Homidjon Ishmatbekov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


14 ёшимда ейиш учун бир бурда нон ўғирлаган эдим, тутиб олиб қамаб қўйишди. Шундан кейин олти ой давомида қамоқда менга текинга нон беришди. Ана инсоний адолат!

Виктор Гюго - Бечоралар

https://t.me/tuhur


"Биз, бандалар учун Аллоҳ таоло бизга Исро кечаси Ҳабиби Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) орқали кунда 17 ракъатлик беш вақт намозни фарз қилиб бергани - бу Парвардигорнинг бизга бўлган меҳрибонлигидир. Инсон бир кунда тахминан 7 соат ухлайди, қолган 17 соат эса уйғоқликда ўтади. Демак, ҳар бир ракъат инсоннинг ҳар бир соати учун каффоратдир. Шунингдек, Исро сураси Қуръондаги 17-сура эканини ҳам қайд этиш ўринлидир... Сен поксан, эй Парвардигоримиз! Ва шукр Сенга бўлсин!"

Шайх Аллома Иброҳим Халил Бухорий ҳазратларининг Исро ва Меърож кечаси муносабати билан Маъдан Исломий Маданият Университетида ўтказилган мажлисда қилган маърузаларидан.
(Ҳиндистон, 1446 ҳижрий йил, ражаб ойининг 27-чи чоршанбага ўтар кечаси).

https://t.me/tuhur


— Бундай саёз диний фикр эгаларининг энг ажабланарли томони — улар ҳукумат дастурларини, маслаҳатлашув услубларини, молиявий муносабатлар, ижтимоий адолат, ёшлар муаммолари, оила муаммолари ва ахлоқий тарбия ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Улар маданий ҳаёт ва моддий тараққиёт Ислом олиб келган олий ғоялар ва улуғ мақсадларга хизмат қилишини ҳам ҳечам идрок қилмайдилар”.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунимизда юртдошларимиз ичида ҳали ҳам билиб-билмай сохта салафийларнинг асоссиз даъволарининг таъсирида юрган кишилар, уларга тақлид қилаётганларнинг мавжуд экани ушбу тоифанинг асл моҳиятини очиб бериш, уни халқимизга тўғри тушунтириб бериш долзарб эканини билдирмоқда. Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади.

