#нимадир_ва_яна_нималардир
Қизингизнинг илигини тўқ қилинг!
Полвон ўғлингиз юрт сўраб ҳар куни рингга тушмаслиги мумкин аммо қизингиз турмуш деб аталмиш жабҳада борини тўкади, тишидан тиш, суягидан суяк йўнадиган хонаси, жойи ҳали кўп уни!
Борган сари майдалашиб кетаётган миллат, сартарошхонада соч шишираётган гугуртчўп оёқли йигитлар, сигарет шимлар ичида қилпиллаб турган оёқлари билан чалмашиб юриб бораётган қизлар- ана шу илиги тўлмай катта бўлган қизларнинг зурриёди, ўтиш даврининг нимжон, рангпар, камқонлик қисматига битилган нозик ниҳоллари хосиласидир!
Туркия сафарига борганимда опаларим мени мақтаб-мақтаб бир ошхонага олиб боришди. "Бу ернинг овқатини емабсиз, бу дунёга келмабсиз!" дейишди.
Бу таърифдан кейин иштаҳа билан ўша номаълум овқатни кута бошладим. Дастурхонга нима келди? Калла поччани таъми келадиган аллақандай овқат! Бир лаган петрушка билан бирга!
Туркларнинг сервис ҳизматига, ҳар қандай нарсани чиройли кўрсата олишига, ўзининг миллий овқатларини кўкларга кўтаришига ва яна жуда кўп ҳислатларига тан бераман очиғи...
Бизда қовун қоқини томларга ёйиб, кир иркитлигича сотишади. Еганингдан кейин тилингга чақа чиқиши аниқ, турклар эса ҳаридорнинг кўзига нохуш кўрсатмайди ўша қовун қоқисини ҳам, ирганмай оласан, ҳатто ҳавасга оласан! Чунки ўша нарса соғлиқ учун фойдали, фойдасини билган одам тилла қоғозга ўраб сотади!
Калла гўшти деб бурун жийирамиз, лекин ўша калла гўштини ҳам чиройли қилиб дастурхонга тортган, уни чиройли кўринишда пуллай олган савдогарга, ошпазга тан бермоқ лозим!
Отам қишга кириб кетарда доим битта туёқ ағдарардилар, болаларимнинг илиги тўқ бўлсин дея. Халқда ҳар хил гап эшитганман, ким ундоқ ким бундоқ деган аммо энг кўп яхши кўриб, мия тешигидан қошиқ тиқиб маза қилиб еган нарсам бу қўйнинг мияси ☺️
"Мияси суюлиб қоларкан, еб бўлмас экан, жинни бўлиб қоларкан..."
Қўйнинг кўзини чайнаб-чайнаб еган, тилини пардасини шилиб, калла гўштини битта ўзи ҳеч кимга бермай қўлдан чиқарган, топ-тоза қилиб тозалаб еган қизман, алҳамдулиллаҳ!
Яқинда ўқиб қолдим, номи эсимда йўқ аммо жудаям камёб бир қандайдир витамин фақат калла гўшти таркибида бўлар экан!
Туркларнинг жуда кўп миллий таомлари калла поччадан қилинади. Буни биладиганлар кўп ичимизда!
Қизларимиз қўй ёғи деса энса қотиради. Онам айтардилар: йўқчилик пайти одамлар қўй подаси ҳайдаб ўтилган ерга ёмғир ёғса, қўйнинг туёғига тўлиб қолган кўлмак сувни иссиқлик бўлади деб ичишган экан!
Тасаввур қиляпсизми?! Жуда катта меросни йўқотдик. Биз ўтмиш билағонларининг синовдан ўтган тажрибасини эскилик сарқити деб штрихлаб ташлаган миллатмиз!
Турк бозорларида чиройли мозаикали хумдонда бир жигарранг ширинликни кўриб қолдим. Татиб кўрсам узум шинниси! Чиройли кўринишда ҳавасни келтирадиган даражада ишлов бериб сотишяпти. Татиб кўраман десангиз холвачининг тешачасига ўхшайдиган жимит чўмиччада сизга шинни узатишади. Таърифини сўрасангиз мақтаб беради: қонинг кам сени, ичишинг керак деб бироз табибликни ҳам қотиришади.
Опамнинг қайноталари бор эди. Тўқсонга чиққанларида ҳам узум шиннисини чой ичгандек ичардилар, бўйи дарроз, қадди букилмаган, етмишида беш-олти марта уйланиб, саксонида кампир топ деб яна куйдириб юрган отахон эди оқсоқол!
Камчиқ довонига чиқиб камида машина ғилдираклари остига бир-икки тушиб чиққан баклашкада узум шинниси сотиб олдим. Нарҳи 10000 сўм. Шакарчой қилмоқчи бўлсангиз бир ош қошиғи етади. Фойдаси шакардан яхши!
Сотиб олмаймиз, менсимасдан ўтиб кетамиз! Сотувчи ҳам менсимайди, хорлаб-чакса пулга ҳам кирмайдиган нарсага ўхшатиб сотади. Бизда савдо илми ноль!
Бозорда холвайтар сотаётган хотинни кўрсак, ие, жинними деймиз! Чунки қоида яратиб олганмиз, холвайтар фақат уйда қилинади, қўшниларга тарқатилади.
Мен турк ошхоналарида холвайтарга ўхшаш ширинликни кўрдим. Димлаб пиширилган беҳини ҳам. Меҳмон келиб қолганда шошиб қилинган гўшт димламани ҳам улар қанақадир чиройли номлар билан атаб сотишади.
Давоми пастда
©️Азизахон Исмоилова
@Ummuzaynabummuijodi