Ассалому алайкум азиз тумандошлар!
Айниқса, Янгиланган Конституциямизнинг асосий ғояси “инсон – жамият - давлат” тамойилига асослангани билан аҳамиятлидир.
Биргина жорий йилнинг ўзида туманимизда олиб борилаётган ишлар сарҳисобини қилсак, юқоридаги фикрлар яна бир бор исботини топади.
Юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш келгусида ҳам ислоҳотлар марказида бўлади.
Барчангизни Бош Қомусимиз қабул қилинган кун билан муборакбод этаман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, келаётган янги йил янада омадли бўлсин!
Шерали Қосимов,
Тўрақўрғон тумани ҳокими.
Бугун мамлакатимиз бўйлаб яна бир қутлуғ сана - Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрами нишонланмоқда.Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, тадбиркорликни ривожлантириш, халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилишда беқиёс ўрин эгалламоқда.