Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali
------------------
Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шеранов маъсуллар билан биргаликда ''Фарход" маҳалласида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коммунал хизматларнинг қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиб чиқди.

Унда қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун коммунал хизматларни шай ҳолатга келтириш, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни дарҳол ҳал этиш, шунингдек ҳудудни ободонлаштириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.


Жиноятчиликни олдини олиш бўйича жиноят муҳокамаси Яшнобод тумани 2-секторга бириктирилган “Фидоийлар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва маҳалла фуқаролари иштирокида ўтказилди;

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш билан бирга, жамоатчилик иштирокида жиноят ва унинг салбий оқибатларни муҳокама қилиб бориш ҳам содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

Яшнобод туман прокурори 2-сектор раҳбари З.Р.Зиядуллаев томонидан ҳудудларда ўтказилаётган жиноятчилик муҳокамаси тадбирлари ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган

Маҳалла фуқаролари ва мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудудида содир этилган фирибгарлик, ўғирлик жиноятлари муҳокама этилди.

Учрашувда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларни ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришга келишиб олинди.


Чилонзор тумани прокурори вазифасини бажарувчи Н.Д.Норбаев томонидан тумандаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига миргациядан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш масаласида огоҳлантириш берилди.

Бундан ташқари, энергия ресурсларидан самарли фойдаланиш бўйича ташкил қилинган штаб йиғилиши ўтказилиб, энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, иқтисод қилиш, энергия балансини ишлаб чиқиш, энергоресурслардан оқилона фойдаланишни тизимли йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Штаб фаолияти давомида газ таъминотига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланиб, тармоқдан узилиши ва ҳуқуқбузарларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланди.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Шундан сўнг, тумандаги 202-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш жараёни кўздан кечирилиб, ишни тўғри ташкил этиш юзасидан тегишли масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, Болалар мусиқа ва санъат мактабининг иссиқлик таъминоти билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри”га киритилган шахсларнинг турмуш тарзи ўрганилиб,  уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Bosh prokuratura
БОШ ПРОКУРОР РАҲБАРЛИГИДА БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАЙЪАТИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун, Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йилдаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Батафсил 👇

https://prokuratura.uz/#/newsview?id=13334

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Бектемир туман прокурори С.С.Мухтаров "Бектемир" автоматик газ тақсимлаш станциясида табиий газни пойтахтга кириб келиши, тақсимланиши ва захираси билан танишиб керакли кўрсатмалар берди.


Бектемир туман прокурори С.С.Мухтаров тумандаги Олтинтопган МФЙ ҳудудида янгидан қурилаётган электр тақсимловчи қурилма олиб борилаётган ишлар билан танишиб ўз муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан керакли кўрсатмалар берилди.


Бектемир тумани прокурори С.С.Мухтаров қурилиш штаби аъзолари иштирокида ПҚ-404 сонли Қарорига асосан “Забардаст” МФЙда 108-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида янги бино қуриш объекти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида пудратчи ташкилот масъуллари ҳамда бюртмачига объектдаги қурилиш монтаж ишларини сифатли  бажариш, ишчи кучини кўпайтириш ва объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш вазифалари берилди.


«Энергетик хавфсизлиги - Давлат хавфсизлиги»

Энергетик хавфсизлигини таьминлаш мақсадида Сергели туман прокурори Ў.Б.Дауланов тумандаги мутассади идоралар раҳбарлари билан энергия ресурсларни талон-тарожни олдини олиш бўйича доимий ишчи гуруҳ фаолиятини танқидий рухда муҳокама қилишди.
Хусусан, туманда энергия тежамкорлиги, энергетик балансни юритиш бўйича аниқ қўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


«Энергетик хавфсизлиги - Давлат хавфсизлиги»

Энергетик хавфсизлигини таьминлаш мақсадида Яккасарой туман прокурори Б.Р. Шамшиев тумандаги мутассади идоралар раҳбарлари билан энергия ресурсларни талон-тарожни олдини олиш бўйича  доимий ишчи гуруҳ фаолиятини танқидий рухда муҳокама қилишди.
Хусусан, туманда энергия тежамкорлиги, энергетик балансни юритиш бўйича аниқ қўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.



11 last posts shown.