https://t.me/tuhur


Салафи солиҳлар ва сохта салафийликнинг фарқлари

“Салафийлик” тушунчаси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган. “Салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар” деган маъноларни билдиради. Ҳадисларга кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” ҳисобланади. Шунга кўра, Ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табаа тобеинларни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчаларини ишлатиш тўғри бўлмайди. Аксинча, уларга “халаф” яъни, кейинги келганлар дейиш тўғри бўлади.
Қайд этиш жоизки, тарихда яшаб ўтган ислом уламоларининг асарларида “салаф” сўзи кўп учрайди. Аммо, бундан мурод ҳозирги давримизда алоҳида ажралиб чиққан, ўзларини “салафий” деб атаётган тоифалар назарда тутилган эмас.
Сўнгги вақтларда “салафи солиҳларга эргашиш” иддаоси остида ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз”, деб ҳисоблайдиган ўта мутаассиб, тўғри йўлдан адашган сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Йигирманчи асрнинг йирик уламоларидан Шайх Муҳаммад Ғаззолий ўзининг “Мусулмонларнинг ягона маърифий дастури” номли мақоласида “Салафийлик”нинг ҳақиқати ҳақида бундай ёзади:
“Салафийлик бу араб ярим оролининг маълум бир жойида яшайдиган, муайян бир ижтимоий тарзда ҳаёт кечирадиган одамлар гуруҳи эмас. Биз бу тарзда тушунишни рад этамиз ва унга мансуб бўлишни инкор этамиз.
Салафлик — ақлий ва ҳиссий туйғу бўлиб, саодат асри билан боғланади, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарнинг суннатига содиқликни чуқурлаштиради ҳамда Аллоҳнинг каломини юксалтириш учун моддий ва маънавий саъй-ҳаракатларни амалга оширади. У ирқ ёки рангга эътибор бермайди. Исломни тушуниши ва унга амал қилиши эса унинг умумийлиги, абадийлиги, фитратга мувофиқлиги ва ақлга таянганлиги даражасида бўлиши лозим.
— Мен айрим одамларни кўрдим, улар салафийликни Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳи деб тушунадилар, бу хато. Аҳмаднинг фиқҳи Ислом маданиятидаги кўплаб фиқҳий йўналишлардан бири бўлиб, у турли диёр имомлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
— Баъзи одамлар салафийликни фақат ҳадисга асосланган мактаб деб тушунадилар. Бу ҳам хато. Чунки ақлий мактаб (раъй мактаби) ҳам ҳадис мактаби сингари Исломдан олиб, унга таянади. Улардан баъзилари ўзларини “аҳли ҳадис” деб атайдилар ва ривоятларни нотўғри тушунишлари сабабли ҳаромда фитна чиқарадилар. Ҳадис бирор бир гуруҳнинг хусусий мулки эмас, у барча мазҳаблар учун асосий манба ҳисобланади.
— Айрим одамлар илмий кашфиётларни ёқтирмайди ва улардан Ислом даъвати ҳамда таълимотини ҳимоя қилишда фойдаланишни билмайдилар. Масалан, улар телевидениеда суҳбат қилишни рад этадилар. Чунки, экранда суратнинг кўринишини ҳаром дейдилар. Улар астрономия, география каби фанларни масхара қиладилар ва инкор қиладилар. Бу тоифа аслида салаф ҳам эмас, халаф ҳам эмас. Уларнинг қалблари ва ақллари қайта ишланишга муҳтож.
— Баъзи одамлар қийин ва қаттиқ фатволар беришни ўзларига вазифа қилиб олганлар. Улар одамларга фақатгина оғир ва машаққатли ҳукмлар чиқаради, ҳаётларини қийинлаштиради ва уларнинг дунёдаги ривожланишларини ортга суриб, уларни қоронғу ғорларга ҳибс этади. Бу тоифа ҳам на салаф ва на халаф. Улар дин илмларига нисбатан номақбул кишилардир, уларнинг аксарияти виждон ва фикрда нуқсонлидир.
Мен айтаман: “Бу салафийлик эмас! Бу даъват соҳибининг гапи эмас, бу йўлтўсарларнинг фикридир. Бундай одамларга бирор бир жойда шогирдларга Исломдан дарс беришларига ёки халқаро анжуманлар ва катта жоме масжидларида ваъз айтишларига ишонч билдириш мумкин эмас”.
— Шундай кишиларни кўрдикки, ўзлари ҳадис билан шуғулланадилар, фиқҳдан маълумотлари оз бўлишига қарамай ўзларидан фақиҳ ясаб олганлар. Кейин эса, сиёсатчига айланиб жамиятни ва давлатни ўзлари айтган, ўзлари билган тушунчалари асосида ўзгартиришни даъво қиладилар.


Ривоят қилинишича, бир қишлоқ аҳолисининг ичимлик суви учун ягона қудуғи бўлган экан. Бир куни пақирни қудуққа туширсалар, арқоннинг ўзи пақирсиз чиқибди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланибди ва аҳолини безовта қила бошлабди. Сабабини аниқлаш имкони бўлмаганидан, улар қудуқни жин ва шайтонлар эгаллаб олган, деб ўйлашибди.
Шунда қишлоқ аҳолиси ораларидан бир кишини қудуққа тушириб, нима воқеа бўлаётганини ўрганиб чиқишга келишишибди. Бироқ, қудуққа тушишга ҳеч кимнинг юраги бетламабди. Шунда ораларидан бир киши ўз ихтиёри билан қутудуққа тушишга розилик берибди, фақат бир шарт қўйибди: қудуққа тушганида, акаси ҳам улар билан бирга арқонни ушлаб туриши кераклигини айтибди. Қишлоқ аҳолиси унинг бу шартидан ҳайрон бўлишибди, чунки улар кўпчилик ва кучли одамлар бўлиб, бу ишни амалга оширишга қурбилари етади, акасининг ёрдамига зарурат йўқ, дейишибди. Аммо у ўз шартидан қайтмабди.
Шартни қабул қилган аҳоли акасига хабар юбориб, уни чақиришибди. Шундан сўнг, у одам қудуққа тушиб, ҳодисанинг сабабини ўрганибди. Қудуқ ичида пақирни ечиб юбораётган битта маймунни кўрибди. У маймунни бошига ўтқазиб, юқорига чиқаришларини сўрабди. Қудуқ оғзига яқинлашганида, аҳоли маймунни кўриб, уни шайтон деб ўйлабди ва қўрқиб арқанни ташлаб, қочиб кетишибди. Фақат унинг акаси арқанни қўйиб юбормай, укасига раҳм қилганидан тутиб турибди. Шундай қилиб, укаси қудуқдан эсон-омон чиқибди.

