Turna.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


• Turna.uz расмий Telegram канали
• Тезкор хабарлар
• Реклама учун @yattnouz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 “Россия Украинага бостириб кирдими?”, дея сенатор Марк Келли АҚШ мудофаа вазири ўринбосари номзодига мурожаат қилди.

Стивен Файнберг эса мазкур саволга жавоб беришда иккиланди.

@turnauz


Трамп Россия ва Хитойнинг ички сиёсатига таъсир қилишга уринмайди — Foreign Affairs

"Бу эса муҳитни "камроқ таранглаштириши" ва Вашингтон-Москва-Пекин учбурчагида дипломатия учун имкониятлар очиши мумкин", деб ёзади Давлат  департаментининг собиқ ходими Майкл Киммейдж нашр учун ёзган мақоласида.

"Байден ва ундан олдинги президентлар Барак Обама ҳамда Жорж Буш даврида Россия ва Хитой Вашингтоннинг тизимли босимига дуч келган.Трамп ҳокимиятга қайтгач, бу босим йўқолди. Россия ва Хитой ҳукуматларининг шакли Трампни ташвишга солмайди, чунки у режимларни алмаштириш сиёсатини қатъий рад этади.

Пекин-Москва-Вашингтон учбурчагида ўзаро кичик ёрдамлар кўпайиши, келишувлар учун очиқлик ортиши ва уруш ҳамда низолар ҳудудларида ишончни мустаҳкамлаш чоралари кўпроқ муҳокама қилиниши мумкин", — деб ёзади Киммейдж.

Унинг фикрига кўра, агар Трамп маъмурияти "мослашувчан дипломатия"ни амалга оширишга муваффақ бўлса, бу катта ижобий натижалар олиб келиши мумкин.

👉 @turnauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Трамп: Сиёсатчи❌ Иқтисодчи✅

"Олтин карта" ҳақида: Трамп Америка фуқаролигини 5 миллион долларга сотмоқчи ва АҚШ давлат қарзини тўламоқчи: у EB-5 иммиграция инвесторлари дастурини янги “Олтин карта” билан алмаштирмоқчи.

Трампнинг қўшимча қилишича, россиялик олигархлар олтин карталарга даъво қилишлари мумкин. "Эҳтимол, биз бу карталарнинг бир миллионини ёки ундан кўпини сотамиз. Бундай ҳолда, биз 5 триллион доллар ишлаб оламиз ва агар биз ушбу карталарнинг 10 миллионини сотсак, биз 50 триллион долларга эришамиз ва АҚШнинг 35 триллион долларлик давлат қарзи бор, бу яхши бўларди."

@turnauz


💵 Глобал қарз $318 трлн.га етди

Бу ҳақда Халқаро молия институти (IIF) ҳисоботида айтилган.

2024 йилда халқаро қарз $7 трлн.га кўпайган.

Ўтган йили ривожланган мамлакатларнинг умумий қарзи $214,3 трлнни ташкил этган, ривожланаётган давлатлар қарзи $103,7 трлн.га тенг бўлган.

👉 @turnauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇭🇳 Гондурас президентини олиб кетаётган вертолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди

Президент Сиомара Кастро бўлган вертолёт мамлакат шимолидаги об-ҳаво шароити туфайли шундай йўл тутди жабрланганлар йўқ дейилган хабарда.

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 АҚШ қатъий талаблардан воз кечганидан кейин Украина у билан минераллар бўйича келишувга эришдиFinancial Times

Бироқ келишувда Киев шартномага розилик бериш эвазига талаб қилган АҚШ хавфсизлик кафолатлари ҳақида гап кетмаган. АҚШ Украина ресурсларидан олиниши мумкин бўлган 500 млрд долларлик даромаддан воз кечгани айтилмоқда.

Зеленский яқин ҳафталарда Трамп билан ҳужжат имзолаш маросими учун Оқ уйга ташриф буюриши кутилмоқда.

👉 @turnauz


Трамп Россия нодир металларидан фойдаланиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Вашингтон «Россиянинг нодир металларидан фойдаланиш бўйича келишувга эришмоқчи», — дея Reuters агентлиги АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 АҚШ қатъий талаблардан воз кечганидан кейин Украина у билан минераллар бўйича келишувга эришдиFinancial Times

Бироқ келишувда Киев шартномага розилик бериш эвазига талаб қилган АҚШ хавфсизлик кафолатлари ҳақида гап кетмаган. АҚШ Украина ресурсларидан олиниши мумкин бўлган 500 млрд долларлик даромаддан воз кечгани айтилмоқда.

Зеленский яқин ҳафталарда Трамп билан ҳужжат имзолаш маросими учун Оқ уйга ташриф буюриши кутилмоқда.

@turnauz


Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга 2023 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Мухтор Ҳайитмуродов ўрнини Ғолиб Муродов эгаллади. У бунгача «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида эди.

