Тўрақўрғон туман ҳокимлиги |расмий канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг расмий канали
Сайт:
http://turakurgan.uz
Telegram:
t.me//turakurganaxborotxizmati
Facebook: https://www.facebook.com/turaqorgonaxborotxizmati/
Instagram
Мурожаат учун: @Axborotxizmatigamurojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


↗️ Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3,0 млрд долларни ташкил этди

Бунда тармоқ лойиҳали ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд долларни (ўсиш 107%) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд долларни ташкил қилди (ўсиш 187%).

Шундан, қиймати 23 млрд долларлик 513 та янгидан бошланган
лойиҳада молиялаштириш очилган ва улар доирасида 1,1 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, 26 та туман ва шаҳарларда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 20 млн доллардан юқори бўлди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Миллий либосларимиз миллий қадриятларнинг узвий бўлагидир.

Тўрақўрғон туманидаги 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида шу мавзудаги тадбирлар давом этмоқда.


Мактабларда мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди

Тўрақўрғон тумани прокуратураси ташаббуси билан тумандаги барча умумий ўрта таълим муассасаларида “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбирларда ўқувчилар, педагоглар ва ходимларга мактаб ҳудудига киришда мобил телефонлар овозини тўлиқ ўчириш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, мазкур тартиб-таомиллар ўқув жараёнига халал бермаслик ва таълим самарадорлигини оширишга қаратилгани таъкидланди.

Тарғибот ишлари давомида қарорнинг аҳамияти ва унинг ижросини таъминлаш бўйича мактаб жамоасига зарур тавсиялар берилди


🔰 Жиноятчилик муҳокамаси бўлиб ўтди

▫️ Тўрақўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи М.Исомиддинов хамда туман хокими ўринбосари И.Парпиев томонидан "Ўзбекистон" маҳалласи ҳудудида содир этилган фирибгарлик жинояти муҳокама этилди.

Муҳокама йиғилишига таълим ташкилотлари раҳбарлари ва маҳалла фаоллари таклиф этилиб, воқеа тафсилоти эшитилди, унинг келиб чиқиш сабаблари, бунга шароит яратиш омиллари очиқланди.

Иштирокчилар келгусида маҳаллада қайта жиноят содир этилишини олдини олиш кераклиги тўғрисида муносабатларини билдирдилар.

Муҳокама якунида бу каби ҳолатларнинг салбий оқибатларидан хулоса чиқариш кераклиги тўғрисида кўчабошилар ва фаоллар орқали тарғибот қилиниши тушунтирилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
-  Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
-  «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
-  Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
-  Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, ФЕСТИВАЛЬ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА:
-  Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
-  Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
-  Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
-  Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари ўтказилади.

ҒОЛИБЛАРНИ ҚИММАТБАҲО СОВРИНЛАР КУТМОҚДА!

Шиддатни ҳис қилишга тайёрмисиз?

22 февраль куни Афсоналар водийсида кўришгунча!

Автоҳаваскорлар @namavtofest_bot орқали рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этишлари мумкин!

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ

🔰 Бугун қайси маҳаллаларга чиқинди ташиш машиналари боради?

☑️ жадвалга асосан: 8.02.2025

🔹 Хўжанд
🔹 Шарқ
🔹 Гулқишлоқ
🔹 Ҳамид Олимжон
🔹 Бахт
🔹 Оқтош
🔹 Боғишамол
🔹 Кужрон
🔹 Поросмон
🔹 Зарбдор
🔹 Бураматут
 
Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларига "Мусаффо иқлим" МЧЖнинг махсус машиналари бориб, аҳолининг маиший чиқиндиларини ташиб кетади.


#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ


🔥Бугун (08.02.2025) қайси маҳаллаларга махсус машиналарда  суюлтирилган газ баллон етказиб берилади?

✅Зарбдор
✅Кумидон
✅Мозоркўҳна
✅Ермасжид


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Брифинг

Мавзу: “Навоийхонлик” ва “Бобурхонлик” тадбирларининг мазмун-моҳияти ҳақида

Мусохон Аппақов - Республика "Маънавият ва маърифат" марказининг Наманган вилояти бўлими раҳбари.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


Namangan viloyati bo'yicha e-auksion.uz platformasi orqali 1503 dona "Oʻzagrokimyohimoya" AJning mol-mulklarini sotib oling.

👇👇👇👇👇👇👇
FOYDALI MA`LUMOT: mazkur mulklarni sotib olgan haridorga koʻchmas mulk obektlariga 3 yil muddatli toʻlovlar asosida boʻlib
-boʻlib toʻlash imkoniyati beriladi

🔷 Mingbuloq tumanidan 174 ta (koʼrish)
🔷 Kosonsoy tumanidan 132 ta (ko'rish)
🔷 Namangan tumanidan 52 ta (koʼrish)
🔷 Norin tumandan 93 ta (koʼrish)
🔷 Pop tumandan 63 ta (koʼrish)
🔷 To'raqo'rg'on tumanidan 184 ta (ko'rish)
🔷 Uychi tumanidan 151 ta (ko'rish)
🔷 Uchqo'rg'on tumanidan 191 ta (ko'rish)
🔷 Chortoq tumanidan 76 ta (ko'rish)
🔷 Chust tumanidan 110 ta (ko'rish)
🔷 Yangiqo'rg'on tumanidan 98 ta (ko'rish)
🔷 Yangi Namangan tumanidan 179 ta (ko'rish)


📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-36-12, 99-207-26-12
(soat 09:00 dan 18:00 gacha )

⬇️ Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇
🔝
Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |🏘namdavaktiv.uzё


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тўрақўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан икки фуқаронинг мурожаати амалий ечимга эга бўлди.


#Истеъмолчилар_диққатига!

Тўрақўрғон туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

Жорий йилнинг 8 феврал куни соат 09:00 дан соат 18:00 гача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш йиллик режасига асосан ва уларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида:

-110/10 кВли "Бахт" подстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Юлдуз" электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бунинг натижасида Бахт, Тошкент, Чусткўприк, Кумидон, Шоҳидон, Кичик Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тел: (69)-442-11-13


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Темир йўл бўйлари ҳам ободонлаштирилади

Тўрақўрғондан Наманган шаҳрига, Чуст ва Мингбулоқ туманларига олиб борувчи автомагистрал йўл бўйларида амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ишларидан сўнг туман кўркига қанчалик кўрк қўшилгани ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмаяпти. Чиндан саришталикда ҳикмат кўп. У соғлиқ, барака, кайфият омилидир.

Шундай хайрли ишлар энди темир йўл бўйларида давом этади. Маълумки, туман ҳудудидан 18 километр узунликда “пўлат из”лар ўтган ва унинг яқинида 18 та маҳалла, 9 та фермер хўжаликлари жойлашган.

Туман ҳокими Шерали Қосимов ана шу маҳалла раислари ва фермерлар билан учрашиб, амалга ошириладиган ишлар режалаштирилди. Бу ерларда ҳам дарахтларга шакл берилади, оқланади, ариқлар тозаланади. Бўш турган дала четларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилади.

Мақсад, туманни ҳар томонлама намунали ва обод манзилга айлантириш!

13 last posts shown.