Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий манзиллари
Веб-сайт: www.toshloq.uz
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100089182191125
YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Jq05toDzz8M

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлат раҳбари ҳокимларга: "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш бу - Президент сиёсати"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ипотека кредитини беришда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳам даромадларини ҳисобга олиш тизими жорий қилинади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент: "Ҳокимлар уй-жой қурилишига ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарур"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
HARAKAT QILGAN ODAM MEHNATIGA YARASHA DAROMAD TOPADI.


Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube


“ЛОЙИҲАЛАР ЯРМАРКАСИ” НАТИЖА БЕРМОҚДА
Мамалакат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Умаров, вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи Ш.Мамадалиев “Асакабанк” АТБ Фарғона банк раҳбари М.Хаджаев, тижорат банклари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар иштирок этди.
Мазкур ярмарка нафақат тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади, балки аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга ҳам ҳисса қўшади.
Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




САЙЁР ҚАБУЛ: МУАММО ВА ЕЧИМ

Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг асосий вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мурожаатларни тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал этишдир.
Худди шу мақсадда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев туман аҳолиси учун навбатдаги “сайёр қабул”ини ўтказди. Сайёр қабулда, тумандаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, туман секторлари, мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбар ва масъуллари ҳамда шу туманда истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди.
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, йўл қурилиши ва шу каби фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда, туманда сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим.
Қабулга келган 50 дан ортиқ фуқароларни туман ҳокими ва тегишлилиги бўйича секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари бирма-бир қабул қилиб, юзма-юз мулоқотда бўлди. Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, қайд этиб борилди. 13 нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ariqlarni betonlashtirish ishlari davom ettirilmoqda.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube


МАҚСАД СУВНИ ТЕЖАШ

Деҳқончилик учун сарфланаётган сув захиралари йилдан-йилга камайиб бораётгани туфайли ундан тежаб-тергаб фойдаланиш вазифасини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2024 йилни каналларни бетонлаш зарбдор йили” деб эълон қилган эди.

Бугун Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида Президент топшириғи амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошлоқ туманидаги ариқ ва сойларда бетонлаш ишлари бошланди. Айни кунларда Тошлоқ туманида бетонлаш ишлари 72 километрни ташкил этади. Бу дегани режадаги ишларнинг 51 фоизи бажарилганидан далолат.  

Давлат раҳбари ҳамма кучни тўлиқ сафарбар қилиб, вегетация даври бошлангунча бетонлаш ишларини якунлаш, каналлар атрофида дарахт экиш зарурлигини таъкидлаган эди. Сув йўқотишларини камайтириш ва сувни тежаб ишлатиш Сув хўжалиги бошқармасининг энг асосий вазифаси саналади. Айни кунда Тошлоқ тумани бўлими томонидан ҳам бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

Дарҳақиқат, сув сарфини камайтириш, мавжуд сувлардан самарали фойдаланишда ариқ ва каналларнинг бетонлаштирилиши муҳим ўрин тутади. Бу борадаги ишларни ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш соҳага масъул вакилларнинг зиммасига катта вазифа ва масъулиятни юклайди. Маълумотларга қараганда, март ойига қадар Фарғона вилоятидаги бетонлаш ишлари якунига етади. Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




ҲАРАКАТДАГИ БАРАКАТ

Тошлоқ тумани, "Қўйи яккатут" МФЙда яшовчи оилани 2 та иссиқхонаси бор. Ҳар йили қиш фаслида бўш қолсалар мана шу ерга турли сабзавотлар экиб завқ оладилар. Мўтабар опа ва унинг турмуш ўртоғи октябрь ойи охирида иссиқхонага редиска эккандилар. Ноябрнинг ўн бешида у бўй кўрсатди. Декабрда пишди, январда истеъмолга тайёр бўлди.    

Иссиқхонани иситишни ўйламайдилар. Сабаби уларнинг томорқаси қуёшга қараган. Ҳар куни мана шу қуёшнинг нури иссиқхонага нурини туширади ҳосиллар шу орқали ривожланяпти.

Айни қиш палласида Мўтабар опа ва унинг турмуш ўртоғи мана шу иш билан бандлар. Айтишларича, редиска безарар ўсади. Совуққа чидамли экан.  

Қиш фаслида бу резаворни истеъмол қилувчилар кўп. Шу сабабли оила ҳар куни 150-200 боғлам редискани улгуржи харидорлардагиларга беришади. 

Ҳар куни тонгдан уйғониб эр ва хотин мана шу томорқага кирадилар. Редискалар пишган шу сабабли узиб уни боғлаб чиқишади. Ана кейин бозорга тайёр. Хуллас кунлик даромад ёмон эмас.

15-февралгача редискалар узилиб сотилади. Ана кейин ерга бодринг экадилар. Баҳор кириши билан оила бодрингдан даромад олишни бошлайди.

Мўтабар опа ва унинг оиласи бир йил ишласалар даромадни яхши кунларга сарфлайдилар. 2 нафар қизини ҳам мана шу томорқачилик ортидан турмушга берибдилар. Бу йил эса машина олишмоқчи.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳурматли Фарғона вилоятида яшовчи фуқаролар ва вилоятимиз меҳмонлари!

Аҳолининг ижтимоий муаммоларини хал этиш, давлат ташкилотлари томонидан аҳолига кўрсатилувчи интерактив хизматлар кўламини янада кўпайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан аҳоли манфаатлари учун мўлжалланган “Менинг Фарғонам” интерактив портали ташкил этилган.

Порталнинг “Онлайн назорат” тизими орқали фуқароларга маиший муаммоларини давлат ташкилотларига тўғридан-тўғри етказиб бериш ва иш жараёнини кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Тизимдан фойдаланиш учун веб браузердан my.fergana.uz манзилини киритинг ёки телефонингизга порталнинг мобил иловасини юклаб олинг, бундан ҳам осон йўли телеграм иловаси орқали onlaynnazorat_bot ҳаволасига ўтинг.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


"Ташаббусли бюджет" жараёнига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги КҚ-В-34-сонли қарорига асосан “Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда, 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

✅ Маълумот учун: ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X



16 last posts shown.