Хулоса,
Аллоҳ таоло айтади:
"Сенинг билакдошингни ака-укаларингдан қиламиз" (Қасас сураси, 35-оят).
Аллоҳ таоло бежизга билакдош қилиш учун яқин қариндошлар ичидан айнан ака-укаларни танламади. Шундай экан, ака-укалар билан муносабатларни бузмай, уларни қадрланг.
Яна бир оятда:
"Унинг опасига айтди: уни кузатиб тургин" (Қасас сураси, 11-оят).
Ҳеч ким опангиз ёки синглингиз каби сиз ҳақингизда қайғуриб, аҳволингизга қизиқмайди. Улар билан муносабатларингизни яхшилаб, ҳурматларини сақланг.
Ака-укалар ва опа-сингилларингизни қадрланг. Ота-онангиздан кейин сиз учун энг яқин инсонлар шулардир. Атрофингизда биродарларингиз кўплиги билан мағрурланманг. Қийинчилик чоғида ёнингизга энг аввал улар ёрдамга келади.

https://t.me/tuhur


1. Қийналиб турган вақтингда гапирма, чунки ўзинг хоҳламаган сирларни очиб қўйишинг мумкин.
2. Ғазабланган пайтингда гапирма, чунки айтган гапларинг ўз хоҳишингга зид бўлиши мумкин.
3. Хафалик чоғингда гапирма, чунки одамлар сенга ачиниб қарашлари мумкин.
4. Хурсанд бўлган пайтингда гапирма, чунки ёлғон ваъдалар бериб қўйиб, келажакда бажаролмай бошқаларнинг кўнглини оғритиб қўйишинг мумкин.
5. Фақатгина ўзингга нима гапириш ва нима гапирмаслик кераклигини назорат қилган пайтингдагина гапир.
6. Ғазаб пайтида гапирма, акс ҳолда бутун умр пушаймон бўлиб юрадиган гапларни айтиб қўйишинг мумкин.
7. Агар ушбу қоидаларга амал қила олмасанг, ўзингни гапирмасликка ва сукут қилишга одатлантир.

- Мулойим сўзлар қаттиқ сўзларни енгади.
- Йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ одамни синама.
- Мағлуб одам табассум қилса, ғолиб ғалаба завқини йўқотади.

- Ҳақиқий ҳуррият жаҳолат тугаган жойдан бошланади. Жоҳилга ҳуррият бериш, жиннига тиғ бериш билан баробар.

Виктор Гюго

https://t.me/tuhur


38. “Тағофул – ички тинчлик ва ўз бахтимизга сармоядир.”
39. “Тағофул – ички мувозанатни асраш учун талаб қилинадиган санъатдир.”
40. “Тағофул – босим остидаги ақлни хотиржам ва марказлашган ҳолатда сақлашни ўрганишдир.”
41. “Тағофул – қийинчиликларга қарамай тинч ва ақлан соғлом бўлиб қолишнинг ягона усулидир.”
42. “Тағофул – муҳим бўлган нарсаларга эътибор қаратиш ва аҳамиятсиз нарсаларни четга суришдир.”
43. “Тағофул – бошқалар сизга ҳужум қилганда, энг нафис жавобдир.”
44. “Тағофул – салбий одамлар билан иш тутишда, уларнинг сизга таъсир қилишидан сақланиш йўлидир.”
45. “Тағофул – ақл кучи бўлиб, сизга қийин вазиятлардан чиқиб кетишга имкон беради.”
46. “Тағофул – ички тинчлик ва шахсий ривожланишга сабабдир.”
47. “Тағофул – сўзларимиз ва ҳаракатларимизга донишмандлик ва тинчлик сармоясини киритишдир.”
48. “Тағофул – муаммолар қаршисида руҳий хотиржамликни сақлаш санъатидир.”
49. “Тағофул – қийин пайтларда хотиржамликни сақлаш учун энг яхши қуролдир.”
50. “Тағофул – қаттиқ босим ҳолатларида энг ақлли жавобдир.”

