TOMCHI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


TOMCHI - Сув тежашда ёрдамчи.
Савол ва таклифлар бўйича мутахассислар билан алоқа: @tomchiguruhi
“TOMCHI” мобил иловасини ўрнатиб олиш: https://nwrmp.uz/link.html

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


🌱 ОРАЛИҚ ЭКИНЛАР — ТУПРОҚ ҲОСИЛДОРОЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ УСУЛИ 🌾

Оралиқ экинлар асосий экинлар ҳосили йиғиб олингандан сўнг экиладиган қўшимча экинлардир. Улар:
- Тупроқ унумдорлигини оширади
- Тупроқни эрозиядан ҳимоя қилади
- Бир йилда 2–3 марта ҳосил олиш имконини яратади

ОРАЛИҚ ЭКИНЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:
🔹 Ҳар гектардан олинадиган маҳсулот миқдорини оширади
🔹 Баҳорда кўк озуқа манбаи бўлади
🔹 Тупроқнинг экологик ҳолатини яхшилайди

Ўзбекистон шароитида:
🔸 Оралиқ экинлардан 2,7–3,0 млн тонна қўшимча озуқа бирлигини етиштириш мумкин
🔸 Биринчи экиш августда, иккинчиси эса октябрь ойида амалга оширилади

ОРАЛИҚ ЭКИН ТУРЛАРИ:
☘️ Жавдар, арпа, сули, нўхат, шабдар, кузги индов, хантал
🌻 Берсим, маккажўхори, жўхори, суданўт

👉 Оралиқ экинларнинг турлари:
- Зичлашган экин
- Аралаш экин
- Кўкат ўғит
- Қўшма экин
- Кулис экин
- Иккинчи экин

📈 Оралиқ экинларни экиш — тупроқдан самарали фойдаланиш ва юқори ҳосил олишнинг ишончли йўлидир!


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇨🇳 Xitoy
Haysi-Mo'g'ul-Tibet avtonom okrugidagi g'ayrioddiy uch rangli Si-Taijnar ko'li

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Иссиқхона деворларини тўғри тиклаш бўйича маслаҳатлар 🌱

Қуёш энергиясини сақловчи материаллар:
Хом ғишт ёки пахса ишлатиш тавсия этилади. Улар кундузи иссиқликни йиғиб, тунда чиқаради.

Деворнинг зичлиги:
Герметиклик асосий мезон. Қатламлар орасида танаффус қила туриб, пастки қатлам тўлиқ қуришига эътибор беринг.

Ёғиндан ҳимоя:
Кузда қурилиш пайтида ёғиндан ҳимоя қилиш учун деворларни полиэтилен билан ёпинг.

Қуритиш:
Каркас ўрнатилгандан кейин, деворларни қуритиш учун иссиқхона ҳароратини +35°С гача кўтариш зарур.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


#GES

Gidroenergetika suv xoʻjaligi kompleksining ishtirokchisi


Gidroenergetika suv xo'jaligi kompleksida ishtirok etuvchi suvdan foydalanuvchilar guruhiga kiradi va ikkinchi o'rinda suv bilan ta'minlanadi.

Gidroenergetikada suvdan asosiy foydalanish elektr energiyasi ishlab chiqarish hisoblanadi. Suv oqimi gidroelektr stansiyasining (GES) turbinasini aylantiradi.

Bundan tashqari, suv quyidagilar uchun ishlatiladi:
- maishiy va ichimlik suvi ta'minoti;
- sanitariya sharoitlarini yaratish;
- yong'in o'chirish,
- hudud va yashil maydonlarni sug'orish.

Suv oqimining energiyasini hisoblash formulasi:
- Quvvat (N):
N = 9,8 * Q * H

- ( Q ) — o'rtacha yillik suv sarfi, m³/s;
- ( H ) — suv sathidagi farq, m.

- Vaqtdagi energiya (Э) (T):
Э = N * T

P.S. Rasmda Chif Jozef Dam toʻgʻon (AQSh, Vashington shtati) koʻrsatilgan - katta suv omborisiz ishlaydigan, yirik gidroelektr stansiyasi.

Gidroenergetika - barqaror rivojlanish uchun suv resurslaridan samarali foydalanish! ⚡️

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


#AGROTAVSIYA

Qachon ekin ekishni boshlash kerak?

