Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 84-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан Чиноз деҳқон бозорида "ОИТСга қарши курашиш куни" акцияси ташкил этилди. Акция доирасида бозор ишчилари ва кўнгилли фуқаролар ҳамда бозор ҳудудидаги бир кунлик иш билан таъминлаш жойида ОИВга тезкор тестдан ўтказилди. Унда фуқароларга ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунчалар берилиб, мавзуга оид кўргазмали материаллар ҳам тарқатилди.