👉 @turnauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇱🇻Латвия компанияси Ўзбекистонликлар учун бўш иш ўринларини таклиф этмоқда. Ойлик маош 2000 еврогача.

Номзодларга қандай талаблар бор?

▪️18-55 ёш оралиғида;
▪️рус тилини мулоқот даражасида билиш;
▪️Ўзбекистондан чиқишга таъқиқи бўлмаслиги;
▪️камида 1 йиллик иш тажрибага эга бўлиши;
▪️судланмаган.

👉 @turnauz


🇺🇦🇪🇺🇷🇺 Агар Европа бор-йўғи 30 минг тинчликпарвар аскарини тақдим этса, улар Россиянинг янги ҳужуми содир бўлган тақдирда биринчи бўлиб қочиб кетишади, – Депутат Костенко

👉 @turnauz


🇺🇸🇺🇦 Илон Маск яна Украинада сайлов ўтказишга чақирди

Трамп жамоаси аъзоси Украина Олий Радаси томонидан Зеленскийни қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилинишини шарҳлар экан, Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: "Сайловларни ўтказинг", деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Олий Рада иккинчи уринишда Володимир Зеленскийнинг президентлик ваколатлари Украинада ҳарбий ҳолат тугагунига қадар давом этишини тасдиқлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган эди.

👉 @turnauz


🇬🇧 Британия 2027 йилгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2,5 фоизигача оширади

Мудофаа харажатларининг оширилишини мамлакат вазири Кир Стармер эълон қилди. У узоқ муддатли истиқболда Буюк Британия ҳарбий харажатларни ЯИМнинг 3 фоизигача оширишга интилишини таъкидлади, ҳозирда бу кўрсаткич 2,3% га тенг.

Шу билан бирга, Лондоннинг ривожланаётган давлатларга ажратиладиган ёрдами эса ЯИМнинг 0,5% дан 0,3% гача қисқартирилади.

Reuters маълумотларига кўра, Британия охирги марта 1993-94 йилларда мудофаа учун ЯИМнинг 3 фоизини сарфлаган.

Кир Стармер пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши кутилмоқда, у НАТО иттифоқчиларини мудофаа учун ЯИМнинг 5% ни сарфлашга чақириб келмоқда.

👉 @turnauz


Қозоғистонда илк АЭС учун майдон тасдиқланди

«Атом электр станцияси» АЭС қурилиши ҳудуди — Олмаота вилоятининг Жамбил тумани бўйича қарор қабул қилинди», — дейилади Қозоғистон ҳукуматининг қарорида.

Ушбу ҳудуд Қирғизистон билан чегарадош. Тошкентдан тақрибан 550 км узоқликда жойлашган.

@turnauz


🇸🇰🇺🇦 Словакия АҚШдан ўрнак олиб, Украинадан унга сарфланган маблағларни қайтаришни талаб қилиши мумкин

Бу ҳақда Словакия парламенти вице-спикери Андрей Данко маълум қилди. Унга кўра, Братислава Киевга ёрдам бериш учун 3,5 миллиард евро юборган.

@turnauz


🇺🇸 Америка ҳарбийларининг Европа бўйлаб жойлашуви:

🇧🇪 Белгия
🇧🇦 Босния ва Герцеговина
🇧🇬 Болгария
🇪🇪 Эстония
🇩🇪 Германия
🇬🇷 Греция
🇮🇸 Исландия
🇮🇹 Италия
🇽🇰 Косово (Сербиянинг бир қисми)
🇳🇱 Нидерландия
🇳🇴 Норвегия
🇵🇱 Полша
🇵🇹 Португалия
🇷🇴 Руминия
🇪🇸 Испания
🇹🇷 Туркия
🇬🇧 Буюк Британия

@turnauz


🇮🇷🇺🇸 Эрон Исроил ва АҚШ ҳужумидан қўрқиб, ядровий иншоотлари атрофидаги мудофаасини юқори шай ҳолатга келтирди.

👉 @turnauz


🇹🇲 Туркманистонда 8 март муносабати билан барча аёлларга пул берилади

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатдаги аёлларга 60 манат (220 минг 549 сўм) пул беришни буюрди. Бу ҳақда “Turkmenistan Today” хабар берди.

Хабарга кўра, пуллар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг аёл ходимлари, нафақахўрлар, талабалар, ўқувчи қизлар ва ҳатто боғча ўқувчиларига ҳам берилади. Ушбу пул миқдори 1 мартдан 6 мартгача тақсимланиши кўзда тутилган.

@turnauz


🇵🇱🇺🇦 Opinia24 сўрови натижасига кўра: Полшаликларнинг қарийб 60% Украинани Россия билан тезроқ тинчлик шартномаси тузишга чақирмоқда.

👉 @turnauz


🇺🇿 Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади

- 2025-йил 1-мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

- 2025-йил 1июндан ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календар ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

@turnauz

20 last posts shown.