Yanvar oyida issiqxonada ekish:
🍅 Pomidor va bodring:
- Ekish sanasi: 5–15-yanvar.

🌶 Qalampir va baqlajon:
- Ekish sanasi: 10–20-yanvar.

🥦 Ko‘katlar (petrushka, shivit, ismaloq):
- Ekish sanasi: Har qanday kun.

Ochiq maydonda ekish uchun tayyorgarlik:
🧄 Sarimsoq va piyoz:
- Noyabr-dekabrda ekilgan bo‘lsa, yanvarda parvarish qilish davom ettiriladi.

🥕 Sabzi va rediska:
- Dekabr oxiri yoki yanvar boshida ekilgan bo‘lsa, parvarish qilishni unutmang.

Fevral tayyorgarligi:
🥔 Kartoshka:

- Fevral oxiri yoki mart boshida ekish uchun urug‘ tayyorlang.

---

Issiqxona texnologiyasi yordamida yanvarda ekish erta hosil olishga yordam beradi! 🌞

manba

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hovuz

Hovuz-tindirgich tomchilatib sug‘orish tizimiining barqaror ishlashi uchun zarur suvni saqlashga xizmat qiladi. Hovuzda saqlanayotgan suv quyosh nuri, issiq harorat va oziq moddalar ta’sirida gullaydi, ya’ni suvda bir hujayrali mayda suv o‘tlari paydo bo‘ladi. Gullagan suvda oziq moddalar ko‘pligi tufayli hovuz suvida yirik suv o‘tlari ham paydo bo‘la boshlaydi.

📹 Hovuz-tindirgich gullashini oldini olish choralariga bag‘ishlangan videolarimizni ko'rsatdik.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


#issiqxona

Қайси ҳолларда иссиқхона қуриш учун жой ярамайди? 🌱


1️⃣ Ернинг юқори қисми жанубда жойлашган бўлса:
Қуёш нурлари миқдори қисқаради, бу иссиқхона ичидаги ёруғлик ва иссиқлик тартибига салбий таъсир кўрсатади.

2️⃣ Шимол томонга йўналган камар бор бўлса:
Бундай жойларда иссиқхона шимолга қараган ҳолда қурилади, бу эса қуёш нурларидан етарлича фойдаланиш имконини йўқотади.

3️⃣ Захкаш ёки ботқоқли тупроқ бўлса:
Қишда бундай тупроқ тез музлаб қолади, бу эса иссиқхона ичидаги сабзавотларнинг музлаш хавфини оширади.

4️⃣ Тупроқ қишлоқ хўжалиги учун хос бўлмаса:
Тош, қум, шағал ёки оҳакли тупроқларда ўсимликлар нормал ўсиши учун шароит яратиб бўлмайди.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍒Гилос дарахтлари мевасининг сифати ва ҳосилидорлигини ошириш учун уларни шохлатиш жуда муҳим.
Бу жараён нафақат ҳосилдорликни яхшилайди, балки дарахтнинг умрини узайтириб, касалликларга чидамлилигини оширади. 🌳

манба

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


#iqlimozgarishi

🟦Бутунжаҳон метеорология ташкилоти мутахассисларининг хавотирларига кўра ҳарортнинг бундай ортиши Ер шари иқлими тарихида янги босқич бошланганини билдиради.
Тўғри Ер шари тарихида глобал ҳароратнинг бундан ҳам юқори бўлган даврлари кузатилган.

🟦Масалан, бундан 50-55 млн. йил олдин Ер шаридаги глобал температура ҳозргидан тахминан 15 градус баланд бўлган.
Бироқ у даврларда ер атмосферасининг кимёвий таркиби, ўсимликлар турлари, материклар ва океанларнинг чегаралари бошқача бўлган.

🟦Атмосфера ҳавосидаги сув буғининг миқдори ҳозргидай кўп бўлмаган. Тадқиқотчилар 2024 йилда атмосфера ҳавосидаги сув буғининг миқдори энг кўп бўлганлигини қайд қилдилар.
Хуллас инсоният ҳозиргидай исиш билан тўқнаш келмаган.

🟦Ҳозиргача олимлар атмосферадаги бир иссиқхона гази - углерод оксидини кўпайишини хавотир билан кузатиб, атмосферадаги бошқ иссиқхона гази – газсимон сув буғини эътибордан четда қолдириб келаётган эдилар. Эндиликда ана шу газсимон сув буғига кўпроқ эътибор қаратила бошланди.