“Мафатийҳ ат-тағофул” китобидан.

https://t.me/tuhur


Тағофул - (айрим нарсалардан кўз юмиш) бугунги кунда ҳаётнинг зарурати, хотиржамлик манбаи бўлиб, уни ўрганиш ва ўзлаштириш инсонга бой маънавий фойдалар беради.
Тағофул ақлли одамга нафосат берганидек, жангарининг зирҳи каби шахсий ҳис-туйғуларингизни тасодифий ҳолатлардан ёки беҳаё лаҳзалардан ҳимоя қилади.
Тағофул – бу инсон ва жамият ҳаётида ақлли муносабатларни шакллантириш санъатидир. У инсонлар ўртасидаги муносабатларда асосий тиргак ҳисобланади.
Тағофул – инсоннинг салбийликларга ёки жавоб қайтариш керак бўлган вазиятларда юмшоқ ва мўътадил инсон бўлиб қолиши қобилиятидир.
Тағофул бу – ҳакимликка ва ҳиссий етукликка асосланган усул. У ички хотиржамликни мустаҳкамлаб, ижобий муносабатларни сақлашга ёрдам беради.
Тағофул ҳақида гапирганда, биз ҳиссий реакцияларни бошқариш ва салбий ҳолатларни четга суриш қобилиятини назарда тутамиз.
Тағофул бу – қийинчиликлар ва муаммоларни тинч ва ижобий усулда ҳал қилиш стратегияси. У шахсий ва ижтимоий муносабатларни бузиши мумкин бўлган бемаъни тортишувлардан сақланишда самарали восита ҳисобланади.
Тағофулнинг асосий жиҳатларидан бири шахсий таҳқир ва ҳаддидан ошиб кетишларга жавоб бермасликдир.
Тағофул – қийин вазиятларда тезкор ёки ғазабли реакция ўрнига, ақлли ва назорат қилинган тарзда ҳаракат қилиш қобилиятидир.
Тағофул инсонга руҳий хотиржамлик ва англанган фикрлашни сақлаб қолишга ёрдам беради, бу эса тўғри қарорлар қабул қилиш ва қийин вазиятларда юмшоқ муносабат билдириш имконини беради.

Тағофул ҳақида 50 та энг муҳим иқтибос:
1. “Тағофул – нодонларга қарши доноларнинг қуроли.”
2. “Тағофул – руҳга орқага қайтмасдан олға боришни ўргатишдир.”
3. “Тағофул – ҳаётдаги бахт калити.”
4. “Тағофул – асабларингизни йўқотмасдан мунозарадан қочиш санъати.”
5. “Тағофул – ортиқча босимлардан қочишни биладиган ақл қуввати.”
6. “Тағофул – ички хотиржамликнинг сири.”
7. “Жавобингиз фақат сукут бўлганда, тағофул энг кучли қурол бўлади.”
8. “Тағофул – бошқаларни ўз ишларини қилишга қўйиб, сиз эса ўзингизга зарур бўлган ишларни қиласиз.”
9. “Тағофул – вақт ва қувватни ҳақиқий қимматли нарсаларга сарфлаш.”
10. “Тағофул – шовқинли дунёда оромни сақлашнинг усули.”
11. “Тағофул – жаҳолат ва миллатчиликка қарши энг кучли қуролдир.”
12. “Тағофул – муаммолар қаршисида ижобий фикрлаш усулидир.”
13. “Тағофул – ҳаётда мувозанат ва бахтга эришишнинг энг яхши усулидир.”
14. “Тағофул – оғриқ ва салбий тажрибаларни енгиб ўтишдаги энг кучли қуролдир.”
15. “Тағофул – нафсни ўз реакцияларини бошқаришга ўргатишдир.”
16. “Тағофул – салбий шароитларни ижобий томонга ўзгартириш сиридир.”
17. “Тағофул – тажовузкорлик ва зўравонликка қарши доноларнинг усулидир.”
18. “Тағофул – ишлар ўз маромида давом этишига эришиш усули.”
19. “Тағофул – иш ва шахсий ҳаётда муваффақиятга эришиш стратегиясидир.”
20. “Тағофул – муаммолар қаршисида хотиржам ва матонатли бўлиб қолишга имкон берадиган кучдир.”
21. “Тағофул – яхши нарсаларга диққатни қаратиш ва ёмон нарсаларни четга суришдир.”
22. “Тағофул – ҳаддан ошишга энг яхши жавобдир.”
23. “Тағофул – ақлий тинчлигингизга таъсир қиладиган нарсаларга тоқат қилмасликдир.”
24. “Тағофул – таслим бўлиш ва қабул қилишдан келиб чиқадиган руҳий кучдир.”
25. “Тағофул – энг қийин шароитларда ҳам мулойимлик ва одоб кўрсатишдир.”
26. “Тағофул – можаролардан қочишга ёрдам берадиган ҳаёт тарзидир.”
27. “Тағофул – шахсий муносабатларда бахт калитидир.”
28. “Тағофул – бизга ўз-ўзимизни бошқариш имконини берувчи ички кучдир.”
29. “Тағофул – баъзи ҳолатларда жасоратнинг энг олий кўринишидир.”
30. “Тағофул – ҳиссий низолардан қочиш учун энг яхши стратегиядир.”
31. “Тағофул – шахсий муносабатларда хавотир ва депрессияни даволашдир.”
32. “Тағофул – хатолар ва муаммоларни енгиб ўтишнинг энг юмшоқ усулидир.”
33. “Тағофул – ўтмиш бизга таъсир қилмасдан, ҳозирги замондан лаззат олиш сиридир.”
34. “Тағофул – жамиятда зўравонлик ва нафратга қарши самарали даводир.”
35. “Тағофул – ҳаётда олға ҳаракат қилиш имконини берадиган ички кучдир.”
36. “Тағофул – ички тинчлик аҳамиятини сукут билан тасдиқлашдир.”
37. “Тағофул – душманлик ва нафратдан узоқлашишнинг ягона ечимидир.”


