринишга келиб қолган.

🔎 @unutilgan_tarix


ПИРАМИДАЛАР ҚАНДАЙ ҚУРИЛГАН?

Хеопс эҳромининг қурилиши ҳақидаги расмий маълумотларга қарасак, "қадимги мисрликлар" бир соатда ҳар бири 2,5 тоннадан бўлган 9 та блокни қазиб олишган, ишлов беришган, ташишган, кўтаришган ва жойлаштирганлар. Бу кунига 220 та блок дегани. Бунда одамларнинг 12 соат давомида жазирама қуёш остида ишлашини ҳисобга олсак иш нақадар қийин бўлганини тасаввур этишни ўзи мураккаб.

Япон муҳандислари 40 йил олдин асл пирамидадан 7 марта кичикроқ нусхасини қуришга уринишган. Улар буни бир ойда қуришни режалаштирган, аммо қурилиш бир йил давом этган. Қурилишда юк машинаси ва вертолётдан фойдаланишга мажбур бўлишган, чунки тарихда тасвирланган қурилиш усуллари ҳайратланарли тарзда самарасиз бўлиб чиқган.

🔎 @unutilgantarix


Маълум бўлишича, 1956 йилгача Францияда болалар
мактабда ярим литргача вино ичишлари мумкин эд
и

Ҳа, бу рост! Ҳар бир ўқувчига кунига ярим литргача вино ичишга расман рухсат бор эди. Алкогол тури минтақаларга қараб турлича бўлган. Қайсидир минтақада суюлтирилган шароб берилса, қайсинисидадир сидр ёки пиво ичишга рухсат берилган. Одатда ичимликларни дарслар орасидаги танаффусларда ва тушлик пайтларида ичилган. Хўш бунинг сабаби нимада?

Гап шундаки, ўша пайтларда яшаган одамларнинг фикрича, спиртли ичимликлар микробларни ўлдиради деган қараш мавжуд эди ва улар бунга қаттиқ ишонишар эди. Бундай ичимликлар айниқса ҳаво совуқ кунларда болаларни шамоллаш ва гриппдан ҳимоя қилган.

🔎 @unutilgantarix


Славолюб Ковач 12 ёшли Югославиялик партизан. У иккинчи жаҳон уруши даврида фашистларга қарши миллий озодлик ҳаракатларида иштирок этгани туфайли 1942 йилда асирга олинади. Фашистлар ундан партизанлик ҳаракатлари, уларни базалар қайердалиги ва командири
кимлиги ҳақида сўрашади аммо бу ёш йигитча уларга лом-мим демайди. Шундан сўнг фашистлар унинг пешонасига юлдузча расмини ўйиб чизишади сўнгра отиб ташлашади.

🔎 @unutilgantarix


1910 йилда хавфсиз устара (бритва) кашфиётчиси Кинг Кэмп Жиллетт АҚШ нинг собиқ президенти Теодор Рузвельтга катта маош эвазига унинг Аризона штатидаги корпорациясига рахбар бўлишига таклиф қилади. Бироқ Рузвельт тадбиркор ихтирочининг таклифини рад этиб унга:

-"Устарани ихтиро қилган, лекин унда ўзининг мўйловини олмаган одамга мен унчалик ишонмаяпман" деган экан.

🔎 @unutilgantarix


👉🏻 Ўз ҳаётини сақлаб қолиш таклифини уч маротаба рад этган полшалик ўқитувчи ва ёзувчи Януш Корчак

Биринчи маротаба Януш Корчак немислар Полшани босиб олишдан олдин, ўзи ишлайдиган "Меҳрибонлик уйи" ни тарк этиб, у ердаги етим болаларни тақдир ҳукмига ташлаб, бошқа давлатга қочиш таклифини рад этади.

Иккинчи марта у Варшавадаги геттодан ўз ватандошлари қолиб ёлғиз қочиш таклифидан бош тортади.

Учинчи марта, "Меҳрибонлик уйи" нинг барча болаларини фашистлар концлагерга обориш учун поезда солаётганда юз беради.

Фашистлардан бири ёзувчига яқинлашиб, ундан сўрайди:
- "Қирол Матеуш" асарини сиз ёзганмисиз? Мен бу китобни болалигимда ўқиганман. Яхши китоб. Сизни озод қилишим мумкин.
- Болаларничи?
- Болаларни эса олиб кетамиз. Аммо сиз вагонни ҳозироқ тарк этсангиз бўлади.
- Сизлар хато қиляпсизлар. Иложим йўқ. Ҳамма одамлар ҳам ёмон эмас-ку!

Бир неча кундан кейин Треблинка концлагерида ёзувчи ва етимхона болаларини газ камерасида заҳарлаб ўлдиришади.

Ўлим олдидан Корчак иккита кичик болани қўлидан ушлаганча, болаларга эртак айтиб берган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

🔎 @unutilgantarix


Ливерпул драма мактаби талаба қизлари ўғил болаларни уриш санъати бўйича сабоқ олишмоқда. 1939 йил.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

🔎 @unutilgantarix


Викториян давридан 20 аср ўрталаригача Лондонни ваҳимага солган уюшган жиноий гуруҳ “40 фил” деб аталган. Ва у фақат аёллардан ташкил топган.

Лондон, 1880 йиллар

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

🔎 @unutilgantarix


Кейт Уинслет: “Титаникни суратга олиш жараёни барчамиз учун жуда қийин ва машаққатли кечганди.

Бир куни Леога: "Бугун менинг туғилган куним", деганимда у менга: "Aзизим, менга барибир.”, деб жавоб берганди.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

🔎 @unutilgantarix


Forward from: 💰Pul ishlash💰BOT 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿
Assalomu aleykum, Do'stlar!🇺🇿

Bizning BOT orqali oson pul ishlab olishingiz mumkin, shartlari judayam oson❗️

💳【 100% KARTAGA TEZ TOʻLOV 】💳

Kuniga kamida 1OO.OOO so'mdan boshlab 1.OOO.OOO so'mgachon bemalol ishlashingiz mumkin!💰

Tezroq pul ishlashni boshlang👇
💰PUL ISLASH BOTI💰
💰PUL ISLASH BOTI💰
💰PUL ISLASH BOTI💰


Колумб Американи "кашф қилган"ида, бу қитъада аҳоли жуда зич жойлашган эди: бу ерда 90 миллион киши ёки дунё аҳолисининг 1/3 қисми яшаган. Аммо мустамлакачилар аҳолининг ярмини йўқ қилишган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

🔎 @unutilgantarix

20 last posts shown.