🟦Яъни иқлим ўзгаришида ана шу газсимон сув буғининг ҳиссаси катта эканлиги эътироф қилина бошланди.

🟦Аллоҳга шукурки, Ер шарида охирги йилларда кузатилаётган Эл-Нино ҳодисаси Аллоҳнинг қудрати билан 2024 йилда сусайишга бошлади.
Агар шундай бўлмаганда ёз жазирамаси бундан ҳам кучли бўлиши мумкин эди.

🟦Демак, глобал иқлим ўзгаришида ҳам Аллоҳнинг қудрати билан яхши кунларга умид қилсак бўлади.
Ҳаммамизни Аллоҳнинг ўзи паноҳида асрасин.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


🌱 ИССИҚХОНА ПОЙДЕВОРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 🏗

Ишончли ва узоқ муддатли иссиқхона қуриш учун унинг пойдеворини тўғри тайёрлаш жуда муҳим. Қуйида пойдевор тайёрлаш бўйича асосий қадамлар ва тавсиялар келтирилган:

🛠 Жануб томон пойдевори
1️⃣ Чуқур қазиш:

⚫️Жануб томондаги деворнинг тагидан эни 0.4 метрдан кам бўлмаган, чуқурлиги эса 0.6 метрдан кам бўлмаган чуқур қазиш керак.
⚫️Чуқурлик иссиқхонанинг ички қисмидаги нолли белгига нисбатан ўлчанади.
2️⃣ Бетон қуйиш:
⚫️Бетон қуйишдан олдин гидроизоляция қилишни унутманг.
⚫️М-150 макали бетон ишлатилиши тавсия этилади.

🛠 Ён ва шимол томон пойдевори
1️⃣ Чуқурлик ва эни:
⚫️Чуқурлиги 0.6 метрдан кам бўлмаслиги керак.
⚫️Ерим ости сувлари 6 метрдан чуқур бўлган ҳолатда, пойдевор эни устида қуриладиган девор энидан кам бўлмаслиги лозим.
2️⃣ Сувлар яқин бўлса:
⚫️Ерим ости сувлари яқинроқ бўлса, пойдевор чуқурлиги ва эни шунга қараб оширилади.
⚫️Бунда ҳам М-150 макали бетон ишлатилиши тавсия этилади.

📐 Техник кўрсаткичлар ва маълумотлар
Бетон девор:

⚫️Эни, узунлиги, баландлиги 1 метрдан бўлган деворнинг оғирлиги камида 1.8 тонна бўлади.
Грунт зичлиги:
⚫️Қумли ва лойли аралашмалар: 1.6–2.1 т/м³
⚫️Юмшатилмаган тоғ жинслари: 3.3 т/м³
Намлик даражаси:
⚫️Грунтнинг намлик кўрсаткичи 30% дан юқори бўлса — хўл,
⚫️5% гача бўлса — қуруқ ҳисобланади.

💡 Муҳим тавсиялар:
✅ Пойдеворнинг эни ва чуқурлигини маҳаллий ер-шароити ва сизот сувларининг ҳолатига қараб танланг.
✅ Гидроизоляция ишларига алоҳида эътибор қаратинг — бу пойдеворнинг узоқ муддатлилигига таъсир қилади.
✅ Барча қурилиш материаллари ва техник кўрсатмаларни аниқ миқдорда ҳисобланг.

Ишончли пойдевор — мустаҳкам ва узоқ муддатли иссиқхона кафолати! 🌿 🏡


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


🌊 Gidroelektrostantsiya: ishlash printsipi ⚡️

Gidroelektrostansiyalar (GES) elektr energiyasini ishlab chiqarishning ekologik toza va samarali usuli hisoblanadi. Keling, bu qanday ishlashini aniqlaymiz.

🚰 GES qanday qilib suv quvvatini elektr energiyasiga aylantiradi?
Gidroelektrostantsiyaning asosiy ishlash printsipi gidravlika qurilmalari yordamida suv bosimi energiyasini elektr energiyasiga aylantirishdir. Ushbu jarayonni bir necha bosqichlarga bo'lish mumkin:

1️⃣Suv yig'ish 💧
Suv omborida yoki daryoda to'planib, sezilarli bosim hosil qiladi. Bosim rezervuar sathi va turbinalar orasidagi balandlik farqi tufayli hosil bo'ladi.