Инсон дунёга ҳеч нарсасиз келади, сўнгра ҳамма нарсага эришиш учун ҳаракат қилади... Кейин эса ҳамма нарсани қолдириб, ҳеч нарсасиз дунёдан кетади... Сўнгра у ҳамма нарса учун ҳисоб-китоб қилинади.

Аллоҳ таолонинг шундай деган сўзи бор:
"Инсонга фақат ўз қилган ҳаракатларигина мансубдир. Унинг ҳаракатлари яққол кўрсатилади. Кейин унга тўлиқ мукофот берилади"
(Нажм сураси, 39-41 оятлар)
Аксарият инсонлар, уларга юклатилган вазифаларни тарк этиб, Аллоҳ улар учун кафолат берган нарсалар билан машғул бўлиб қолишади.
Ҳаётингизни кўриб чиқинг, дунёвий, фоний ишлар учун қанча вақт сарфлаяпсиз? Охиратингизга зарур бўлган ишлар учун қанча вақт ажратмоқдасиз?
Аллоҳ таоло айтди:
"Ким дунё мукофотини хоҳласа, унга шундан берамиз. Ким охират мукофотини истаса, унга шундан берамиз. Ва биз шукр қилувчиларни албатта мукофотлаймиз."
(Оли Имрон сураси, 145-оят)
Аллоҳ таоло дунё неъматларини охират неъматларидан афзал кўрганларни қоралаб шундай деган:
"Ким дунё мукофотини истаса, унга берамиз."
Яъни, кимки амалларини фақат дунёвий манфаатлар учун қилса, унга дунёнинг бир қисмини берамиз, аммо охиратда унга ҳеч қандай улуш берилмайди.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло амалларини охират мукофоти учун қилганларни мақтаб айтади:
"Ким охират мукофотини истаса, унга шундан берамиз."
Яъни, ким охиратдаги буюк мукофотни истаса, унга шундан берамиз.
Давомида: "Биз шукр қилувчиларни мукофотлаймиз", дейди.
Бу оят шукр қилувчиларга Аллоҳнинг мукофотлари ҳақида ваъда.
"Ким шукр қилса, уни дунёда ҳам, охиратда ҳам Аллоҳ рози қилади ва уни неъматлар билан сийлайди."
Бу оят инсонларни дунё неъматларига алданмасликка, балки охират неъматларига кўпроқ интилишга чақирган.
Аллоҳ яна шундай деган:
"Ким охират ҳосилини истаса, унинг ҳосилини зиёда қиламиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга бир қисмини берамиз, лекин охиратда унинг ҳеч қандай улуши бўлмайди."
(Шуро сураси, 20-оят)
Бу оятда шукр қилганларга Аллоҳнинг раҳмати ва уларни охиратда буюк мукофотлар билан сийлаши ҳақида айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Қиёмат кунида инсон тўрт нарса ҳақида сўралмагунча икки қадами силжимайди:
1. Умрини қандай ўтказганлиги ҳақида.
2. Танасини нималарга ишлатганлиги ҳақида.
3. Илми билан нималар қилганлиги ҳақида.
4. Молини қаердан топганлиги ва қаерга сарфлаганлиги ҳақида."
Бу ҳадис инсоннинг ҳаётидаги ҳар бир амал ҳисоб-китоб қилиниши ҳақидаги огоҳлантиришдир.
1. Умр – инсондан, Аллоҳнинг буйруқларини қай даражада бажаргани ва тақиқларидан сақлангани сўралади.
2. Танаси – агар у Аллоҳнинг итоати йўлида ишлатилган бўлса, нажот топади, акс ҳолда, ҳалокатга учрайди.
3. Илм – инсон ўз билганига амал қилиб нажот топади, лекин илмига амал қилмаган ёки уни тарк этган одам ҳалок бўлади.
4. Мол – инсон уни ҳалол йўлда топганми ва ҳалол йўлда сарфлаганми, деб сўралади. Агар молини ҳалол йўлда топиб, ҳалол ишларга сарфлаган бўлса, нажот топади. Аммо уни ҳаром йўлларда топиб ёки сарфлаган бўлса, ҳалокатга учрайди.
Бу ҳадис ҳар бир инсонни ҳаёти ва неъматлари учун масъулиятли бўлишга чақириб, охиратга тайёргарлик кўришнинг зарурлигини уқтиради.

