Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тошкент шаҳар судларининг расмий канали
____________
Официальный канал судов города Ташкента

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Forward from: Адвокат Алимухамедова
Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражаси ҳақиқатдан юксалганми?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Мен, амалиётчи адвокат сифатида, бугунги постимда, Тошкент шаҳри Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди фаолияти тўғрисида ўз фикримни билдирмоқчиман.
Сўзларимни ёлғон ва уйдирма деб қабул қилмаслигингиз мақсадида менинг ҳимоям остидаги мижозларимни хақиқий овозли ҳабарларини ҳамда видеочиқишлари келтираман.
Фуқаролик судларда вазият ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда кескин ўзганган! Мен ва менинг мижозларим бунга тирик гувох.
Судьялар ҳақиқатдан фуқаролик ишларни пухта ва синчковлик билан ўрганиб, одил суд ҳужжатларини қабул қилишмоқда.
Алоҳида Тошкент шаҳри Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг суд корпуси ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Бошқа судларга нисбатан судьяларнинг билим савияси юқорироқ ва фуқароларга бўлган муносабати алоҳида ажралиб туришига мен эътибор бердим. Менинг мижозларим судьяларни ҳалқчил эканлигига ва уларни ҳақиқий химоячиси эканлигидан “шок” холатида келганлигини айтмасам бўлмайди.
Барча судьяларга, алоҳида, Тошкент шаҳри Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг раисига, судья Худойберганов Артурларга ўз самимий миннатдорчилигимни билдириб ўтаман.


Forward from: Азиз Абидов | Олий суд
РАСМИЙ БАЁНОТ

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Суд ҳумига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.

Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга киритилган тақдимномада К. Дусов аҳлоқан тузалиш йўлига ўтмаганлиги, унинг чеклов ва тақиқларга риоя этмасдан жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганлиги, бир неча маротаба у билан олиб борилган профилактик суҳбатлардан ўзига ижобий хулоса чиқармаётганлиги ҳамда уни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконияти йўқлигини инобатга олиб ҳамда суд ҳукми ижросиз қолаётганлиги сабабли Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-банди ва Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддаси (озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик) 3-қисми “а” бандига асосан К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралган.

Иш ҳужжатларига кўра К. Дусовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, унга жазо ўташ қонун-қоидалари билан таништирилган ва Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисми билан огоҳлантирилиб, бу ҳақида тилхатлар олинган.

Суд ҳукмида К. Дусовга белгиланган чеклов ва таъқиқларга риоя этмаган тақдирда Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилган бўлишига, шунингдек, унга интернетдан фойдаланмаслик қўшимча тақиқ юклатилган бўлишига қарамасдан 2025 йил 4 январь кунидан 11 январь кунига қадар уни номига очилган “Kobul Dusov/RASMIY KANAL” Telegram-каналига ҳар хил мазмундаги материаллар жойлаштириб келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан К. Дусов Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига чақиртирилиб, унга Жиноят-ижроия кодекснинг 44-4-моддаси 1-қисмига асосан 2025 йил 11 январь куни огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазоси қўлланилган.

Жорий йилнинг 24 январь куни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик томонидан К. Дусовга огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган вақтида хам, ундан кейинги кунларда ҳам интернетдан фаол фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Суд тақдимномани муҳокама қилиб ҳамда иш ҳужжатларини текшириб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисмига асосан агар шахс озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

Шу тариқа жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг жорий йилнинг 24 январдаги ажримига мувофиқ Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация бўлимининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига ташриф буюриб, мобил видеоконференцалоқа воситасида суд мажлисларини ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди

Сайт | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Сайт | Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 3-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига асосан Новруз Рахманов, Абдуносир Игамбердиев, Зоир Рустамов, Абдувохид Касимов ва Хасан Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди фаолияти мисолида суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб иштирок этиш имкониятини берувчи мобил видеоконференцалоқа тизими билан танишди

Сайт | Telegram


Жиноят кодексини ўрганамиз

213-модда. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш


Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 — 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти моддий қимматликлар берган ёки мулкий манфаатдор этган шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Сайт | Telegram




Роль прокуратуры в укреплении правового государства

Президент Республики Узбекистан подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на обеспечение полномочий прокурора при рассмотрении дел в судах». Эти изменения нацелены на повышение эффективности правоприменительной практики, усиление законности и обеспечение справедливости в судебных процессах, затрагивающих интересы государства, общества и граждан.

Подробно👈

Сайт I Telegram


Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью судьи Учтепинского районного суда по уголовным делам Бобира Рахимова о противодействии коррупции в Узбекистане.

Сайт I Telegram


Forward from: Олий суд | Расмий канал
ТЎРТ НАФАР ЯНГИ СУДЬЯ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ҳамда туманлараро иқтисодий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2025 йил 22 январдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Ў. Мадрохимов, Ш. Якубов, Г. Эрназарова ва З. Мажидовнинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди Жиноят кодесининг 258-моддасида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган монтажчига 2,5 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади

Сайт | Telegram


Жиноят кодексини ўрганамиз

212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш


Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:

а) ҳақ эвазига;

б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.

Сайт | Telegram




Новый взгляд на юридическую практику в эпоху цифровизации

Президент подписал Закон «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан, направленных на совершенствование системы работы с цифровыми технологиями». Этот нормативный акт стал важным шагом в обновлении законодательства с учетом современных вызовов цифровизации и внедрения новых стандартов обращения с электронными данными и цифровыми доказательствами.

Подробно👈

Сайт I Telegram


Что делать, если при разделе наследства невозможно установить местонахождение наследника?

— Каковы действия наследников и нотариуса в случае, если среди наследников есть лица, местонахождение которых неизвестно?

Подробно👈

Сайт I Telegram


"Ёшлар" радиоканали "Давр янгиликлари" ахборот дастурида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Дилноза Абдуқодирова "Ўзбекистон - 2030" стратегияси "Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили"да амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаси ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

Сайт | Telegram


Суд тугатиш бошқарувчилари билан мулоқот

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси биносида тўловга қобилиятсиз деб топилган тадбиркорлик субъектларининг бюджет олдидаги умидсиз солиқ қарзини ундириш (қисқартириш) борасида суд бошқарувчилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси вакиллари, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакиллари ҳамда суд бошқарувчилари иштирок этди.

Тадбирда суднинг ҳал қилув қарорлари билан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатиш муддатлари бир йилдан ошган ишлар бўйича муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида маъруза қилинди.

Маърузада узоқ муддатдан буён тугатилмасдан келинаётган тўлов қобилиятини йўқотган корхоналарнинг сони мунтазам равишда ошиб бораётганлиги ҳолатлари солиқ органининг ва бошқа кредиторларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги қайд этиб ўтилди.

Суд бошқарувчилари томонидан ишларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, тугатиш чораларини қонунда белгиланган муддатларда якунлаш, қонунбузилишларга йўл қўймаслик ҳамда суд бошқарувчиларининг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказаётганда қарздорнинг ва кредиторларнинг манфаатларини кўзлаб оқилона иш юритиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарнинг тугатиш ишларини олиб боришда давлат хизматларини рақамлаштириш ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тегишли давлат ташкилотлари билан интеграция қилинганлиги ҳамда тугатиш жараёнларида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда тугатилаётган корхонанинг тугатиш жараёнлари бўйича муаммоларга қонунчилик доирасида ечим ва маслаҳатлар берилди.

Умид Алиев,
Тошкент туманлараро
иқтисодий суди судьяси



20 last posts shown.