2️⃣Turbinalarni suv bilan ta'minlash 🚪
Suv maxsus kanallar (bosimli quvurlar) orqali turbinalarga yo'naltiriladi. Oqim tezligi va uning bosimi turbinaning aylanishiga olib keladigan kuchli harakatni yaratadi.

3️⃣Turbinaning ishlashi ⚙️
Turbina gidroelektrostantsiyaning asosiy elementidir. U harakatlanuvchi suv energiyasini mexanik aylanish energiyasiga aylantiradi.

4️⃣Elektr energiyasi ishlab chiqarish ⚡️
Turbinaning mexanik energiyasi elektr generatoriga uzatiladi. Jeneratorda aylanish harakatining elektr tokiga aylanishi sodir bo'ladi.

5️⃣Energiya uzatish 🔌
Ishlab chiqarilgan elektr energiyasi transformatorlar orqali tarmoqqa uzatiladi, uylarimiz va korxonalarimizni yorug'lik va issiqlik bilan ta'minlaydi.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hovuz-tindirgich tomchilatib sug‘orish tizimiining barqaror ishlashi uchun zarur suvni saqlashga xizmat qiladi. Hovuzda saqlanayotgan suv quyosh nuri, issiq harorat va oziq moddalar ta’sirida gullaydi, ya’ni suvda bir hujayrali mayda suv o‘tlari paydo bo‘ladi. Gullagan suvda oziq moddalar ko‘pligi tufayli hovuz suvida yirik suv o‘tlari ham paydo bo‘la boshlaydi.

📹 Hovuz-tindirgich gullashini oldini olish choralariga bag‘ishlangan videolarimizni davom etamiz.

📹 Shularni e’tiboringizga havola qilamiz


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


🟦2015 йилда дунё мамлакатлари Париж иқлим келишувини имзоланган эдилар (шу жумладан Ўзбекистон ҳам).

🟦Париж конференцияси иштирокчилари глобал ҳароратни саноатлаштириш ривожланишидан олдинги даврдаги ҳарортга нисбатан 2 градусдан оширмасликка келишиб олишган ҳамда ҳарорт қўтарилишини ХХI асрнинг охирига қадар 1,5 градус доирасида ушлаб туришга ҳаракат қилишларини таъкидлаган эдилар.

🟦Бутунжаҳон метеорология ташкилотининг маълумотларига кўра, 2023 йилда ер юзидаги глобал ҳарорат 1,48 градусгача ортган ва бу ҳарорат рекорд деб қайд этилган эди.

🟦2024 йилда эса глобал ҳарорат бундан ҳам ортиб, рекорддан ҳам ўтибкетди. Яъни 2024 йилда глобал ҳароратнинг исиши 1,55±0,13 градусни ташкил қилди, яъни ушлаб турилиши керак бўлган чегарадан ҳам ортиб кетди.

🟦Ҳарортнинг бундай ўзгариши оқибатида 2024 йилда Ер шарида қатор салбий вазиятлар содир бўлди: АҚШдаги тўфонлар, Испаниядаги ҳалокатли сув тошқини, Амазон дарёси ҳавзасидаги қурғоқчилик ва бошқалар.

🟦Агар ҳарорат шундай тарзда кўтарилаверса, Ер шари глобал ҳарорати ХХI асрнинг охирига қадар қарийб 2,7 градусга ортиши мумкин. Бунинг оқибатини эса қандай бўлишини аниқ тавсаввур қилиш қийин.

Давомини кузатинг, бундан ҳам қизиқ бўлиши аниқ


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


#СУВ_ТЕЖОВЧИ_СУҒОРИШ_ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

O‘zbekistonda Center Pivot sug‘orish tizimlari mahalliy iqlim, tuproq turlari va suv resurslariga mos keladigan ekinlarni yetishtirish uchun tobora keng qo‘llanilmoqda.

Ushbu tizimlar yordamida yetishtiriladigan asosiy ekinlar quyidagilardan iborat:

➡️texnik ekinlar (Kanop, Paxta),
➡️boshoqli ekinlar (bug'doy, arpa sholi),
➡️donli ekinlar (makkajo'xori, jo'xori),
➡️xosili yer ostida bo'lgan barcha sabzavot ekinlar (kartoshka, sabzi, piyoz, chesnok,qandlavlagi va boshqalar),
➡️barcha yem hashak ekinlar (beda),
➡️barcha dukkakli ekinlar (noxot, soya,mosh, loviya, fasol va boshqalar),
➡️karomdosh ekinlar (Karom, gulkarom, brokkali va boshqalar).