https://t.me/tuhur


Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ асҳобларига дедилар:
Агар орангизда сизнинг гапларингизни султонга етказадиган киши ўтирган бўлганида, уни ғазаблантирадиган гапни гапирган бўлармидингиз? Улар: йўқ, албатта, дейишди. Шунда Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: Ҳозир орангизда гапларингизни Аллоҳга етказадиган зотлар бор (яъни, фаришталар), дедилар.

Табсира – Ибнул Жавзий

https://t.me/tuhur


Муҳаммад бин Бишор Басрий раҳимаҳуллоҳ Имом Бухорийнинг шайхларидан бири саналади. У киши Бундор лақаби билан машҳур.

Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтадилар: Муҳаммад бин Юсуфни эшитдим, у киши айтадилар: Басрага борганимда Бундорнинг олдига кирдим. У киши мендан: Қаердан келдинг?-деб сўради. Мен: Хуросондан келдим, дедим. У киши: Хуросоннинг қаеридан?-деб сўради. Мен: Бухородан, дедим. У киши: Муҳаммад ибн Исмоилни танийсанми?-деб сўради. Мен: мен у кишининг яқинлариданман, дедим. Шундан кейин у киши мени бошқа одамлардан юқорироққа ўтқазадиган бўлди.

Муҳаммад айтади: мен Муҳаммад ибн Исмоилни шундай деганини эшитдим: Басрага борганимда Бундорнинг дарс мажлисига кирдим. Менга кўзлари тушиб қолди ва: йигитча, қаердансиз?-деб сўради. Мен Бухороликман, дедим. У киши: Абу Абдуллоҳни ташлаб, мени мажлисимга келдингизми?-деди. Мен сукут сақладим. Шунда бошқалар: Аллоҳнинг раҳмати бўлсин сизга устоз, аҳир бу Абу Абдуллоҳнинг ўзику, дейишди. Шунда Бундор ўрнидан турди, мени қўлимдан тутиб, бағрига босиб қучди ва: марҳабо, хуш келдингиз, биз кўп йиллардан бери сиз билан фахрланиб юрамиз, деди.

https://t.me/tuhur


Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтадилар:
Абу Абдуллоҳ Бухорийни шундай деганларини эшитдим: бир куни Амр ибн Али Фаллоснинг асҳоблари мен билан бир ҳадис устида музокара қилдилар. Мен: бу ҳадисни билмайман, дедим. Бу гапимдан улар хурсанд бўлиб кетдилар ва чопиб Амрга бориб бу хабарни етказдилар. Шунда Амр уларга: Муҳаммад ибн Исмоил билмаган ҳадис, ҳадис эмас, деди.

https://t.me/tuhur


Имом Бухорийнинг қувваи ҳофизаси

Абу Ҳотим Варроқ айтадилар:
Бир куни менга Абу Абдуллоҳ ҳифзни кучайтириш учун дори ичади, деган хабар келиб қолди. У дорининг номи "блазур" экан. Бир куни холи қолганимизда мен у кишидан: киши ҳофизасига фойда бўлиши учун ичиладиган дори борми?-деб сўрадим. Шунда Имом Бухорий: билмайман, деди, сўнгра менга ўгирилиб: ҳофизани кучайтириш учун кишининг ҳаракати ва китобга кўп қарашдан бошқа фойдалироқ нарсани билмайман, дедилар.
Яна айтдилар: мен Найсобурда турган вақтимда Бухородан қариндошларимдан менга мактублар келар эди. Мактубларида улар менга салом йўллар эдилар. Мен ҳам уларга жавоб хати ёзиб уларга салом йўллайман десам, уларнинг исмларини ёдимдан чиқариб қўяр эдим. Шунинг уларга саломимни етказа олмасдим. Лекин ўқиган илмимдан ҳеч қанчасини унутган эмасман.

