Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330-сонли қарори ҳамда ССВнинг 210-сонли буйруғи асосида аҳоли орасида профилактик кўриклар, скрининг дастурлари ва патронаж ишини амалга ошириш янада такомиллаштириш чораларини кўриш доирасида Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг топшириғига асосан узоқ ҳудуд, яъни 4-секторга қарашли Қатағон МФЙда жойлашган 30-Оила поликлиникасида тор доирадаги мутахассислар томонидан фуқароларга чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкилланди.
Бундан мақсад аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш учун 5000 қадам, соғлом овқатланиш тарғиботи, аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш, касалликларни эрта аниқлаш каби чора-тадбирлар ўтказилди. Сурункали касаллик билан назоратда турган уйда ётиб қолган беморларни ҳолидан хабар олинди. Кўрик даврида аниқланган беморларга 120 хил турдаги дори- дармонлардан бепул берилди.