📹Pivot sug'orish tizimlaridan foydalanish haqida videoni tomosha qiling.

manba

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


⁉️ Шимолий муз океанига қуйиладиган дарёлар ичида энг серсуви қайси дарё?
Poll
  •   Лена
  •   Енисей
  •   Обь
  •   Печора
27 votes


🔵Олимлар агар Каспий денгизининг сув сатҳи шундай суръатда пасаяверса унинг шимолий қисмида юк ташиш ва нефт қазиб олиш мумкин бўлмай қолади деб бонг уришмоқда.

🔵Айтиш мумкинки, Каспий денгизи суви сатҳининг тушиши нафақат унинг шимолий қисми, балки унинг атрофидаги барча мамлакатлар иштирокида ҳал қилиниши керак бўлган долзарб муаммодир.

🔵Чунки Каспий денгизига, битта Волга эмас, балки 130 яқин дарё ва сойлар ўз сувларини олиб келиб қуядилар. Уларнинг орасидан йириклари бўлган Урал, Терек ва Кура дарёларини ажратиб кўрсатиш мумкин.

🔵Тўғри, Каспий денгизини сув билан таъминловчи дарёларга антропоген босим Амударё ва Сирдарёникидан анча паст. Шунинг учун, Оролда юзага келган ҳолатни бу ерда қайтарилиши қийин.

🔵Бироқ, иқлим ўзгариши, яъни глобал исиш туфайли сув буғланишининг ортиб бораётганлиги Орол фожиасининг Каспий бошига тушмаслигига кафолат бера олмайди.

🔵Шунинг учун, Каспийни сақлаб қолиш учун, кеч бўлмасдан, барча қўшни давлатлар аввалдан ўйлаб, биргаликда ҳаракат қилганлари мақсадга мувофиқ бўлади.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💧 Сувни асранг – ҳаётни асранг! 🌍

Сув – биз учун энг муҳим бойлик.
Унинг ҳар томчисини қадрлаш – келажак авлодлар учун масъулият.

Сувни тежашга ҳар биримиз ҳисса қўшамиз!

манба


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Атлантика океанига қуйиладиган дарёлар ичида энг серсуви қайси дарё? ⁉️
Poll
  •   Амазонка
  •   Миссисипи
  •   Конго
  •   Нил
123 votes


🔵Россия география жамияти Астрахан минтақавий бўлимининг маълумотларига кўра, Каспий денгизининг сатҳи йилига ўртача 69 сантиметргача пасайиб бормоқда.

🔵Олимлар денгиз сув сатҳи пасайишининг асосийи сифатида Волга дарёси ҳавзасида циклонлар йўналишининг ўзгариб бораётганлигини ва унинг оқибатида ёғингарчилик камайиб кетаётганлигини кўрсатишади.

🔵Иккинчи тарафдан глобал исиш туфайли денгиз сувининг буғланиши ҳам кучайиб бормоқда.

🔵Олимлар учинчи сабаб сифатида Волга дарёсида барпо қилинган тўғонлар ва сув омборлари денгизга келадиган дарё чучук сув оқимини камайтирган деб кўрсатишади.

🔵Каспий денгизининг сув сатҳи 1995 йилдан ҳозирги кунга қадар қарийб уч метрга камайган.

🔵Оқибатда денгиз қирғоғи бўйлаб 22 минг квадрат километрдан ортиқ янги қуруқ майдон пайдо бўлган.

Манба: Россия газетаси


Давомини кутинг, у бундан ҳам қизиқ

💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


🔵Йиғилиш давомида ишчи гуруҳ аъзолари ва халқаро экспертлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар муҳокама қилинди.

🔣Сув ресурсларини бошқаришда гендер ёндашувларини интеграциялаш, шунингдек, қарорлар қабул қилиш ва сув лойиҳаларини амалга оширишда хотин-қизларнинг иштирокини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

📍Ишчи гуруҳ аҳолининг барча қатламларининг сув ресурсларини бошқаришда тенг иштирок этиши учун самарали шароитлар яратиш мақсадида ҳужжатни янада такомиллаштиришга интилишини яна бир бор тасдиқлади.


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi

20 last posts shown.