Яъни, Имом Бухорий илм билан муттасил шуғуллангани ва доимо китобдан назарини узмагани учун, ўқиган илмини эсдан чиқармаганлар. Аммо, қариндошлар билан узоқ вақт давомида мулоқотда бўлмагани учун уларнинг исмларини унутиб қўяр эканлар.

https://t.me/tuhur


Имом Бухорийнинг саховатлари:

Абу Ҳотим Варроқ айтадилар:
Мен 920 дирҳамга уй сотиб оладиган бўлдим. Бир куни менга Абу Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: сенга бир хизмат бор эди, бажариб келасанми?-дедилар. Мен: бош устига, албатта, дедим. - Ундай бўлса, Нуҳ ибн Абу Шаддод Сайрафийга борасан, ундан минг дирҳам пулни олиб, менга келтирасан, дедилар. Мен бориб пулни келтирган эдим: мана шу пулни олгинда уйингга тўлагин, дедилар.

https://t.me/tuhur


Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўз котиблари Абу Ҳотимга унинг қилаётган ишининг қиймати ниҳоятда юксак эканлигини эслатиб турар эдилар. Абу Ҳотим Варроқ айтадилар: бир куни менга жуда кўп ҳадис ёздирдилар ва мени бундан малолланишимдан хавотирланиб шундай дедилар: кўнглинг хотиржам бўлсин. Ўйинчилар ўз ўйинлари билан, саноат эгалари ишлаб чиқаришлари билан, тижоратчилар тижоратлари билан, сен эса, Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари билансан, дедилар.

https://t.me/tuhur


Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ (194-256ҳ.) "жомеъус саҳиҳ"ни вафотларидан 23 йил олдин таълиф қилганлар. Имом Бухорийнинг ўзлари "жомеъус саҳиҳ"ни 16 йил давомида таълиф қилганларини айтганлар. Демак, китобни 217-233ҳ. йиллар орасида таълиф қилганлар.

https://t.me/tuhur


Шайх Муҳаммад ибн Абу Рожа Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Мен Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Бухорийдан эшитганман, у киши айтганлар: бир куни мен тушимда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотнинг ёнларида бир аёл киши йиғлаб ўтирган экан. Расулуллоҳ унга: йиғлама, мен ўлганимдан кейин йиғлайсан, дедилар.
Мен бу тушимни таъбир қилиб берадиган одам тополмадим. Шунда менга Имом Бухорийнинг отаси Исмоил: суннат ҳали ўлгани йўқ, деб таъбир қилиб берди.

Сияру аъламин нубало

https://t.me/tuhur


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маърифий суҳбатлар: Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмас!


Қачонки, мен Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот айтганимда, мен ўзимни энг гўзал мақтовни ҳақиқий муносиб бўлган Зотга тақдим этаётгандек ҳис қиламан. Шунингдек, ҳаётини Роббисини рози қилиш ва Унинг йўлида жон фидо қилишга бағишлаган зотнинг садоқатли бандачилигини тараннум этган бўламан. Мен Роббимдан у зотнинг бу муборак ҳаётини қабул қилиб, Унинг асарларини боқий қилишини, шунингдек, менга ҳам у зотнинг йўлидан юриш ва суннатларига эргашишда ёрдам беришини сўрайман.
Мен Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот ва салом айтганимда, ўзимни борлиқдаги энг шарафли Зотга руҳан боғлаган, қадамларимни эса, тўғри йўлга собит қилган бўламан. Шунингдек, ҳақ ва ростлик билан йўғрилган йўлбошчининг пешволигига розичилик билдирган ва ўз ҳавои нафсимни у келтирган нарсага эргашганлигини эълон қилган бўламан.
Бу ерда саловот ва салом айтмоқ – манҳажни тасдиқлаш, масъулиятни зиммамга олиш ва қалб ҳамда ақл билан бир инсонга ҳаммаслак бўлишдир. У инсон имонни хурофотдан ажратди, ҳақиқатни ифлосликлардан холи қилди, соғлом фитратни ваҳий билан пайваста қилди, ақл ва дин ўртасини ислоҳ қилди ва дунёни охират учун муносиб ҳолга келтирди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий - "Йўл бу ердан бошланади" китоби.

https://t.me/tuhur


Имом Бухорийнинг асарлари (давоми)

Имом Бухорий бир қанча китобларни тасниф этган. Унинг ўткир заковати, кенг хотираси, ҳадис илмидаги чуқур билимлари ва ровийларнинг ҳолатларини таҳлил қилишдаги маҳоратлари унинг китоб ёзишга бўлган салоҳиятини янада кучайтирган. Унинг айрим асарлари бизгача етиб келган ва чоп этилган, баъзилари эса йўқолган. Унинг аксарият асарлари ҳадис ва унинг илмига — ривоят, дироят, иллатларни аниқлашга бағишланган. Қуйида унинг баъзи таснифотлари келтирилган:
1. Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ: Мусулмонлар томонидан Қуръони Каримдан сўнг энг ишончли китоб деб эътироф этилган. Бу китобни тузиш, тартибга солиш ва бўлимларга ажратиш учун Имом Бухорий 16 йил сарфлаган. Ушбу китобни ёзиш сабабини шундай тушунтирган: "Мен Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳузурида бўлганимда, у: «Расулуллоҳнинг саҳиҳ ҳадисларини ўз ичига олган ихчам бир китоб йиғсангизлар эди», деди. Бу фикр қалбимга ўрнашди ва ушбу китобни ёзишга киришдим".
Бу китобда Имом Бухорий 7593 та ҳадисни жамлаган бўлиб, уларни 600 мингдан ортиқ ҳадис орасидан танлаб олган. У ровийларни қабул қилишда жуда талабчан бўлиб, ровийнинг ўз замондоши билан учрашган бўлиши ва ҳадисни ундан бевосита эшитган бўлиши кераклиги шартини қўйган. Шунингдек, ровийнинг ишончли, адолатли, пухта ва тақволи бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратган.
Китобни ёзиб бўлгач, Имом Бухорий уни замонасининг етук олимлари — Аҳмад ибн Ҳанбал, Али ибн Мадиний ва Яҳё ибн Маийн каби муҳаддисларга тақдим этган. Улар ушбу китобни юксак баҳолаган ва фақатгина тўрт ҳадис борасида фикр билдирганлар. Бухорийнинг ўзи эса уларни тўғри деб ҳисоблаган.
2. Ал-Адаб ал-Муфрад: Одоб-ахлоқни тўғрилаш ва хулқни тузатишга бағишланган китоб.
3. Рафъул-йадайни фи-ссолаҳ: Намозда қўлларни кўтариш суннат эканини кўрсатадиган кўплаб ҳадисларни келтирган.
4. Ал-Қироат холфал-имом: Имомнинг ортида қироат қилиш кераклигини исботлайдиган далилларни келтирган.
5. Китобул-Ҳиба:
Бу асар бизгача етиб келмаган. У ҳақида Имом Бухорийнинг котиби Муҳаммад ибн Абу Ҳотам зикр қилган.
6. Ал-Муснад ал-Кабир:
Бу асар ҳам йўқолган асарларидан бўлиб, уни шогирди Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарбарий эслаган.
7. Ал-Мабсут:
Йўқолган асарларидан. Бухорий бу китобни “Саҳиҳул Бухорий”дан аввал ёзган бўлиб, унда ўз ҳадисларини барча йўналишларда жамлаган.
8. Ал-Вуҳдан:
Фақатгина битта ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳақида.
9. Ал-Фаваид:
Бу асар ҳам йўқолган китобларидан бири.
10. Ал-Иллал:
Ҳадисларнинг нуқсонлари ҳақида.
11. Тарихул Кабир:
Ровийлар таржимаи ҳоллари келтирилган катта энциклопедия.
12. Тарихул Авсат:
Ҳабашистонга ҳижрат, Макка ва Мадинадаги сийрат воқеалари, саҳобалар ва ровийларнинг таржимаи ҳоллари ҳақида.
13. Тарихус Сағир:
Фақатгина саҳобалар ҳақида.
14. Ал-Куня:
Куняси билан машҳур бўлган ровийлар ҳақида.
15. Аз-Зуъафа ас-Сағир:
Ҳадис ровийларидан заифлар ҳақида қисқача маълумот.
16. Аз-Зуъафа ал-Кабир:
Заиф ровийлар ҳақида кенг маълумот келтирилган.
17. Тафсирул Кабир:
Бу асар ҳам бизгача етиб келмаган асарларидан. Шогирди Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фарбарий бу асарни Фарбар шаҳрида ёзганини айтган. Уни Ибн Ҳажар ал-Асқалоний ва Ҳожий Халифа ҳам ўз асарларида зикр қилганлар.
18. Халқу афъолул-ибод:
Бу асарида Имом Бухорий Аллоҳнинг каломи ва бандаларнинг сўзлари ўртасидаги фарқни тушунтирган. Аллоҳнинг каломи Унинг сифатларидан бири эканини, у яратилмаганлигини баён қилган. Шунингдек, мўътазила ва жаҳмия мазҳаблари тарафдорларининг қарашларига раддия берган.

https://t.me/tuhur

20 last posts shown.